www.ziyouz.com кутубхонаси
120
изоҳлашнинг имкони йўқ...
Бир куни Зайд Фахри коинот жанобимизнинг хузурларига келди. Аммо бу гал нихоятда
эзгин бир ҳолатда эди. Дардини Расулуллоҳгагина айта оларди. Зайнабга уйланганидан буён
бўлиб ўтган можароларни бирмабир гапириб берди. Фахрул мурсалийн: «Мен қурилган бу
оиладан хушланмаган эдим. Ўшанда тушунишни хоҳламадинг», демадилар. Ҳарҳолда, бир
пайтлар уни фарзандликка қабул қилганлар ва ҳар бир дардига малҳам бўлишни вазифалари деб
билганлар, шунинг учун Зайднинг гапларини охиригача эшитдилар. Зайд сўзларини:
— Мен ортиқ бирга туролмайман, эй Оллоҳнинг пайғамбари! — дея якунлади.
— Аёлингга эгалик қил ва Оллоҳдан қўрқ! — дедилар Расули акрам (с.а.в.).
Зайд қарамақарши ўйлар, зиддиятли туйғулар гирдобида уйига қайтди. Аёлига эгалик
қилиш ва Оллоҳдан қўрқиш... Булар яхши нарсалар... Зайд Оллоҳдан қўрқадиган инсон! Аммо
бу ерда Оллоҳдан қўрқишнинг маъноси — Жаноби Мавло ҳузурида хисоб берар экан, аёли
олдидаги вазифаларини рисоладагидек бажариббажармаганлиги хусусида виждони таскин
топадиган даражада иш тутгани, тинчтотув яшаб кетиш учун лозим бўлган ҳар қандай
фидокорликни энг яхши тарзда адо этгани ва бунга ишонч хосил қилгани, буларни Оллоҳ
ризолиги учун бажаргани... Оила бузилишига сабаб бўладиган хатти-ҳаракатлардан узоқ туриш
ва бу каби ҳолатлар аёли томонидан содир этилса, сабр ва мулойимлик билан, муаммони сулҳ
йўли орқали ҳал этиш... Эртага бу оила ажралиши билан ниҳоя топса, ажралишга сабабкор шахс
бўлмаслик...
Ҳа, Пайғамбарга хос тавсия эди бу... Уйланиш хусусида Оллоҳдан қўрқишнинг маъноси
устида ўйлаган Зайд бу бир жумла устида фикр юритгани сайин кенг маънолар билан тўлиб
бораётганини кўрди. Аммо энди оилавий турмушнинг мазаси қочган, эр-хотин айриайри
йўллардан келаётган йўловчилар каби бўлиб колишган эди. Ўртада бу кўнгилсизликлар
қатрақатра томаётган бир коса бўлиб, ҳар томчи у сабр косасини тўлдирар, бир куни бу
косанинг тўлибтўкилиши аён эди.
Бу орада Жаброили амин келди, Расули акрам жанобимизга Зайд билан Зайнаб орасидаги
келишмовчилик ажралиш билан тугашини ҳамда кейинчалик Зайнаб ул зотнинг ўзларига завжа
қилиб берилажагини билдирди.
Зайд иккинчи бор Сарвари оламнинг олдиларига келди. Илк келишида олган тавсияларга
амал қилишга роса урингани, аммо орада ўтган шунча кун ичида оиласи билан муносабатлари
тузалиш ўрнига яна кескинлашганини айтди. Охирида ажралиш ҳақида сўз очиб, бу борадаги
фикрларини сўради.
Саййидул башар (с.а.в.) бу сафар ҳам Зайдни хотинига эгалик қилишга ва Оллоҳдан
қўрқишга буюриб жўнатдилар.
Аммо кўп ўтмай Зайд учинчи бор келди ва:
— Ё Набийаллоҳ, мен Зайнабни қўйиб юбордим, — деди.
Энди оила риштаси узилган, уни кайта боғлаб бўлмаслиги аниқлашди. Шу тариқа катта
бир ҳавас билан бошлаган турмушини Зайд катта хафақонлик билан тугатди.
Ўзаро мехрсиз ҳузурҳаловатли оила қуриб бўлмаслигига яна бир бор қаноат ҳосил килган
Зайд бу ҳодисадан кейин Умму Айман билан аввалги турмушига қайтди. Зайнаб эса ўзи
ёқтирмаган бир ҳаётни орқада қолдириб, бошини озод қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |