www.ziyouz.com кутубхонаси
104
кундузларидан барбод, кундузлари кечаларидан қоронғу эди. Шошқинликлари энг сўнг
даражага етган бир онда кўзлари бирдан қўрқувдан очилди, калбларига бўлакча бир оғриқ
кирди. Мусулмонлар қўлларида болта билан қалъа атрофидаги хурмо дарахтларини кесар,
ташлаб кетилган уйларни бузар эдилар. Чиқиб тўсқинлик қилишга кимсада ҳол йўқ. Қалъа
деворларига чиқишди:
— Ё Муҳаммад, бузғунчиликни тақиқлаган ва қоралаган ўзинг эмасми? Дарахтларни
кесиб, уйларни бузишинг нимаси? — деб бақиришди.
Сўзлари жавобсиз қолди. Кесиш давом этаверди.
Ниҳоят, яҳудийлар бир жойга йиғилишди, холатни роса муҳокама қилишди. Аммо
ичларида: «Қиличларни олиб, бостириб борайлик! Ўлсак, эркакка хос тик ўлайлик , дейдиган
бир мард топилмади. Гўё қалбларини юқоридан бир қўрқув ҳисси босиб тургандек эди. Ахийри:
Сулҳ таклиф қилайлик. Шартларини бажаришдан бошқа чорамиз йўқ, — деган гап билан
масалага нуқта қўйилди.
Таклифларини Расулуллоҳга (с.а.в.) етказишди. Таклиф қабуд этилгач, кўчишга
тайёргарлик кўра бошлашди. Енгил юкларининг ҳаммасини олиб, узун бир карвон ҳолида йўлга
чиқишди. Хотинлар энг чиройли кииимларини кийиб олган, баъзилари довул чалиб, баъзилари
қўшиқ айтиб боришар эди. Тўйга бораётгандек, шодхуррам кўринишга ҳаракат қилишарди.
Шу ҳолда Мадинага кирдилар. Мадина бозоридан шодхуррам ўтдилар. Олдинга тушиб
олиб ўйнаб бораётган семизсемиз ўйинчи хотинларни, юзлардаги севинч ва шодликни кўрган
одам уларни юртларини ташлаб кетишяпти деб ўйламас эди. Халқ уларнинг бу ақлга сиғмас
ҳолларини томоша қиларди. Мадина кўчалари узоқ ииллардан бери бу хил хуррамликка гувох
бўлмаган.
Ниҳоят, улар ўзларига ёрдам беришни ваъда қилиб сузида турмаган мунофиқларнинг
қалбларини эзувчи қушиқлар айтаайта, узоқлашишди. Салдан кейин овозлари ўчди. Юзларида
намойиш этган сохта севинчилари битди, кўшиқлари тўхтади. Кўзларига аламли ёш томчилари
қўшилиб келди, бўғизларида боғланган йиғи тугунлари ечилдқ. Бир соат олдин
хурсандчиликдан ўйнаган инсонларни ҳозир йиғи ичида кўрган одам аввалги севинчлар
ҳақққий эдими, ё эндиги маҳзунлик ҳақиқийми, ажрата олмасди.
Назир яҳудийларидан бўшаган қалъага кирганлар ваиронага айланган уйларга дуч
келишди. Ҳаммаси уйини бузган, одам ўтирмайдиган ҳолга келтирган эди. Аммо Мадина шу
тариқа бир фасод уясидан халос бўлди.
* * *
Дўстларидан ажралиш аламини туйган мунофиқлар уларнинг орқасидан ҳасратла қараб
колишди. Ёрдамга журъат қилмаганлари учун ўзларига маломат ёғдиришарди.
Мусулмонлар эса, бўлиб ўтган ишлардан хурсанд эдилар. Айниқса, Бани Назир масаласи
бир кимсанинг бурни қонамасдан ҳал қилингани қувончли эди. Ҳолбуки, улар бунчалик
осонлик билан юртларини ташлаб кетадилар деб биров ўйламаган эди.
Шу палла Расули акрам (с.а.в.) жанобимизда ваҳий холати кўрилди. Овозлар тинди, ҳурмат
ва ҳаяжон ҳислари тўла кутиш бошланди. Бир оздан кейин Жанобимиз (с.а.в.) Хашр сурасининг
муборак оятларини ўқий бошладилар:
«Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Оллоҳга тасбеҳ айтди. У қудрат ва ҳикмат Соҳибидир.
У аҳли Китоблардан (яҳудийлардан) кофир бўлган кишиларни биринчи тўплашдаёк ўз
диёрларидан ҳайдаб чиқарган Зотдир. (Эй мўминлар,) сизлар уларнинг чиқиб кетишларини
ўйлаган ҳам эмас эдингиз. Улар ҳам ўзларининг кўрғонқалъаларини Оллоҳ(нинг азоби)дан
тўсгувчи деб ўйлаган эдилар. Бас, Оллоҳ(нинг азоби) улар ҳисобга олмаган томондан келди ва
дилларига қўрқинч солди. Улар (уйларини) ўз қўллари ва мўминларнинг қўллари билан
бузурлар. Бас, эй ақл эгалари, (уларнинг аҳволидан) ибрат олинг! Агар Оллоҳ уларга сургунни
ёзмаганида, албатта, уларни мана шу дунёда (қатл қилиш ёки асирлик билан) азоблаган бўлур
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |