Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
93
Гуруҳ бошлиғи Мунзир уларнинг олдиларига чиқди. 
— Бизнинг сизлар билан ҳеч олиб бермаган жойимиз йўқ. Орани очинглар, йўлимизга 
кетайлик. Биз Пайғамбаримизнинг бир топшириқларини бажаришга кетяпмиз, — деди. 
Улар бу сўзга жавоб беришмади. Худди эшитмагандек. Қуршовни янада тор ола 
бошлашди. Мусулмонларни қаттиқ сиқувда ёқаламоқчи бўлишарди. Ниҳоят, қўллар қиличларга 
узанди. 
Мусулмонлар ичида Урва ибн Масъудни кўрган мушриклар: 
— Эй Урва, сен истасанг, чиқиб кетишинг мумкин. Сенга зиён етказмаймиз, — дейишди. 
Урва эътироз билдирди: 
— Ҳаётим ҳам, ўлимим ҳам дўстларим билан биргадир. Дўстларим ўлдирилар экан, 
мушрикларнинг ҳимоясида тирик қолиш номусига чидай олмайман, — деб ҳайқирди. Сўнгра 
юзини осмонга қаратиб: — Оллоҳим, бизнинг аҳволимиздан севикли Пайғамбаримизни 
хабардор қил ва у зотга саломимизни етказ, — дея дуо қилди. 
Жанг бошланди. Бир киши камида бешолти киши билан жанг қилишга мажбур эди. Бу 
аҳволда мағлуб бўлиш турган гап. Буни яхши тушунган мўминлар кутулиб қолиш учун эмас
балки ҳеч бўлмаганда битта мушрикни ер тишлатиб шаҳид бўлиш учун жанг қилишарди. 
Оллоҳнинг динини таблиғ этиш ва Расулуллоҳнинг топшириқларини бажаришдан бошқа 
мақсади бўлмаган бу муборак инсонлар Биъри Мауна, яъни, Мауна қудуғи мавзеида 
биринкетин жон беришди. 
Бу жиноятчи қавм гўё «қаҳрамонликлар» кўрсатганидан сўнг майдонда ётганларни бир-
бир кўздан кечириб чиқди, ўртада тирик жон қолмаганига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлишди. 
Каъб ибн Зайддан ташқари барча мўминлар жон таслим этишган эди. Каъб фақат ҳушидан 
кетган, лекин ўликка ўхшаб ётар эди. 
 
* * * 
Туяларни ўтлатгани кетган Амр ибн Умаййа билан Мунзир ибн Муҳаммад бўлиб ўтган 
воқеалардан бутунлай хабарсиз эдилар. Қайтиш чоғида биродарлари қўнган макон тепасида 
қушлар учиб юрганини кўришди.
—Кўряпсанми ана у калхатларни? 
—Нима бўлиши мумкин? 
—Билмадим, бир сабаби бордир... 
—Нима бўлса ҳам тезроқ борайлик. 
Улар туяларни олдиларига солиб, юриб кетишди. 
—Негадир, ичим ғаш бўляпти. 
—Гапирма, менга ҳам шундай туюляпти. 
Бир оздан кейин олдиларидан чиққан хотин уларга аччиқ хабарни етказди. Пастга 
қарашди. Жанг тамом бўлган, мушриклар ўликлар атрофида айланиб юришарди. Ҳамроҳлари 
ерда чўзилиб ётишибди. Улар бундай зарбани ҳеч ҳам кутишмаган эди. 
— Энди нима қиламиз? 
Ҳамроҳларнинг мунгли кўзлари бир-бирига умидсиз тикилди. 
— Бориб Пайғамбаримизга хабар берайлик. 
— Мсн бошқача фикрдаман, эй Амр! Дўстларимизни бу ҳолда кўриб туриб, кетолмайман. 
Мен ҳам уларга ўхшаб жанг қиламан, уларга ўхшаб шаҳид бўлишни истайман. 
Гапни чўзиб ўтиришмади. Икковлари видолашгач, Мунзир пастга туша бошлади. 
Қиличини қўлга олиб, дарҳол ҳужумга ўтди. Жанг узоқ давом этмади. У ҳам оғир зарбадан 
қулаб, қонга беланди. Дўстлари қаторидан жой олди. 
Амр бу саҳнани кўзёши тўкиб юқоридан кўриб турарди. 
—Ана, яна биттаси тепадан қараб турибди. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish