Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
БАХТЛИ ТУРМУШ 
Шаввол ойининг илк кунлари. Умму Салама узоқ йиллар бир ёстиққа бош кўйган эрининг 
ғамини унутишга ҳаракат қиларди. Ҳеч кимга турмушга чиқмай, хатто бундай таклифларни 
қабул қилмай, ўзига оро бермай, жоиз бўлган тўрт ойу ўн кунлик идда муддатини тугатди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимизнинг тавсияларига биноан ўзи ва марҳум эри ҳақига Оллоҳ 
таолодан рахмат ва мағфират тилаб, чин дилдан, самимий дуо қиларди. 
Бир куни уй ишлари билан овора экан, эшик тақиллади. Келган Умар ибн Хаттоб эди. 
— Салом сенга, эй Умму Салама! 
— Сенга ҳам салом бўлсин, эй Хаттобнинг ўғли! 
— Расулуллоҳ номларидан элчи бўлиб келдим хузурингга. 
— Мархабо, ё Умар! 
Азиз меҳмон уйга кирди. 
— Жанобимиз (с.а.в.) сенинг қўлингни сўраяптилар, эй Умму Салама! 
Умму Салама Ҳазрати Умарнинг бундай бир таклиф билан келганини ақлига 
сиғдиролмади. Тугун энди очилди... Ойлардир, «Абу Саламадан хайрлироқ яна ким бўлиши 
мумкин?» саволининг жавобини қидирди, бироқ «Расулуллоҳ жаноблари бундай дуони 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
122
бекорданбекор тавсия қилмагандирлар» деган ўйда дуосини оғзидан қўймай келди. Энди эса... 
Бундай бир таклиф рад этилмас, ҳатто тараддудла қаршиланмас эди. 
Аммо кўпни кўрган бир хотин эди Умму Салама... Йиллар давомида аччиқ ва тотли кўп 
хотиралар унинг руҳини нене ҳаёт тажрибалари билан йўғирган. 
Ҳар бир мўмина аёл фақат орзу қила оладиган энг бахтли никоҳ таклифи... ва бу таклиф 
Оллоҳнинг расулидан чиқиши!.. Бироқ Умму Салама бу шарафга ноил бўлишдан ҳам кўра 
кўпроқ бу шарафни муҳофаза қила билишнинг янада аҳамиятли эканини тажрибасила билар 
эди. 
— Жуда яхши таклиф билан келибсан, эй Хаттобнинг ўғли. Бироқ мен рашкчи бир 
хотинман. Бундан ташқари, каровга муҳтож етимларим бор. Пайғамбар жанобимизни 
ранжитадиган бирор ножўя хатти-ҳаракат содир этиб қўяманми деб қўрқаман. Пайғамбарлар 
имоми ҳазратимизга салом ва хурматларимни етказ ва ул Зоти бобаракотнинг таклифларини 
қабул қила олмаслигимни айт. 
Буюк Умар бу одоб, бу тарбиядан лол холда у ердан чиқиб кетди. Онглиликнинг, виқорли 
бир туйғунинг асари эди бу муомала! Оёғининг остигача келган бебаҳо неъматни «Расулуллоҳ 
жанобимизнинг кўнгилларини ўкситиб қўйсама?» деган андиша ила рад этиш... Умму Салама 
бу муносабати билан ҳам Расулуллоҳнинг таклифларини рад этди, ҳам Оллоҳнииг розилигига 
ноил бўлди. 
Расули акрамни ҳурмат қилган ҳар бир киши бирор мактабда ўқимаган Умму Саламанинг 
бу ҳаракати қаршисида лол қолиб, унга чуқур ҳурматэҳтиром кўрсатиши табиийдир... 
Эй аёллар дунёсининг гултожи, эй Султони анбиёнинг шарафли хотини, эй мўминларнинг 
суюкли онаси! Хоки пойингизни кўзига тўтиё қиладиганлардан Сизга битмастуганмас салом ва 
ҳурматлар бўлсин! Денгизларда бир томчи сув қолган муддатгача, Ер юзида нафас олгувчи бир 
инсон қолгунга қадар Муҳаммад умматидан салом ва севги бўлсин Сизга! 
Умму Саламанинг жавоби Сарвари анбиёга етказилди. Бу сафар Султони анбиё жанобимиз 
Умар ибн Хаттобни ёнларига олиб, Умму Саламанинг уйига ўзлари ташриф буюрдилар. Умму 
Салама тери ошлаб ўтирган экан, дарров ишини йиғиштирди. Қўлларини ювиб, муҳтарам 
меҳмонларга пешвоз чиқди. Ичи хурмо толаси билан тўла бир кўрпачани пайғамбарлар 
имомининг остларига тўшади. 
Расулуллоҳ айни таклифни игахсан ўзлари яна бир бор такрорладилар. Одоб ва ҳурмат ила 
безанган ифодалар бундай бўлди: 
— Ё Набийаллоҳ! Сизнинг бу таклифингизни қабул этмаслик қўлимдан келмайди. 
Афсуски, мен ўта рашкчи бир аёлман. Сизни ранжитиб қўйишдан қўрқаман! Боз устига, қаровга 
муҳтож етимларим ҳам бор. Улар сизга юк бўлишади. Қолаверса, ёшим ҳам бир жойга бориб 
қолганини кўриб турибсиз. 
Расули кибриё (с.а.в.) бундай жавоб қилдилар: 
— Рашкингни Оллоҳ таоло кетказади. Қариликка келсак, мен ҳам сен кабиман. Болаларинг 
эса менинг болаларимдир. 
Илгари сурилган барча эътирозлар шу тариқа бартараф этилди. Умму Салама гапни чўзиб 
ўтирмади. 
— Туринг, эй Умар, мени Расулуллоҳга никоҳланг! — деди. 
Шундай қилиб, Умму Салама акли, тажрибаси ва одоби билан, умр бўйи ҳаракат қилинса 
ҳам эришиш мушкул бўлган буюк бир мартаба соҳибаси бўлди. 
У вафот этган Зайнаб бинти Ҳузаймага тегишли хонага жойлаштирилди. 
* * * 
Расулуллоҳ никоҳларидаги хотинлар шу тариқа тўрт нафарга етди: Савда, Ойиша, Ҳафса 
ва Умму Салама (Оллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин). 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish