www.ziyouz.com кутубхонаси
147
Фахри коинот унинг гапини тасдиқладилар ва Абу
Лубобанинг тавбаси қабул этилганини марҳамат қилдилар.
— Қандай яхши, — дея суюниб кетди Умму Салама онамиз ҳам.
— Рухсат беринг, эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу хушхабарни тезроқ етказай!
— Майли.
Умму Салама онамиз ўринларидан туриб, масжидга кирдилар. У ерда ўтирган мўминлар
рисолат ҳузуридан бир инсон келганини дарҳол пайқашди. Аммо ичкари қоронғу эмасми, унинг
кимлигини аниқ билиб бўлмасди.
— Муждалар бўлсин сенга, эй Абу Лубоба! Оллоҳ таоло тавбангни қабул этди.
Бу овоз... Ҳа, бу муборак овозни танимаган йўқ. Илк Ҳабашистон сафарига чиқкдн
муҳожир аёл бу... Динини асраш йўлида у тортмаган жабрситам қолмаган, пайғамбарларнинг
энг Буюгига умр йўлдоши бўлишдек юксак шарафга ноил бўлган ҳурматли аёлнинг овози бу!
— Оллоҳ сендан рози бўлсин, эй мўминларнинг онаси!
— Қувонтирдинг бизни, эй Умму Салама!
Масжиддаги бир неча киши тез келиб Абу Лубобани
бўшатмоқчи бўлишди. Лекин шодликдан йиғлаётган бир овоз:
— Валлоҳи, ечдирмайман арқонни! Жаноби Расулуллоҳ келиб, муборак қўллари билан
ечмагунларича кутаман, «дер эди.
Бир оздан кейин Жанобимиз масжидга кирдилар. Илк ишлари Абу Лубобани «тутқунлик»
дан халос этиш бўлди. Абу Лубоба онадан янги туғилгандек соф ва топтоза бир руҳ билан, ҳамд
ва шукроналик туйғулари безаган бир кўнгил билан Жаноби Пайғамбарнинг оркаларига бомдод
намозини ўқиш учун турди.
Намоздан кейин Абу Лубоба Фахри коинотнинг хузурларига борди ва:
— Эй Оллоҳнинг расули, тавбам қабул этилганининг шукронаси ўлароқ молимни Оллоҳ
йўлида сарф этмоқчиман, — деди.
— Учдан бирини сарф қилсанг кифоя, деган жавоб олди.
Шу билан Абу Лубоба масаласи ҳам ниҳоясига етди.
ЗАЙНАБ ХОНИМ
Зайнаб оиласидан ажрашганига уч ой бўлди. Бу муддат ичида фақат руҳини тиндиришга,
бир йил давом этган бирибиридан аччиқ кунларини унутишга ҳаракат қилди. Бир куни уйида
ҳамир қориб ўтирганида, рўпарасида у кўришни хоҳламаган одам пайдо бўлди.
— Яна нима истайсан, эй Зайд? — деди.
— Расулуллоҳ жанобларидан сенга совчи бўлиб келдим.
— Ҳозир мени ёлғиз қолдир. Бир муддат дам олволай. Сўнг Раббимнинг амрини кутаман.
Зайд бориб, бўлган гапсўзни Пайғамбаримизга айтди.
Зайнаб бу жавобида ҳақли эди. Бир пайтлар унинг ўзи Расулуллоҳга тегиш орзуйини
билдиришга ҳаракат қилган, аммо орзуйи ушалмаган, юксаклардан келган амрга кўра Зайд
билан турмуш қуришга мажбур бўлган эди. Энди агар Расули акрам билан турмуш қуриши
такдирида бор бўлса, Зайд учун келган амр нега энди оламлар Султони Жанобимиз учун келмас
экан? Агар Оллоҳ таоло бу турмушни ирода этган бўлса, суюкли пайғамбарига албатта
билдиради, масалани Ўзи ҳал этади. Зайнаб шундай каноатда эди.
Расули акрам Зайд келтирган жавобдан кейин бир муддат кутишни маъқул кўрдилар.
Иттифоқо, бир куни Ҳазрати Ойишанинг хонасида эканларида, Жаброили амин Аҳзоб
сурасининг ушбу оятларини олиб келди:
«(Эй Муҳаммад,) эсланг, сиз Оллоҳ (Исломга ҳидоят қилиш билан) инъоммарҳамат қилган
ва сиз ҳам (қулликдан озод қилиб, ўзингизга ўғил қилиб олиш билан) инъом қилган кишига
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |