Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
* * * 
Мана шундай кунларнинг бирида «Абу Суфён икки минг кишилик кўшин билан Бадрга 
келяпти экан», деган хабарни эшитишди. Ўша кун яҳудийларга чинакам байрам бўлиб кетди. 
Уҳуддагига ўхшаб, бу сафар яна мусулмонлар устидан ғалаба козонилишига шубхалари йўқ 
эди. Бу ғалаба билан қурайшийлар яҳудийларнинг ҳам интиқомини олган ҳисобланишарди. 
Орадан бир неча кун ўтгач, бошқа бир хабар келди: Абу Суфён Бадрга бормай, 
Мажаннадан орқасига қайтибди. Ҳамманинг қовоғи осилди, умидлари пучга чиқди. Мадинани 
тарк этганларидан буён юракларида пайдо бўлган ғамандуҳ аввалгидан ҳам ортди. 
Бу дардга бир чора топилиши, юракларга таскин берадиган, юзларга табассум бахш 
этадиган ишлар қилиниши керак. 
Назир яҳудийларининг пешволари йиғилишди. Булар Саллом ибн Абу Ҳуқайк, Ҳуйайй 
ибн Аҳтоб, Кинона ибн Раби, Ҳавза ибн Қайс, Абу Аммор каби кишилар эди. Ораларида Воил 
қабиласидан ҳам вакиллар бор. Кўп чўзилмаган бу йиғилиш сўнгида Маккага боришга, 
мушрикларни мусулмонларга қарши гижгижлашга келишиб олишди. 
 
* * * 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
124
Абу Суфён яҳудий мехмонларини очиқ юз билан кутиб олди, иззат-икромлар кўрсатди. Тез 
орада муштарак дардлардан баҳс очилди, умумий душман ҳақида нари-бери гаплар айтилди. 
Абу Суфён фурсатни қўлдан бой берадиган ожиз кишилардан эмас эди. 
Эй азиз инсонлар! — дея сўз бошлади у. — Сизлар Муҳаммад ва унинг ўртоқларини 
яқиндан танийсизлар. Бизни ҳам биласизлар. Диний китобларингиздан олган маълумотларга 
суянган ҳолда ҳақимиздаги ҳукмни сизлар беринглар. Гапнинг тўғрисини айтинглар: келиша 
олмаётганимиз бу дин борасида биз ҳақлимизми ёки Муҳаммад ҳақлими?! 
Қанчалик ҳақпараст одам!.. Нақадар адолатсевар бир киши!.. 
«Сен бу хусусда виждонингни ҳоким қилсанг, тўғри хукмга эришиш учун кўп кутишингга 
хожат қолмайди, эй Абу Суфён!»
Бу мажлисда виждонлар гапирса эди, бу йиғилишда ҳақ ва адолат туйғуси ҳоким бўлса 
эди, Абу Суфённинг саволига ана шундай жавоб бериларди! Олдида шароб қадаҳлари юмалаб 
ётган, ковурилган туя гўштини паққос тушираётган яҳудийлар бу сўзларни гапирадиган 
лаёқатда бўлганларида иш осонлашар ва Абу Суфённинг бу самимияти ортида риёкорлиги ва 
орсизлиги ётгани маълум бўла қоларди. 
Бироқ яҳудийларнинг бу ерга келишдан максадлари аник. Инчунин, Абу Суфённинг 
саволига бериладиган жавоб ҳам тайёр эди. Илм ва ирфон номидан гапиргандай, ҳақ ва 
хақиқатдан баҳс юритгандай бир қиёфада берилди жавоб: 
⎯ Сизларнинг динингиз унинг динидан хайрлироқдир. Сизлар ҳақ ва адолатга ундан кўра 
яқинроқ ва лойиқроқ инсонсизлар. 
Бу «тўғри» сўзга ким нима ҳам дея оларди?.. Мана, йиллар давомида «илм аҳли» сифатида 
танилган кишилар чиқарган ҳукм! 
Катта бир ҳаётдан тўпланган тажриба, узоқ йиллар дин китоблари устидаги 
тадқиқотларидан қозонилган илм шундай хулосага келса ва буларни ҳақли деб турса, ортиқча 
гапга ўрин қоптими!.. «Бу ишни жоҳиллардан ҳам бир сўрашимиз керак», дейдиган ҳоллари 
йўқки... Ҳам бу одамлар Муҳаммадни ва у келтирган динни ипиданигнасигача текшириб 
чиккан, хақ дин экани ё эмаслигини обдан ўрганган бўлишлари керак. Ҳақ дин бўлганида 
ҳаммадан олдин бу динни шулар қабул этмасмиди?! 
Хуллас, учрашувнинг илк қисми ана шундай тилёғламаликлар билан тугади. Ҳар икки 
томон ҳам бу учпа шувдан мамнун эди. Тезда бир қарорга келишиб олишди. Чунки душманлари 
бир, мақсад ҳам бир эди: Мадинага ва мусулмонларга карши уруш очиш лозим! Лекин энди у 
жанг бириккита мусулмоннинг ўлдирилиши ёки шунчаки бир ғалабага эришиш билангина 
тугайдиган жанг булмаиди. Чунки бундай уруш мусулмонларни йўлларидан қаитармаиди, 
балки ғайрат, шижоатларини орттиради, динии туйғуларини қамчилайди. 
Бу сафар сўнгги ва асосий зарба бериш лозим Ерюзида Муҳаммаддан ва унинг динидан 
асар ҳам қолмасин. Урушдан кўзланган ягона мақсад ана шу бўлмоғи керак!
Бу таклиф эътирозсиз қабул қилинди. 
Бироқ бундай натижани қўлга киритиш учун ҳар қачонгидан кучлироқ бўлишимиз зарур. 
Дўстларимиз бизга ердам қулларини узатсинлар. Бу ишда нажотни фақат Қураишдангина 
кутиш нотўғри. Бўлди, бу йўлда сизларга охиригача ёрдам бепиш бизнинг бурчимиз. 
Ундай бўлса, туринглар қасамёд этишга 
Бирга туришди ва Каъба ёпинчиғи ёнига келишди Кўкракларини Каъбага тирашди. 
«Муҳаммадга қарши бир жон бир тан бўлиб, ўзаро ёрдамлашган ҳолда урушишга» сўз беришди.
Абу Суфён ҳам, келган яҳудийлар ҳам бу келишувдан хурсанд эдилар. Бу иш ғалаба билан 
якунланишига қаттиқ ишонишарди. 
Яхшиям Бадрга бормай қайтган эканмиз, деди Абу Суфён, йўқса, мағлубият аламини 
тотишимиз ҳеч гапмас эди. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish