Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
145
—Нималар деяётганингни биласанми, эй Забир?! Жиддий гапиряпсанми ўзинг?! 
Забир матонатли, бироқ тушкун бир ифода билан: 
— Ҳа, нималар гапираётганимни яхши билиб турибман. Сендан илтимос, тезроқ олиб бор 
мени. Уларга қовушмоқ учун бир зум вақт ўтишига ҳам бардош қилолмайман, — деди. 
Собит қўлига канадек ёпишиб олган Забирнинг ўртоқларига бу қадар куйинишига 
ҳайратланиб, шошиб қолди. 
— Яна бир бор ўйлаб кўр, эй Забир! Бу иш ҳазил эмас, ахир! 
— Ўйлаб бўлдим, қарорим қатъий. Ҳеч кутма, қўлимни ҳам қўйиб юборма. 
Собит уни олиб илгарилади. Бир оздан сўнг тиз чўктирилган Забирнинг боши кумлар 
устида думаланар экан, Қурайза қабиласида қўлида қуроли бор киши қолмаган эди. 
Курайза аёлларидан фақат биттасига ўлим жазоси берилди. Бу аёл қалъадан тош отиб, 
мўминлардан Халлод ибн Сувайднинг ўлимига сабаб бўлган эди. Ўлимга ҳукм қилинишини 
билатуриб, атрофдагилар билан ҳазиллашиши, ўйнабкулиб ўлимга бориши Ҳазрати Ойиша 
(р.а.) ва бошқа аёлларнинг хотираларида узоқ йиллар сақланиб қолди. Қурайзаликларнинг 
аёллари ва болалари мусулмон оилаларига тарқатилди. Райҳона исмли чўрини Расулуллоҳ 
ўзлари учун айирдилар. 
Жанобимиз унга мусулмон бўлишни ва ўзларига турмушга чиқишини таклиф қилдилар. 
Лекин у эски динидан қайтмаслигини, чўри бўлиб қолишни афзал кўрди. Мусулмонликни қабул 
қилмагач, Расулуллоҳ (с.а.в) маълум вақтгача уни ўзларидан узоқ тутиб юрдилар. Кейинроқ 
Райҳона Ислом динини қабул қилгани ҳақида мужда тарқалди. Бироқ у яна турмуш қуриш 
борасидаги таклифни қабул қилмади, ҳаётини чўри сифатида давом эттирди. 
 
РАББИГА ҚОВУШГАН БИР МАҲБУБ 
Қурайза қабиласи масаласи шу тариқа ҳал бўлди. Саъд ибн Муоз қурайзаликлар устидан 
қарор чиқаргач, яна Руфайда хоним назоратидаги чодирга келтириб ётқизилди. 
Яраланганига йигирма беш кунча бўлган эди. Бир гал вақт ярим тундан ошганида, усти 
эндигина қота бошлаган яраси бирдан очилиб кетди. Қон сирқираб оқа бошлади. Воқеа кечаси 
содир бўлгани учун унинг бу аҳволидан ҳеч ким хабарсиз қолди. Анча пайтдан сўнг масжид 
ичига оқиб кирган қоннинг чодирдан келаётгани маълум бўлди. Ичкарига кирганларида Саъд 
ибн Муоз жонсиз ётар эди. 
Унинг вафоти ҳақида Расулуллоҳга Жаброили амин хабар берди. Осмон эшикларининг 
махсус очилгани, Саъд ибн Муоз ҳазратларининг (р.а.) охират оламига ўтиши сабабли Буюк 
Мавло яратган маҳлуқларнинг энг улуғи бўлмиш Аршнинг титрагани маълум қилинди. 
Саъдни ювиб кафанлашди. Бақиъ қабристонига кўмишди. Қабрга қўйилаётганида 
Расулуллоҳ (с.а.в.) «Субҳоналлоҳ!» деб юбордилар. Ҳамманинг кўзи Жанобимизга қадалди. 
Расули акрам (с.а.в.) бирор изоҳ келтирмадилар. Бир оздан сўнг «Оллоҳу акбар! Оллоҳу акбар!» 
деб қўйдилар. 
—Эй Оллоҳнинг пайғамбари, не ҳол сизга бу сўзларни сўзлаттирди? — деб сўрашди 
саҳобалар. 
—Бу солиҳ қулни қабрнинг қисгани ва шундан кейин Буюк Раббимнинг қабрни 
кенгайтиргани, — деб жавоб бердилар Сарвари олам. 
Саъд ибн Муоз ўзидан ҳар жиҳатдан таҳсинга сазовор хотиралар қолдирди. Ҳазрати Умар 
каби жаҳлдор инсон эди. Бироқ унинг ғазаби Жанобимиз ҳар доим тақдирлайдиган даражада 
эди ва эзгуликка хизмат қиларди. Ислом динининг Мадинага ёйилишида бу одамнинг хизмати 
катта бўлган. Айниқса, бутун бошли қабиласи унинг бир оғиз сўзи билан ёппасига бир кундаёқ 
мусулмонликни қабул қилган. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish