Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
БАРАКОТЛИ БИР ЗИЁФАТ 
 
Яқинда уйланган бир йигит келди: 
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, уйимга бориб келишимга рухсат берсангиз, — деди. 
Расулуллоҳ унга изн бердилар. Йигитнинг орқасидан эса, «Оллоҳим, Жобирни 
кечиришингни сўрайман», деб дуо қилдилар. Чунки нозил бўлган оятда ана шундай дуо 
қилиниши буюрилган эди. Жобир уйига келди. Аёлига: 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
127
— Ҳазрати Пайғамбаримизнинг ниҳоятда оч қолганларини сездим, уйимизда ейишга нима 
бор? — деди. 
—Озгина арпа билан битта улоғимиз қолган. Жобир улоқни сўйди, арпани туйди. Гўштни 
пишириш учун қозонни ўчоққа осди. Сўнг орқасига қайтиб келди ва Расули акрамга: 
— Эй Аллоҳнинг пайғамбари, ейишга убу нарса тайёрладим. Бизнинг уйимизга марҳамат 
қилсангиз. Ёнингизга бирикки кишини ҳам олсангиз бўлади, — деди шивирлаб. 
— Нималар ҳозирладинг ўзи, эй Жобир. Жобир уйидаги тайёргарликни айтди. 
— Ҳам кўп, ҳам ажойиб, — дедилар Пайғамбаримиз. — Дарҳол аёлингнинг ёнига бор, мен 
бормай қозонни ўчокдан олмасин, нонни ҳам тандирдан узмай турсин. Кейин у ерда 
ишлаётганларга қарадилар. Баланд овозда: 
— Қани, юринглар, Жобир ҳаммамизни зиёфатга чақиряпти, — дедилар. 
Бу эълонни эшитган Жобирнинг пешонасини тер қоплади. Қулоқларига ишонмас эди. 
Ҳамма эшитмасин, деб шивирлаган ҳолда чақирилган бу кичкинагина зиёфатига ҳамманинг 
таклиф қилинишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Энди бу гапларни таҳлил қилиб ўтирадиган 
ҳолат эмас. Нима бўлса ҳам, унинг уйига ҳамма чақирилгани аён! Ўрнидан туриб: «Йўқ, мен 
сизларни уйимга таклиф «қилмаяпман, ҳеч қандай зиёфат йўқ!» дея бақира олмасди ахир. 
Ночор уйига йўл олди. Ҳаяжондан бўғилаёзган эди у. 
—Хотин, шарманда бўлдик. Расулуллоҳ хазратлари бутун ҳандақчиларни — мухожиру 
ансорни уйимизга олиб келяптилар, — деди. 
—Жаноби Пайғамбаримиз қанча овқатимиз борлигини сўрадиларми? 
—Ҳа, сўрадилар. 
— Ундай бўлса, ташвиш тортишнинг ҳеч ҳожати йўқ. Оллоҳ ва расули нима қилишни 
биздан яхши билади. Бу жавоб Жобирдаги ташвишни анча кетказди. 
Уйланишдан олдин кўпни кўрган, тажрибали, фаҳмфаросатли, сингилларига оналик қила 
оладиган бир хотин олиш орзуйида эди. Ушалган орзуйининг мевасини кўраётган эди хозир. Бу 
қадар меҳмонни қандай кутиб оларканман, дея талвасага тушганида, хотинининг бу ҳолатни 
буюк бир таваккул билан кутиб олиши Жобирни ҳайратга солди. 
Бир оздан сўнг саккиз юздан ошиқ, очликдан силласи қуриган бир жамоат Ҳазрати 
Пайғамбаримизга эргашиб, Жобирнинг уйига етиб келди. Жанобимиз аёлга: 
— Сен менга ёрдам бер, нон пиширадиган бир аёл чақир ва гўштни менга қолдир, — 
дедилар. 
Келган аёлнинг ёрдами билан пиширилган нонлар Расулуллоҳга берилар, набийлар 
Сарвари эса нон устига гўшт қўйиб ўртоқларига узатар эдилар. 
Ана шундай давом этди бу зиёфат. Расулуллоҳнинг ёнларига навбат билан келишар, 
насибасини олганлар хурсанд, бир чеккада ўтириб қорнини тўйғазар эди. Бу ҳолатни кўриб, 
Жобирнинг кўзлари қувончдан порлаб кетди. 
Келган меҳмонларнинг ҳаммаси тўйди, бироқ нон ҳам, гўшт ҳам тугамади. Қозондаги 
овқатдан ҳеч олинмаган эди гўё. Зиёфат тугаганидан сўнг Расули акрам (с.а.в.) Жобирнинг 
хотинига: 
— Буларни сен егин, қўшниларингга ҳам бер, — дея марҳамат қилдилар. 
Ўша куни гўшт кечгача тўхтовсиз равишда қўшниларга тарқатилди. 
Зиёфатдан кейин меҳмонлар қазиш ишини давом эттириш учун яна ҳандаққа йўл олишди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish