УМУМИЙ ТААРРУЗ
Шаҳар йигирма кундан бери қамалда бўлишига қарамай, бирор натижа кўринай демасди.
Тобора кўпчилик бетоқат бўлиб: «Бу ишнинг охири борми ўзи?!» дея бошлашди.
Ниҳоят, бошқа кабилалар билан ҳам маслаҳатлашилганидан кейин Абу Суфён ялии
ҳужумга буйруқ берди. Эрталабдан то шомгача тўхтовсиз давом этган тошбўрон кун ботгандан
сўнггина тинди.
Қамал бошланганидан бери бунақа оғир кун бўлмаган эди. Иккала томоннинг ҳам
озуқалари тугади, очлик ҳамманинг силласини қуритди. Ҳаво борган сайин совиб, кечки аёз
одамларнинг суяксуякларидан ўта бошлади.
Авс қабиласининг каттаси Саъд ибн Муозга бир ўқ тегиб, бўйин томирини кесиб юборди.
Яраси жиддий эди. Саъд оёқда туролмай қолди. Дарҳол уни жанг майдонидаги масжид
вазифасини ўтаб турган чодирга келтириб қўйишди. Саъд:
Оллоҳим, қурайшийлар билан орада бир жанг қолган бўлса, шу жанггача мени яшат. Агар
бу жанг сўнггиси бўлса, менга шаҳидликни насиб айла. Аммо мснга қурайзаликларнинг
оқибатини кўрсат, — дея инграрди.
Кун ботган, кўпгина мусулмонлар каби, Ҳазрати Умар ҳам пешин ва аср намозларини
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
135
ўқишга фурсат тополмаган эди. Мушрикларга лаънат айтиб келар экан, Расули акрамнинг:
«Оллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) гўрларини оловга тўлдирсин, бизга ўрта намозни вақтида
ўқишга фурсат беришмади», деганларини эшитди. Демак, намозни ўқиёлмаган фақат у эмас
экан. Шу асно Оллоҳ таолонинг «Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни сақланглар...»
(Бақара, 238) оятидаги «ўрта намоздан мурод аср намози экани маълум бўлади.
Намозни эндигина адо этиб бўлишган эди ҳамки, Ғатафон қабиласидан Нуайм ибн Масъуд
исмли бир шахс Жанобимиз билан кўришмоқчи эканини айтиб, қўшин қароргоҳига келди. Уни
Расули акрамнинг ҳузурларига келтиришди.
— Эй Оллоҳнинг расули, мен сиз олиб келган динни қабул этганман. Мусулмон
бўлганимдан ҳеч кимнинг хабари йўқ. Менга хоҳлаган ишингизни буюринг, бажара
йин. Унчамунча ишни уддалайдиганларданман, — деди у.
Расулуллоҳ (с.а.в.) хурсанд бўлдилар:
— Аммо сен ёлғиз бошинг билан нима ҳам қила олардинг?! Агар кучинг етса, уларни
(душманни) бизлардан узоқлаштиришга уриниб кўр. Чунки ҳарб тадбир олиш ва чора топиш
ҳамдир. Нуайм вақтни ўтказмай, янги олган вазифасини адо этишга кетди.
Аслида, у ҳам барча қатори бир одам эди. Бир пайтлар Абу Суфён йигирма туя эвазига
ёллаб, мусулмонларни Бадрга чиқишдан айнитиш учун юборган киши шу эди.
Нуайм бу сафар нималар қилади? Бу дафъа у қиладиган хизмат ўтган кунларининг
каффорати бўлармикан?! Йўлйўлакай ишнинг режасини тузиб борди. Кўп ўтмай, Қурайза
яҳудийларига улашди.
— Хуш келибсан, бизни роса хурсанд қилдинг, эй Нуайм! — деб кутиб олишди яҳудийлар.
— Хушвақт бўлинглар, эй қурайзалик дўстлар.
— Нима хабарлар олиб келдинг бизга? Нуайм афтини буриштирди.
— Хабар кўп, унинг устига, яхши хабарлар эмас.
— Қандай ёмон хабар экан?
— Ёмони... — дсди Нуайм ва бир оз тўхтаб қолди. — ...Сизларга ҳурматимни,
садоқатимни биласизлар, шундай эмасми?
Албатта, эй Нуайм, сени ишончли, яхши дўст деб биламиз.
—Ундай бўлса, эй Қурайза халқи, сўзларимга яхшилаб қулоқ солинглар. Қурайш
иешволаридан бир неча кишини гаровга олмай, зинҳор урушга кирманглар. Бу кишиларни
хавфсизлигингизнинг кафолати сифатида гаровда ушлаб туришларинг лозим.
—Бунга нима эҳтиёж бор, эй Нуайм? Биздан ниманидир сир тутяпсан, шекилли?
—Хайрият, тушуна бошладиларинг.
—Нимани айтмоқчи эдинг, гапиравер.
Нуайм овозини янада пасайтириб, мухим бир сирни очаётгандек, бундай деди:
— Эй Қурайза халқи, шуни яхши билингларки, Қурайш билан Ғатафон қабилаларининг
вазияти сизларникига ўхшамайди. Бу юрт сизларнинг юртингиз. Молларингиз, аёлларингиз,
болачақаларингиз ҳаёти шу тупроққа боғлиқ. Хоҳласаларинг ҳам, бу ердан чиқиб
кетолмайсизлар. Қурайш ва Ғатафон қабилаларига келсак, улар Муҳаммад билан жанг қилиш
учун келишди. Сизлар уларга ҳамдард, ҳамдам бўлдиларинг. Бироқ уларнинг юрти бу ерда
эмас. Моллари, аёллари, болалари ўзватанларида қолган. Ютишсаку, хўбу хўб, дўппиларитор
келиб қолса, «Макка, қаёқдасан?» деб сизларни
Муҳаммад билан ёлғиз қолдиришадида, бадар кетишади.
Нуайм атрофида ўзига диққат билан қулоқ солиб турганларга бир-бир кўз тикиб, сўзида
давом этди:
— Муҳаммад қаршисида ёлғиз қолсаларинг, бир нима қила олмасликларингни
билишларинг керак. У пайтда сизларни фақат мағлубият кутади.
Нуаймнинг гапларига ҳеч ким эътироз билдирмади. Эътироз билдиришолмасди ҳам.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |