www.ziyouz.com кутубхонаси
87
Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) пайғамбарлик берилганидан буён ҳали ичкилик ичиш ҳақида
бирон ҳукм ва тақиқ келмаган эди. Шу боисдан ҳам, Ислом динини қабул қилган ва қилмаган
кўп киши ичкилик ичарди. Хурмо ва узумдан олинган ҳамрлар хумларда сақланар, уйларда,
мажлисларда мўлмўл ичилар, меҳмон келса, икром қилинар эди...
Ичганлар, табиийки, маст бўлиб, мувозанатларини йўқотишар, бўларбўлмас сўзларни
айтиб, ярашмаган қилиқлар қилишар эди. Ичган кишилардаги бундай чиркин холатларни кўриб
ёки ўзлари бир марта ичганда тушган ҳолатларидан уялиб, бошқа ичмай кетганлар ҳам бор эди.
Бир куни Ҳазрати Умар (р.а.) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига келди:
— Ичкилик ҳақида нима дейсиз, эй Оллоҳнинг расули? — деб сўради. Бу савол ёлғиз
Ҳазрати Умарнигина эмас, бошқа кўплаб мусулмонларни ҳам қизиқтирар эди.
Набиййи акрам (с.а.в.) Умар ибн Хаттобга (р.а.) Оллоҳ таолодан келган ушбу оятни ўқиб
бердилар.
«Сиздан арақ (ичкилик) ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Буларда катта гуноҳ ва
одамлар учун фойдалар бор. Буларнинг гуноҳи фойдасидан каттарокдир» (Бақара, 219.)
У ерда хозир бўлган саҳобалар оятни эшитишди. Ҳазрати Умар бу ҳакда қатъий ҳукм
келишини кутган эди. Нозил бўлган бу оят билан ичкиликка тамоман чек қўйишнинг имкони
йўқ. Аммо бу ҳукмлар инсонларни яратган ва уларни жуда яхши билган Оллоҳ таоло ҳузуридан
келган. Албатта, Оллоҳ нимага ҳукм қилишни ўзи жуда яхши билади. Ҳазрати Умар (р.а.) шу
боисдан бошқа нарса сўрамади. Чунки Расулуллоҳ унга: «Сен буларнинг ҳукми ҳакида
сўрадинг, Мана, Оллоҳдан келган ҳукмлар», десалар, Умар нима ҳам дея оларди.
Оятни эшитган баъзи кишиларнинг юзларида табассум кўринди. Булар ҳеч ичмайдиган ёки
ичишни тарк этган кишилар эди.
Баъзилар эса, модомики ичиш катта гуноҳ саналар экан, бошқа ичмаганимиз бўлсин, деб
ичкиликдан бутунлай воз кечишди.
Шунга қарамай, хали ичкиликни тарк этмаганлар ҳам бор эди. Улар уйларида шароб
тайёрлайдиган ва ичмасдан туролмайдиган кишилар тоифаси бўлиб, мазкур оятдан бошқа
хулоса чиқаришди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, қўйинг, биз буларнинг фойдали томонидан ўз насибамизни
олайлик, — дейишарди улар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга: «Бу гапни қандай гапирасиз! Катта гунох эканини
эшитмадингизми?» ҳам демадилар. Чунки Оллоҳ таоло бу оятни юбориш билан ичкилик ва
қиморни қатъиййан тақиқлашни мақсад қилмаган эди.
Шундан кейин ичмайдиганлар ичадиганларни айблашмади, ичадиганлар эса
ичмайдиганларга маломат қилишмади. Бу хусусда янги ҳукм нозил бўлгунча ҳамр
ичилаверилди, қимор ўйналаверилди.
Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) аҳли китоблардан бўлган яҳудийлар билан учрашдилар.
Уларни Исломга даъват этдилар.
— Сен бизнинг имон келтиришимизни ҳақиқатан ҳам истайсанми, эй Муҳаммад? — деб
сўрашди улар.
Бундай саволнинг ўзи ортиқча эди. Ахир, нима учун истамасинлар? Пайғамбарнинг
бирдан-бир мақсади ҳам одамларнинг имон келтиришлари эмасми?!
— Бизга ҳақиқатан Оллоҳнинг пайғамбари эканингни исботлашинг лозим!
Ўзлари билиб турган нарсага исбот талаб қилиш... Ҳолбуки, яҳудийлар виждонларига
қулоқ солсалар эди, айнан ўзлари бу зотнинг ҳақ пайғамбар эканини исботловчи далилга —
Китобга эга эканларини тан олишлари керак эди. Ҳозирги ҳолатлари эса, оқиб турган дарё
бўйидаги одамдан сувнинг оқаётганига исбот талаб қилишга ўхшаш бир нарса эди.
— Бизга самодан бир китоб тушир, у ичида сенга имон келтиришимиз лозимлиги ёзилган
бир китоб бўлсин. Шундагина қалбларимиз халоват топиб, сенга имон кел тирамиз, —
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |