ЯҲУДИЙЛАР ТУЗОҒИ
Бани Назир яҳудийлари бир куни саккизўн кишидан иборат меҳмонларни қаршилашди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
100
— Хуш келдинг, эй Муҳаммад, бизга шараф келтирдинг, — дейишди кутиб олаётиб.
Қатордаги Абу Бакр, Умар, Али, Саъд ибн Муоз, Саъд ибн Убода, Усайл ибн Ҳужайрга
(розийаллоҳу анҳум) бир-бир қараб чиқишди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга Бани Амир қабиласидан икки кишини Амр ибн Умаййа уларга
омонлик берилганини билмасдан ўлдириб қўйганию улар учун товон тўланажагини
англатдилар. Сўнгра аввалги битимга биноан улардан ёрдам сўраб келганларини маълум
қилдилар. Таклиф очиқ чеҳралар билан қабул қилинди.
— Албатта... Зиммамиздаги мажбуриятимизни адо этамиз. Фақат, олдин марҳамат қил,
ўтириб дам ол, таомларимиздан егин, — дейишди яҳудийлар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳамроҳлари билан бир уйнинг соясига бориб ўтирдилар.
Яҳудийларнинг меҳмондорчилигини кута бошладилар. Баҳонада Мадинадан бу ерга келгунча
туйилган чарчок ҳам чиқади.
Бу пайт яҳудийлар зудлик билан бир жойга яширинча йиғилишди. Зеҳнларини қора
ниятлар қоплаб олган эди. Ҳуйайй ибн Аҳтоб пичирлаб гап бошлади:
— Бу одамни бошқа бундай вазиятда қўлга тушира олмаймиз. Ақлимиз бўлса, фурсатдан
фойдаланиб қолайлик.
— Нима қила оламиз? — деб сўрашди шериклари.
—Ҳар нарса қилиш мумкин. Масалан, соясида ўтирган уйларининг томига чиқиб, устига
тош юмалатса бўлади.
—Тўғри, фалокат юз берди, деб кўяқоламиз. Товон тўласак ҳам майли, уни йўқ килганимиз
қолади.
Кўзларида шайтоний бир табассум порлади.
— Бундай имкониятни қўлдан чиқариш яҳудийлар учун энг катта аҳмоқлик бўлар эди.
— Фақат, энди бу ишни исини чиқармай амалга оширадиган бир одам топиш керак. Кўзи
ўткир, қўллари бақувват бир киши.
Саллом ибн Мишкам гапга аралашди:
Лекин эҳтиёт бўлинглар, бунақа нарсалар унга. билдириб турилади. Ҳозирги гапларимиз
ҳам унга етказилмаяпти, дея олмайман. Агар шундай бўлса, бошингизга балони сотиб олдингиз
ҳисоб.
Ҳуйаййнинг юраги сиқилди. Овозини кўтариб:
Сен энди бизнинг ишимизни бузма. Пишган ошга совуқ сув солишнинг яхши эмаслигини
биласан. Саллом бир гапдан қолгиси йўқ эди.
— Менимча, сизлар бу ошни пиширолмайсизлар, устларингизга тўкиб юборасизлар, —
деди.
Бошқа биров жиртакилик қилди:
— Сенинг оғзингдан качон яхши гаи чиқади, эй Саллом? Ҳеч бўлмаса, бизга ҳалақит
берма, гапимизни тугатайлик. Яхшиси, бир четда ўтиб, қараб тур. Бекорга вақтимизни оляпсан.
Ниҳоят бир қарорга келишди.
—Энди бизга қўрқмас бир одам керак.
—Мана мен борман!
—Қароринг жиддийми, эй Амр?
— Ҳа, жиддий. Ҳуйайй орага қўшилди:
— Амр бу ишни бажаради. Мен унга ишонаман.
— Кетдик бўлмаса, вақтни ўтказмайлик.
Катта бир қоя парчасини инқиллайсинқиллай, қонтер тўкиб, уйнинг томига чиқаришди.
Энди уни пастга қулатиш қолди, холос. Амр қўлининг орқаси билан терли пешонасини артди,
кейин секин энгашиб, пастга қаради. Бирдан юзи буришди. Кейин оғзидан тупук сочиб, сўкиниб
юборди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |