Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
* * * 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳазрати Ойишанинг хонасида ўтирганларида Асмо исмли мадиналик 
бир аёл келиб, ул зот билан ўзини қизиқтирган масалада учрашишга изн сўради. Киришга 
рухсат берилди. 
— Ё Расулуллоҳ, ойбоши ҳолати тугаган хотин кандай тозаланади, намозини қандай 
бошлайди? — деб сўради Асмо. 
— Хушбўй сепилган жун олиб, ўша билан покланасан. 
— Мен у билан қандай покланаман, ё Набийаллоҳ! Жанобимиз (с.а.в.) бундан ортиқ 
тушунтириш имконини топа олмас эдилар. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
108
— Субҳоналлоҳ!.. Поклан шундай!.. — дедилар. 
— Аммо мен у билан кандай тозаланаман? 
Аёл жуда ҳам содда эди. Расули акрамнинг (с.а.в.) гапларини у бутун баданни жун билан 
тозалаб чиқиш керак экан, деган маънода тушунган эди. 
Бу ҳолни кўриб турган Ҳазрати Ойиша онамиз у аёлни бир туртди. Асмо у томонга қаради. 
— Бу ёққа кел, — деди Ҳазрати Ойиша ишора билан. 
Асмо борди. Пичирлаб бир нималарни гаплашишди. Ҳазрати Ойиша унга қандай 
тозаланиб, қай тарзда намоз ўқиш кераклигини тушунтириб бергач, Асмо кетди. (Бухорий. 
1/81.) 
Демак, олдин тоза бир бўз парчаси ё жун тутами билан одоб жойларини тозалайди, кейин 
намозга олгандай шаклда таҳорат олади. Ундан сўнг бутун вужудини ювади. Бу орада Асмо 
Жаноби Расулуллоҳнинг ғоятда уятчан эканларини, бир оғиз ганни айтатуриб, юзларининг 
қизариб кетганини кўрди. 
МИСКИНЛАРНИНГ ОНАСИ ХАЗРАТИ ЗАЙНАБНИНГ ВАФОТИ 
Рамазон ойи бошида саодат тожини кийиб, «мўминларнинг онаси» деган шарафли номга 
эришган Зайнаб бинти Ҳузайма никоҳидан ҳали уч ой ўтмай туриб, касал бўлиб қолди. Кунлар 
ўтди, лекин хасталиги тузалмади. Худди вужудни кўрпага ёпиштириб, «Энди сен ётишинг 
керак, турмагин», дейдиган туридан эди унинг касаллиги. 
Энди ўттизга кирган Ҳазрати Зайнаб Қурбон ҳайити кунларидан бирида коинотнинг энг 
шарафли жойи бўлмиш хонасидан қурбон ўлароқ Даргоҳи Субҳониййага арз этилажагини 
қаердан билсин?! Ўлим фариштасига унинг жонини олиш ҳақида илохий фармон берилган. 
Гарчи у энг буюк пайғамбарнинг завжаси ва никоҳларига энди уч ой тўлган бўлсада, Олий 
Фармон бажарилиши лозим эди. 
Ўзини Расули акрамга хотин бўлишдек саодатга ноил этган тақдиридан рози бўлган 
Ҳазрати Зайнаб айни тақдирнинг келажакда яна ковуштириш учун дунёдан айрилишига доир 
чиқарган ҳукмига ҳам севасева рози бўлажак. Уни кутиб олишга келган ва: «Биз сенинг дунё ва 
охиратдаги дўстларингмиз, жонинг орзу этган, кўнглинг истаган ҳар нарса сенга оиддир. 
Мағфирати сўнгсиз, марҳамати чексиз Раббингнинг зиёфатига хуш келибсан...» деган 
фаришталар ҳамроҳлигида дунё ҳаётини тарк этди. Пок хотинлари учун ҳозирланган улуғ 
мақомларга эришди. Шу тариқа Ҳазрати бинти Ҳузайма ҳали Жанобимиз тирикликларида ажал 
шарбатини ичган иккинчи аёллари бўлди. 
Мусулмонликни қабул қилгунича ҳам мискин ва бечораларга доимо ёрдам қўлини 
узатувчи бўлиб танилган ва атрофда «Уммул масокин», яъни, камбағалбечораларнинг онаси, 
деган ном олган Зайнаб ортидан мусаффо хотиралар ва самимий севгилар қолдириб кетди. У 
том маънода «мўминларнинг онаси» бўлиш шарафига лойиқ фазилатлар эгаси эканига жуда 
кўплар шоҳид бўлган. Булар ҳам ҳаммаси бир шарафку, лекин энг катта шараф бу ёкда эди. 
Яъни, Зайнабни унинг орзуйи билан турмуш ўртоғиликка танлаган Расулуллоҳ жанобимиз 
(с.а.в.) ундан рози ва хушнуд эдилар. «Эрини рози қилган ҳолда ўлган хотин» ҳақида 
Жанобимиз берган мужда, аввало, унга ва Ҳазрати Хадичага етажак ва улар жаннат хотинлари 
ичида «Жаноби Сарвари олам рози бўлган ҳолда дунёни тарк этган хотинлар» сифатида 
мустасно бир ўрин олажаклар. 
Мўминлар уни Бақиъ қабристонига кўмишди. Малаклар унинг қабрини жаннат боғчаси 
каби безатган эдилар. Бу ер унинг жасади учун то қиёматгача хуш бир истироҳатгоҳ бўлажак, 
азиз руҳи эса, Буюк Мавлонинг меҳмони бўлиш учун юксакларнинг юксаги оламларга 
кўтарилажак. 
Ғарибларга ёрдам беришни воз кечилмас бир вазифа этиб тайинлаган Буюк Мавло 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish