Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
133
мажбур бўлди. Бироқ бу дардга бир чора топилиши керакку! Юзларча мусулмоннинг қаршисига
бемалол чиқса, бемалол майдон ўкиса... Ахир, унинг овозини ўчириш керак эмасми? Амр
ҳаддидан ошмоқда эди:
Бақиравериб, овозим бўғилди. Йўқми жаннатни соғинган? Тезроқ юборақолай ўша ёққа!..
дея ҳайқирар экан, Ҳазрати Али (р.а.) учинчи бор ўрнидан туриб кетди ва:
Ё Набийаллоҳ, рухсат беринг, бу билан олишайин! — деди.
Расули акрам учинчи бор айни сўзни айтдилар:
— Эй Али, бу Амрдир.
Амр бўлса ҳам, у билан олишмоқчиман. Мен ҳам Алиман!
Алининг бу гапларидан сўнг Расулуллоҳ зулфиқор деб номланувчи қиличларини унга
бердилар. Зирҳларини ҳам унга кийдирдилар. «Оллоҳим, Бадрда Убайдани, Уҳудда Ҳамзани
олдинг, энди Алини менга бағишла», дея дуо қилиб кузатдилар.
Амр қаршисида бошданоёқ зирҳ билан ўралган, кўзларигина йилтираб турган рақибни
кўрди.
—Кимсан ўзинг? — деб сўради.
—Али ибн Абу Толибман.
—Отанг менинг дўстим эди. Отангнинг юзхотири, хаққиҳурмати, сени ўлдиришни
хоҳламайман. Қарибқартайганлар, бу дунёдан насибасини олган, ҳаётдан умидини узган бирор
киши йўқми? Келсин ўшалар, уларни жўнатай нариги дунёга.
—Бекорчи гапларни кўятур, эй Амр! — деди Ҳазрати Али. — Эшитишимча, сен
урушаётган одамингнинг икки таклифидан бирини бажо келтирар эмишсан. Менинг ҳам сенга
икки таклифим бор.
—Қандай таклифлар?
—Ислом динини қабул қилишга чақираман сени.
—Бу иш ҳеч ҳам мумкин эмас! Бошқа таклифингниайт.
—Мен билан жанг қил бўлмаса.
—Аммо сен ҳали ёшсан. Сени ўлдирмоқчи эмасман.
—Мен эсам, аксинча, сени ўлдиришни жонжон деб истаяпман.
Амрнинг бошига кон қуйилгандай бўлди. Бир ёш нигитнинг ҳаётини унинг ўзига
бағишламоқчи бўлсаю, ундан бундай қўпол жавоб олса?! Кечириб бўлмас ҳолат бу!
Энди бу
ишга чек кўйиш керак!
Амр қиличини суғурди ва отини Ҳазрати Алининг устига сурди.
— Эй Амр, сендек жасур кишига шунақа кураш ярашадими ҳеч? Сен отдасан, мен яёв.
Амр бу эътирозга жавоб бермади. Дархол отидан тушди. Отнинг оёқларига қилич тортди.
Томирлари кесилган от ўша жойида йиқилди. Шўрлик жонивор иккинчи зарба бўйнига
тушишидан бехабар эди. Бу зарбадан сўнг у ўзини ўнглаёлмади.
Ёввойи ҳайвондек кутурган Амр қўрқинчли бир овозда:
⎯ Мана, мен ҳам яёв бўлдим, эй Али! — деб ҳайкирди.
Олишув бошланди. Ўзаро ҳужумлар билан бир-бирини синаган икки баҳайбат жангчи
ғолиб чиқиш учун бутун куч ва маҳоратларини ишга солишарди. Осмонга ўрлаётган
чангтўзондан ўртадаги жанг қандай кетаётганнни билиш мумкин бўлмай қолди. Вақт ўтган
сайин Амр осонгина енгиб бўлмайдиган бир рақибга дуч келганини фаҳмлай бошлади. Ўзи ёши
ўтиб қолган, ҳатто анчамунча қариган эди. Қаршисида эса, йигирма уч — йигирма тўрт
ёшлардаги чайир йигит. Бу ишни тезда бир ёқлик қилмаса, вақтдан ютқазиши тайин. Ана
шуларни ҳисобга олган Амр қиличини баланд кўтариб, зарб билан урди. Қилич Алининг
қалқонини кесиб, бошини жароҳатлади. Дарҳол қарши ҳужумга ўтган Али зулфиқорни
шиддатла рақибига солди. Бу зарбадан узоқ йиллар мардлиги ва қаҳрамонлиги
билан донг
таратган Амрнинг боши танасидан жудо бўлди ва қум устида бир тўп каби юмалаб кетди.