Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
(Нисо, 11). 
Саъд ибн Рабиънинг болалари билан укаси келди. Расули акрам (с.а.в.) ваҳий оятларини 
уларга ҳам ўқиб бердилар. Кейин мазкур оятларнинг ҳукмига биноан илк марта меросни 
тақсимладилар. 
— Саъднинг болаларига мероснинг учдан иккисини, завжасига саккиздан бирини берасан, 
қолгани сеники бўлади, — дедилар. 
Саъднинг хотини қувончдан бақириб юборди: 
— Оллоҳу Акбар! Оллоҳу Акбар! 
Бундай адолатли хукмдан суюнганидан ўзини тута олмаган бу аёл Расулуллоҳнинг (с.а.в.) 
ҳузурларида турганини ҳам унутиб, такбир айтаётган эди. Толеидан ўзида йўқ хурсанд бўлди. 
Сўнгра болаларининг қўлидан тутиб, шахд билан уйига йўл олди. 
* * * 
Ибн Салул мусулмон бўлганини эълон қилганидан бери масжидга келиб намоз ўқир эди. 
Унинг мусулмон бўлиши бошқа мусулмонларни шодлантирди. Аммо, афсуски, Уҳуд жангида 
фитна чикариб, у ҳамманинг қалбини яралади. 
Жума куни масжидга келиб, ўзининг доимий жойига ўтирди. Расулуллоҳ (с.а.в.) хутба 
ўқиб тугатишлари билан ўриндан турди: 
— Эй инсонлар! — деди. Лекин гапини давом эттира олмади. Бир киши этагидан тортиб, 
жеркиб берди: 
— Ўтир жойингга, уятсиз! 
— Ўтир, Оллоҳнинг душмани! 
— Сен аввал қилган ишингдан уял! 
Ҳар тарафдан ёғилган таъна қаршисида у: 
— Мен нима ёмон иш қилибман? — дея олди, холос. Ўзини қўлга олишга уринаркан: — 
Валлоҳи, унга дастак бўлиш ҳаракатида эдим, — дея тўнғиллади. Лекин сўзига ҳеч ким кулоқ 
тутмаётганини кўриб, ўрнидан турдида, масжид эшиги томон йўналди. 
— Ўзингга ёмонлик тилама. Кел, Расулуллоҳ (с.а.в.) сенга Оллоҳдан мағфират сўрасинлар. 
Сен у куни ҳақикатан ҳам ёмон иш қилдинг, — дейишди унга. 
— Валлоҳи, мен учун мағфират сўралишини хоҳламайман. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
86
Ибн Салул шундай деди-да, қовоқ солиб, жаҳл билан масжидни тарк этди. 
Уҳуд жанги ҳақида маккаликлар ҳам, мадиналиклар ҳам шеърлар битишди. Мушриклар 
қандай қилиб қасос олганлари ва ғалабага эришганлари ҳақида ёзишарди. Мусулмонлар эса 
шаҳид бўлганларга марсиялар айтишар ва Уҳуд жангининг интиқомини олишлари, 
эртамикечми бари бир ғалаба қилишлари хусусида сўз юритишар эди. 
Энди Хассон ибн Собитнинг навбати келган эди. Бадрга ҳам, Уҳудга ҳам қатнашмаган ва 
бундан буён ҳеч бир жангда иштироқ этмайдиган Хассоннинг ҳам қўллай оладиган ягона 
қуроли бор, у ҳам бўлса, тили эди. Энди унинг қуроли ишга тушажак, жанг шу соҳада давом 
этажак. 
Маккаликларнинг мусулмонларни нишонга олиб ёзган шеърлари унга, Каъб ибн Моликка, 
Абдуллоҳ ибн Равоҳага етказилди, улар бу шеърларга жавоблар ёзишди. 
* * * 
Маккаликларни ғалаба билан табриклашга атрофдаги қабилалардан зиёратчилар кела 
бошлашди. Мамнуниятларини изҳор этишди, ўлганлар учун таъзиялар билдиришди. 
Қабилаларига қайтиб келиб, Осим ибн Собитнинг бошини келтирган кишига Сулофа юзта туя 
ваъда килгани ҳақидаги хабарни қавмдошларига етказишди. 
Хақиқатан, юзта туя катта бойлик саналарди. Анчамунча одам юзта туяга эга бўлиш учун 
умр бўйи ишлашга ҳам йўқ демасди. Йўлини қилиб Осимни тузоққа туширган киши 
бойбадавлат бўлди ҳисоб. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish