Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
126
Расулуллоҳ баъзан Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг ушбу байтини ўқирдилар: «Оллоҳим, сен 
бўлмасанг, ҳидоят йўлини тополмас, садақа бермас, намоз ўқий олмас эдик. Устимизга ҳузур ва 
сукунат индир. Душман билан тўқнашганимизда оёқларимизга куч, қалбларимизга матонат бер. 
Улар бизга нисбатан ноҳақлик қилдилар, фитна чиқардилар, биз эса бу фитнадан ўзимизни 
четга олдик ва йироқ турдик». 
Расули кибриё «четга олдик ва йироқ турдик» маъносидаги охирги «абайна» калимасини 
айтаётганда овозларини баландлатар, «абайна... абайна...» дея такрор қилар эдилар. 
 
* * * 
Ҳандақ қазилаётганида ниҳоятда катта бир харсангтош чиқди. Мўминлар қанча 
уринишмасин, уни парчалай олишмади. Иттифоқо, ҳолдан тойган саҳобалардан бири 
Пайғамбаримизга: 
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бир улкан тошга дуч келдик, қанча уринмайлик, уни 
бўлаклашга кучимиз етмаяпти, — деди. 
— Мен ҳам бир уриниб кўрайчи, — деб марҳамат қилдилар Расули акрам ва ҳандаққа 
тушдилар. Қўлларидаги асбоб билан тошга қаттиқ урдилар. Харсангтош майдамайда бўлиб 
кетди. Бошқа бир ривоятда бу тошни уч зарбада парчалаганлари, ҳар сафар тошга урганларида 
навбати билан Яман, Шом, Эрон ҳудудлари фатҳ этилажагини марҳамат қилганлари айтилади. 
Ҳаво совуқ, иш қийин, озиқовқат танқис эди. Шароит оғир бўлишига қарамай, мўминлар 
жонларини аямай ишлашар, мунофиқлар эса ё ўзларини гўё ишлаётган каби кўрсатар, ё пайт 
пойлаб, биттаиккитадан жуфтакни ростлаб қолишар эди. 
Мўминлар жуда зарур бўлгандагина Пайғамбаримизнинг олдиларига келар, у кишига 
шароитни тушунтириб, рухсат сўрашар эди. Бу орада Буюк Мавлонинг муқаддас ваҳийини олиб 
келаётган Жаброили амин пайғамбарлар Султони Муҳаммадга (алайҳиссалом) ушбу оятларни 
етказди: 
«Албатта, мўминлар Оллоҳга ва Унинг пайғамбарига имон келтирган зотлардир. Улар 
(Пайғамбар) билан бирон муҳим иш устида бўлган вақтларида то ундан изн сўрамагунларича 
кетмаслар. Сиздан изн сўрайдиган зотлар — ана ўшалар Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига имон 
келтирадиган зотлардир. Энди қачон улар сиздан баъзи бир ишлари учун изн сўрасалар, бас, 
улардан ўзингиз хоҳлаган кишиларга изн беринг ва Оллоҳдан уларни мағфират қилишини 
сўранг. Албатта, Оллоҳ мағфиратли, меҳрибондир. (Эй мўминлар,) Пайғамбарни чақиришни 
ўрталарингизда бир-бирларингизни чақириш каби қилмангизлар (яъни, у зотни ҳурматэҳтиром 
билан: «Эй Оллоҳнинг пайғамбари», деб чақиринглар). Сизлардан беркинган ҳолларида 
(Пайғамбар ҳузуридан) суғурилиб чиқиб кетадиган кимсаларни Оллоҳ яхши билур. 
(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитнакулфат етиб 
қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар! Огоҳ бўлинглар, осмонлар ва 
Ердаги бор нарса, шакшубҳасиз, Оллоҳникидир. У зот сизлар устида турган нарсани (яъни, 
мўмин ё мунофиқлигингизни) ҳам, (барча бандалар) Узига қайтариладиган (қиёмат) кунини ҳам 
яхши билур, бас, уларга (ўша кунда) қилиб ўтган амалларининг хабарини берур. Оллоҳ барча 
нарсани билгувчидир» (Нур, 62-64.) 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish