Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
* * * 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
143
Тонг отгач, қурайзаликлар ҳеч сўзсиз таслим бўлишди. 
Авс қабиласига мансуб мусулмонлар уларга юмшоқ муомала қилинишини, яхшилик 
кўрсатилишини истадилар. Ҳазраж қабиласидан мунофиқ Абдуллоҳ ибн Салулнинг Қайнуқоъ 
яҳудийларига ён босишининг натижаси эди бу ҳолат! Чунончи, аввалдан Ҳазраж Қайнуқоъ 
билан, Авс эса Қурайза билан сутқатиқ бўлиб яшаб келишган эди. 
Авсликларнинг бу истакларига муқобил Расули акрам (с.а.в.): 
Эй авсликлар, орангиздаги бир киши бу яҳудийлар устидан чикарадиган ҳукмга рози 
бўласизларми? деб сўрадилар. 
— Ҳа, рози бўламиз, эй Оллоҳнинг пайғамбари. 
Ундай бўлса, Саъд ибн Муозни бу ерга олиб келинглар! 
Саъд ҳандақда яраланган кундан бери Руфайди исмли бир хотин назорат қилиб турган 
чодирда ётган эди. Авсликлар Расули акрамнинг амрларини ўрнига келтириш учун чопишди. 
Саъдни бир эшакка миндиришди. Саъд эшак устида ўтиролмайдиган даражада дармонсиз эди. 
Тушиб кетмаслиги учун икки ёнидан суяб келишди. Йўлакай бирор мулойим ҳукм чиқаришини 
илтимос қилишарди. Нихоят, Саъд шу гапни айтди: 
— Энди Саъд учун айблаганларнинг айбловига парво қилмайдиган вақт келдй. 
Бу гап унинг ҳамроҳлари зеҳнларига керакли хулоса жойлаштириб бўлди. Яҳудийлар 
ҳақида чиқарилажак хукм хозирдан аён бўлгандек эди. 
Асирлар қўллари боғлиқ ҳолда кутишди. Саъд келди. Жанобимиз: «Туринглар, 
раисларингизни кутиб олинглар!» деб буюрдилар. Авсликлар ўрниларидан туришди, Саъдни 
қаршилашди. Йўлда килинган илтимослар бу ердагилар тарафидан яна такрорланди. Эшагидан 
туширилган Саъд қабиладошларига мурожаат этди: 
— Сизлар мен чиқарадиган ҳукмга рози бўласизларми? 
— Рози бўламиз. 
Бу томондагилар-чи? — деб Пайғамбаримиз турган томондагилардан ҳам сўради. Расули 
акрам (с.а.в.): 
— Биз ҳам қабул қиламиз, — дедилар. 
Шунда Саъд қурайзаликлар устидан хукмни қисқа қилиб айтди: 
Эркаклари қатл этилсин. Хотин ва болалари қул қилинсин. Моллари тақсимлансин. 
Пайғамбаримиз бу ҳукмни эшитгач: 
— Олий даргоҳларда чиқарилган хукмни бергандай бўлдинг, эй Саъд, — дея марҳамат 
қилдилар. 
Асирларни Бани Нажжордан бир аёлнинг боғига киритишди. Қурайзаликларни бу 
фалокатга бошлаган Ҳуйайй эгнидаги кўйлагини бошқа биров фойдаланмасин учун 
тилимтилим кесиб ташлаган эди. Расулуллоҳни (с.а.в.) кўриб, бундай деди: 
Сенга душманлик қилганим учун ўзимни айбламайман. Шу нарса ҳақиқатки, Оллоҳ хор 
қилган киши ҳақиқатан хор бўлади. Эй инсонлар! Оллоҳнинг амрнга қарши ҳеч нарса деб 
бўлмайди. Бани Исроилнинг пешонасига битилган бир ёзуқ, бир такдир ва қочишга имконсиз 
бир уруш... Ҳаммаси мана шу! 
Ҳуйайй тиз чўкди. Бўйнига шиддат билан солинган қилич унинг ҳаётини кесди, вужуди 
баҳайбат дарахт танаси каби ерга қулади. Ҳуйайй ҳаётдан кўз юмди. Бир неча йил аввал у 
Расулуллоҳни кўриш учун укаси Абу Ёсир билан бирга келган, Расули акрамни кўраркўрмас 
таниган ва ўша ондан бошлаб сўнгги нафасигача кин ва душманлик туйғуси тўла бир калб 
билан Пайғамбаримизга қарши курашажагини эълон этган эди. «Биз узоқ йиллар шу 
пайғамбарнинг келишини кутмаганмидик?» деган ўртоқларига: «Бу одам Хорун пайғамбарнинг 
наслидан эмас; яҳудий эмас бу одам...» дея имон келтирмаганининг сабабини шундай изоҳлаган 
эди. 
Ўзи билан бирга қабила халқини ҳам фалокатга етаклади. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish