www.ziyouz.com кутубхонаси
148
(яъни, Зайд ибни Ҳорисага): «Жуфтингни ўз ҳузурингда ушлагин (яъни, талок қилишга
шошмагин), Оллоҳдан қўрққин», деб Оллоҳ ошкор қилгувчи бўлган нарсани ичингизга яширган
эдингиз ва Оллоҳдан қўрқишингиз ҳақроқ бўлгани ҳолда, сиз одамлардан (яъни, уларнинг таъна
қилишларидан) қўрққан эдингиз. Бас, қачонки Зайд ундан (яъни, Зайнабдан) ҳожатини адо
қилгач (яъни, уни талоқ килгач), Биз сизни унга уйлантирдик. Токи мўминларга асранди
болалари ўз хотинларидан хожатларини адо қилишгач (яъни, уларни талоқ қилишгач), уларнинг
(хотинларига уйланишларида) танглик бўлмаслиги учун (шундай қилдик). Ва Оллоҳнинг
амрииродаси қилингувчи бўлди. Оллоҳ пайғамбарга фарз қилган (яъни, ҳалол қилган) нарсада
унга бнрон танглик бўлмас. (Бу) илгари ўтган (пайғамбарлари) хақидаги Оллоҳнинг йўли —
қонунидир (яъни, улар учун ҳам Оллоҳ ҳалол қилган нарсаларда ҳеч қандай танглик бўлмаган).
Оллоҳнинг амрииродаси тақдири азалий бўлди. Улар (яъни, ўтган пайғамбарлар) Оллоҳнинг
амру фармонларини (бандаларга) етказадиган, У зотдан қўрқадиган ва Оллоҳдан ўзга бировдан
қўркмайдиган зотлардир. Оллоҳнинг Ўзи етарли ҳисоб қилгувчидир».
Ваҳийнинг таъсирини сезиб, Ҳазрати Ойиша онамиз Расулуллоҳнинг (с.а.в.) кўзлари
тубига бокди: «Раббимиз қандай амр юборди?» деяётгандек эди.
Набиййи акрам нозил бўлган оятларни ўқидилар. «Раббимизнинг ҳар амри бошимиз
устидадир», деган бош ҳурмат билан эгилди. Бу орада: «Ўртамизга яна бир кундош кирди»,
деган хаёл ҳам яшин тезлигида кўнгилдан кечди.
Пайғамбар Жанобимиз туриб, тўғри Зайнабнинг уйига кирдилар. Зайнаб жойидан ҳурмат,
ҳаяжон ва ҳайронлик билан туриб кетди:
— Эй Оллоҳнинг расули, ҳали никоҳланмасимиздан хонамга кирдингиз?! — деди.
— Бизнинг никоҳимизни Оллоҳ таолонинг Ўзи қийди, эй Зайнаб! — дея Жанобимиз унга
ўзи ҳақида хос нозил бўлган оятларни ўқиб бердилар.
Боши эгик, одоб ва хурмат безаган бир ҳолатда эшитди Зайнаб... Оллоҳ таоло махсус Ўзи
қийган ушбу никоҳданда кучли, бунданда аҳамиятли, қатъий никоҳ бўлиши мумкинми?! Бу
оятлар унга «мўминларнинг онаси» бўлиш бахтини муждаламоқда эди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша куни Оллоҳ таолонинг бу амрини халққа очиқойдин етказдилар,
сўнгра уларни кечки зиёфатга чақирдилар.
Меҳмонлар келиб, овкатланишди, бироқ бир қисми кетмай ўтираверди. Суҳбат анча
вақтгача чўзилди. Зайнаб шу хонада эди, юзини деворга қаратиб ўтирар, меҳмонларнинг туриб
кетишларини кутар эди.
Вақт алламаҳал бўлганига қарамай, келганлар ҳали ҳам кетишни ўйлашмасди. Расули
акрам ўринларидан туриб, хонадан чиқдилар. Анас ҳам у зотга эргашди. Жанобимиз бир-бир
аёлларининг хоналарига кириб, улардан ҳолаҳвол сўраб чиқдилар. Улар ҳам, ўз навбатида:
— Ё Набийаллоҳ, қандай, хотинингиздан хушландингизми?! — деб сўрашди.
Шу таҳлит Умму Салама, Хафса, Ойиша ва Савда оналаримиз билан кўришиб чиқдилар.
Қайтиб келиб қарасалар, меҳмонлар ҳали ҳам ўтиришибди. Яна пича айланиб юрдилар. Такрор
уйга келганларида, меҳмонлар, ниҳоят, тарқалишган эди. Набиййи Акрам ичкарига кирдилар.
Анас ҳам орқаларидан кирмоқчи эди, эшик устидаги парда туширилди.
Шундай қилиб, Зайнаб Оллоҳнинг хос ҳукми билан аввал Зайднинг, кейин Жаноби
Пайғамбаримизнинг завжаси бўлди. Эскидан бери мақсади ҳам зотан шу эди.
Кейинчалик хотинлар ўртасида чиққан баъзи тортишувлар чоғи:
— Сизларни оталарингиз, волийларингиз никоҳлашган. Менинг никоҳимни эса
Раббимнинг Ўзи қийган! — деб мақтанар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |