Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
112
мўминлар ўзлари алоҳида қисқа килиб яна бир ракат намоз ўқишди ва салом бериб туришди. 
Дарҳол ҳамроҳлари билан жой алмашиб, сокчиликка ўтишди. Бу гал жой алмашган соқчилар 
Расули акрамнинг орқаларидан туриб намоз ўқий бошлашди. Уларга ҳам бир ракат намоз 
ўқитган Расулуллоҳ (с.а.в.) салом бериб турганларидан кейин, улар ўзлари яна бир ракат ўқиб, 
салом беришди. 
Шу тариқа ҳар икки гуруҳ бир ракатни Оллоҳнинг пайғамбари билан, бир ракатни ўзлари 
ўқиган ҳолда икки ракатдан намоз ўқиб, Ҳақ таолонинг амрини бажарган бўлишди. Улар 
душман рўпарасида турганларига қарамай, қисқа намоз ўқиб, қуллик фарзларини бажо 
келтиришди. 
Бу ҳолни узоқдан кузатиб турган кофирлар кутилмаган бундай тадбир олдида нима 
қилишни билмай қолишди. Энди мусулмонларга ҳужум қилишнинг маъноси йўқ эди. 
Ибодатларини бундай мустаҳкам тадбир билан ўтказган мусулмонларни енгиш осон 
эмаслигини тушуниб етган душман аста-секин тарқала бошлади. Ҳеч қанча вақт ўтмай ининига 
кириб кетган ғанимдан асар ҳам қолмаганини кўрган мусулмонлар орқага қайтадиган бўлишди. 
Қочган душманни таъқиб этиш йўлидан борилмади. 
Ғазотга чиққанлар орасида Жобир ҳам бор эди. Аксига олиб, унинг қари туяси яхши юра 
олмасди. Қайтишда ҳаммадан кейинга қолиб кетди. Қўлидаги хивич билан туяни қанча уриб 
тезламасин, фойда бўлмади, туя ўзи эплаганича биттабитта қадам босиб борарди. Жиғибийрони 
чиқиб, нима қилишини билмай қолган бир пайтда: «Нима гап ўзи?» деган овоздан сесканиб 
кетди. Расули акрамни кўриб, елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлди. 
— Шу туяни деб ҳаммадан орқада қолиб кетдим, эй Набийаллоҳ! 
— Чўктир уни! 
Жобир туяни чўктирди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам туяларини чўктириб, ерга тушдилар. 
— Хивичингни менга бер! 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Жобирнинг хивичи билан бир неча марта туянинг орқасига урдилар. 
Кейин: 
— Қани, мин туянгга! — деб буюрдилар. 
Минди. Туя бир зумда ўзгариб қолди. Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.) туялари билан 
баравар чопибчопиб юра бошлади. Жобир хурсанд, пайғамбарлар Буюгига илиқ нигоҳларини 
тикиб борар, гўё бу қараши билан: «Сиз бўлмаганингизда ярим йўлда қолиб адашган, Мадинага 
етолмаган бўлардим. Миннатдорман сиздан, эй Оллоҳнинг шарафли пайғамбари!» деяётгандек 
бўлар эди. Бир пайт Ҳазрати Расулуллоҳ (с.а.в.): 
—Бу туяни менга сотасанми, эй Жобир? — деб қолдилар. 
—Йўқ, Расулуллоҳ, сотмайман, ҳадя қилишим мумкин. 
— Бўлмайди, уни менга сот. 
— Унда бир нарх кўйинг. 
— Бир дирҳамга бер. 
— Бўлмайди, эй Оллоҳнинг расули, алданган бўламан. 
— Икки дирҳам бераман. 
— Бўлмайди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) нархни кўтарар, Жобир эса, тинмай «бўлмайди» дер эди. 
— Унда бир укка (қирқ дирҳам) бераман. 
— Чиндан ҳам шунча беришга розимисиз, ё Набийаллоҳ? 
—Ҳа. 
—Ундай бўлса, туя сизники. 
—Бўпти, олдим. 
—Фақат, Мадинагача миниб боришимга рухсат беринг. Етиб борганимиздан кейин уни 
сизга топшираман. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish