Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
141
Қамал бошланганига ўн беш кунча бўлиб қолди. Ташқаридан ичкарига озиқовқат 
киритишнинг сира иложи йўқ. Ейишга ҳеч вақо қолмади. Каъб ибн Асад Қурайзанинг 
пешволари билан охирги марта яна бир бор маслаҳатлашди. 
— Нима бўлаётганини кўриб турибсизлар. Бизга учта йўл қолган. Узаро маслаҳатлашиб, 
бу йўллардан бирини танлайлик, — деди Каъб. — Биринчиси, бу одамнинг йўлидан бориш ва у 
олиб келган динни қабул қилиш. Энг ишончли йўл шу. Қасам ичиб айтаманки, унинг Оллоҳ 
вазифалантириб юборган пайғамбар экани ҳаммамизга очиқойдин аён бўлган. Келиши ҳақида 
Китобимизда хабар берилган пайғамбар бу одамдан бошқа эмас. Сўзимга қулоқ осиб, унга имон 
келтирсангизлар, жонларингиз, хотинболаларингиз ва молларингизни сақлаб қоласизлар. 
Бу гаплар эшитувчиларнинг қулоғига ёқмади. Ғўлдирай бошлашди. Ораларидан бир киши: 
— Биз Тавротдан ва Тавротнинг ҳукмидан айрилмаймиз. Тавротни қўйиб, бошқа бир 
китобнинг ҳукмига итоат қилмаймиз! — деди 
Бу гапга ҳеч ким эътироз билдирмади. 
— Кейинги таклифингни айт, эй Каъб, қулогимиз сенда! — дейишди. 
— Биринчи таклифимга рози бўлмасаларинг, келинглар, болаларимиз билан 
хотинларимизни ўлдирайлик, орқамизда ҳеч ким қолмасинда, ўзимиз хаётмамот жангига 
кирайлик. Мағлубиятга учрасак, ортимиздан хавотиримиз йўқ. Ғалабага эришсак, хотин ҳам 
топилади, бола ҳам... 
Бу таклиф ҳам ҳеч кимга маъқул бўлмади. Ғамгин юзлар баттар буришди, қовоқлардан қор 
ёғилди гўё. 
— Эй Каъб, биз бу бечораларни ўлдирсак, унда ким учун урушамиз?! 
— Бўпти, сизларга охирги таклифимни айтаман. Биласизлар, бу оқшом шанба кечасидир. 
Биз бу шанбани қадрлашимизни билганлари учун, эхтимол, Муҳаммад ва унинг дўстлари эртага 
биздан ҳеч нарса кутишмайди. Гапимга кирсаларинг, қалъадан чиқамиз, уларни ғафлатдалик 
пайтларида ёқалаймиз. Умид қиламанки, зафар қозонамиз. Энди ўзларингнинг фикрларингни 
айтинглар. 
— Сен бизнинг шанбамизни ўлдиряпсан, эй Каъб! Шундай бир таклиф айтяпсанки, биздан 
аввал бу ишни қилганлар маймунга айланди, адойи тамом бўлди. 
Таклифларидан бирортаси ҳам қабул қилинмаганини кўрган Каъб жаҳли чиқди: 
— Инсон бўлиб, ҳеч бўлмаса бир мартагина ақл ишлатсаларинг эди!.. — деди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish