www.ziyouz.com кутубхонаси
90
РАЖИЪ АРИҒИ БЎЙИДАГИ ХИЁНАТ
Бир куни Осимнинг отаси Собит ҳузурига салом бериб келган бир неча кишини уйида
меҳмон қилди. Уларга таом берди.
Меҳмонлар ўзларининг Адал ва Қора қабилаларидан эканларини ва Ислом динига бўлган
иштиёқлари туфайли Мадинага келганларини айтишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан танишиш
ниятлари борлигини билдиришди.
Осим хурсанд бўлганидан кўзлари чақнаб кетди. Отаси Собит эса, бундай пок ният билан
келган меҳмонларни
К
арши олиш имконини берган Оллоҳга ҳамду санолар айтди.
Эртасига Расули акрамнинг (с.а.в.) ҳузурларига равона бўлишди.
— Ё Расулуллоҳ, бизга Қуръон ўргатиб, Исломни тушунтирадиган одамлар беринг, чунки
қабиламизда Исдомга бўлган рағбат жуда кучли, — дейишди меҳмонлар.
Кейин меҳмоннавозлик қилган Осимни ёқтириб қолганларини айтиб, юбориладиган
одамлар ичида унинг албатта бўлиши истагида эканликларини билдиришди. Улар Осимни
қабилаларига олиб бориб, мехмон қилишни жуда ҳам хоҳлаётганларини изҳор этишди.
Уларнинг таклифи қабул қилиниб, Осим ибн Собит, Марсад ибн Абу Марсад Ғонавий,
Холид ибн Букайр, Хубайб ибн Адий, Зайд ибн Дасинна, Абдуллоҳ ибн Ториқлардан иборат
муаллимлар гуруҳи улар билан бирга йўлга чиқди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Марсадни гуруҳ раҳбари этиб тайинлаган эдилар. Йўлда суҳбатлари
қизиди. Дарс йўлдаёқ бошланиб кетди. Улар Оллоҳ ризоси учун Ислом динини ўргатадиган
муаллимларнинг ҳурматини жойига қўйиб боришарди. Ҳузайл сувининг бўйига (бу атрофлар
Ражиъ деб аталарди) етганларида озгина тўхтайдиган бўлишди. Намоз ўқиб бўлгач, ётиб дам
олишди.
Ҳамма уйқуга кетган пайтда бир киши секин бошини кўтариб, овоз чиқармасдан ўрнидан
турди. Оёқ учида анча нарилаб олгач, югура бошлади. Кўп ўтмай, қабиласига етиб борди.
Қабиладошларига:
— Ҳозир Ражиъ ариғи бўйида ётишибди, — деган хабарни етказдида, ўзи тезда чопиб
орқасига қайтди ва жойига келиб ётиб олди. Бир неча дақикадан кейин эса қилич ва найзалар
билан қуролланган юзга яқин одам айтилган жойда пайдо бўлиб, ётганларни ўраб олишди.
Баланд овозлардан чўчиб уйғонган мусулмонлар бошларида куролли одамларни кўриб,
қиличларига ёпишишди. Мадинадан чиққанларидан бери мусулмонларга ҳурмат кўрсатиб
келган ҳалиги одамлар чопиб қабиладошлари томонга ўтиб олишди. Улардан бир киши олдинга
чиқиб:
— Сизларни ўлдирмоқчи эмасмиз. Таслим бўлинглар, бизларни овора қилманглар, — деб
бақирди. Таклиф қабул қилинмади.
— Валлоҳи, биз сизларни ўлдирмоқчи эмасмиз. Мақсадимиз сизларнинг эвазингизга
қурайшлардан бир нималар ундириш, холос. Таслим бўлсаларинг, сизларга ҳеч қандай зиён
етказмасликка қасам ичамиз.
Бу гаплар олти дўст орасида қисқача мунозарага сабаб бўлди. Гуруҳ раҳбари Марсад:
— Биз мушрикларнинг сўзига ишонмаймиз. Улар нинг ҳимоясини қабул этишимиз
мумкин эмас, — деди. Осим билан Холид ҳам шундай фикрда эдилар.
— Бу ергача, қавмимиз Исломни қабул қилмоқчи, деб бизни алдаб келганларнинг бундан
бу ёғига ҳам сўзларида туришларига шубҳадамиз, — дейишди.
Хубайб, Зайд ва Абдуллоҳ эса, уларнинг қасамларига ишониб таслим бўлишни
зарарсизроқ деб ҳисоблашди. Шу сабабдан қуролларини ташлашди.
Осим билан икки дўсти дарҳол ҳужумга ўтишди. Уч кишининг юз кишига бас келиши
осон эмас, албатта. Улар шаҳид бўлишларини жуда яхши билишарди, аммо бекорга ўлиб
кетгандан кўра, бир нечта бўлса ҳам, ғанимни гумдон қилиб ўлган афзалроқ эди. Устларига оч
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |