Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
128
— Қани, бу ёққа келчи, қизалоғим!
Чақирган Ҳазрати пайғамбаримиз эдилар. Қизча у кишининг ёнларига келди.
— Қўлингдаги нима?
—Эй Оллоҳнинг пайғамбари, онам юборган тушлик вқат. Отам билан тоғамга олиб
боряпман.
— Қани, келтирчи.
Расулуллоҳ ҳовучларини очдилар. Қиз тугунни бўшатди.
Тугундаги хурмолардан икки
ҳовучлари тўлмади. Расули акрам бир дастурхон ёзилишини буюрдилар. Қўлларидаги
хурмоларни дастурхон устига сочиб ташладилар. Ёнларидаги бир кишига:
— Ишлаётганларни овқатга чақир, — дея марҳамат қилдилар.
Ҳандақда ишлаётган ҳамма дастурхон атрофига тўпланди. Барчанинг қорни тўйиб, яна
ишга қайтди. Ваҳоланки, дастурхонда тугундан олиб ташланган бир ҳовуч хурмо турар эди.
* * *
Қазиш иши, ораорада мўминларнинг кайфиятларини кўтарувчи, имонларига қувват
берувчи воқеаҳодисалар билан безанмокда эди. Қазилган тупроқ замбилларда ташилар,
кайтишда бу замбилларга тош юклаб келтирилиб, бир жойга йиғилар эди. Бу тошлар душманга
карши қўлланилади.
Салмон ўта барвастабақувват, ишнинг кўзини биладиган одам. Килган иши кўзни
қувонтирарди. Худди ибодат қилаётгандай нашъа билан, чарчаш нималипши билмасдан, ғайрат
ила мехнат қилаётганини кўриб, хайрон қолмаслик мумкин эмасди.
Бир гал муҳожирлар билан ансор ўртасида Салмоннинг кимлиги тўғрисида тортишиб
қолишди.
Салмон анча йиллар илгаридан юртимизда яшайди. Шу
сабабли уни ансорлардан деб
билиш лозим!
Йўқ, у Мадинанинг махаллий халқидан эмас. Ташқаридан келгани ҳаммага маълум. Ким
нима деса десин, у муҳожирлардан ҳисобланади!
Бу гапсўзлар аслида Салмонга нисбатан мусулмонларнинг севги-ҳурмат тўла ифодалари
эди. Бу самимий баҳсга Пайғамбаримизнинг ўзлари чек қўйдилар:
— Салмон биздан. У бизнинг оила аъзоларимиздандир!
Салмон ҳаяжондан титраёзди. Дунёда эшитиши мумкин бўлган энг буюк тақдирловчи сўз
эди бу! Ҳар кандай ўлчов-мезон вақти билан ўзгаради, арзимас ҳолга келади, бироқ
ўзгармайдиган, кийматини йўқотмайдиган ўлчов Оллоҳ ва расулининг ўлчовидир.
Инсоният
тарихи таниган энг мукаддас, энг азиз оила пайғамбарлар сарварининг оиласи эмасми?! Бу
оиланинг хизматкори бўлиш ҳам тасаввурга сиғмас, эришилмас шарафку! Ҳолбуки, Оллоҳнинг
расули Салмонни ўз оилаларидан санаб, тенгсиз бир саодат бахш этган эдилар бу саҳобага!
Кутмаган эди бундай бир илтифотни... Бунга лойиқ эканини бир зум бўлсада хаёлига ҳам
келтирмаган эди. Мақсади ва ғояси Раббининг амрларини кучи етганича тўла
адо этиш,
Пайғамбарнинг йўлларидан қилча адашмай юриш, Оллоҳ ва расули «ўл» деган жойда ҳеч
иккиланмай ўлиш дунёда булардан бошқа катта умид орзуйи йўқ эди унинг!
Кўзларини безаган ёшларни артишга эҳтиёж сезмай, буюк бир ғайратшижоат
билан яна
ишига шўнғиб кетди. Қалби Раббига йўналган. Буюклар Буюги воситасида унга эҳсон этилган
бу иззат-икром учун Раббига ҳамд ва шукрлар айтар, ора-сира гўзалликда беқиёс бўлмиш
Пайғамбарига қараб қўяр, у зотнинг гул юзларини хаёлига нақш этишни хоҳлар эди.
Макка...
Кўзишта қара, эй Абу Суфён. Бу сафар жиддийроқ харакат қилайлик. Уҳудда бўлганидек,
ишни ярим йўлда қолдирсак, ҳозирданоқ уйларимизга қайтганимиз дуруст.
Йўқ, йўқ! Бу сўнгги юришдир. Қайтишимизда Муҳаммадни ортиқ нафас олмаётган ҳолда