Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
117
Абу Суфён ютинди: 
— Бу йилимиз қурғоқчилик билан ўтди. Ваҳоланки, жанг қила олишимиз учун 
туяларимизга ўт, бизга эса сут керак. Хуллас, бундай шароитда урушга чиқиб бўлмайди. Менга 
қара, сен ҳозир шу сафаринг ниҳоясида йигирмата туяли бўлиб қолишни хоҳлайсанми? 
Нуайм анойилардан эмас. Иигирмата туяга нафақат хозирнинг ўзида, балки ўн йил кейин 
бўлса ҳам эгалик қилишга жонжон деб розилик берар эди. 
— Албатта, хоҳлайман. Аммо бунинг эвазига бажарадиган ишимни билишим керак. 
— Сенинг ишинг дарҳол Ясрибга йўл олиш ва у ердагиларга бизнинг катта қўшин билан 
Бадрга боришга шай турганимиз хабарини етказишдир. Хулласи калом, мусулмонларни Бадр 
сафарига чиқишдан олиб қолсанг, карабсанки, йигирмата туя сеники. 
— Ишонсам бўладими сенга, эй Абу Суфён? 
— Албатта, — деди Абу Суфён ва шу ёққа яқинлашиб келаётган Сухайл ибн Амрни 
кўрсатди: — Мана сенга бир кафил! 
Суҳайл келгач, унга масала тушунтирилди. У кафил бўлишга розилик билдирди. 
Энди Маккада вақтни бекорга ўтказишдан маъно қолмади. Ишларини тезда битирдида, 
катта бойликни тезроқ қўлга киритишни ўйлаб, йўлга чиқди. 
 
* * * 
Бадрда иккинчи бор урушиш ва Уҳудда шаҳид бўлганларнинг қасосини олиш учун 
ҳозирлик кўрилаётган кунлардан бирида Маккадан ғалати бир хабар келди: Абу Суфён олдига 
тушиб бўлмайдиган бир қўшин тўплаб келаётганмиш! Боз устига, бу гал ишни Ухуддаги тарзда 
қолдирмоқчи эмас. Масалани тагтомири билан хал этармиш, Ислом даъвосига узилкесил 
барҳам бериб, Ислом номи ҳеч қачон тилга олинмайдиган қилиб қўйишга қаттиқ бел 
боғлаганмиш... 
Бадрга бориш ўлимга боришдек туюлиб қолди. Яхшиси, Мадинада қолиш, ҳатто сулҳ 
тузиш учун Абу Суфёнга илтимос билан бир хайъат юбориш фойдали кўринди. Нуаймнинг 
қўшибчатилган муболағали ташвиқотлари, айниқса, бу ёлғонлар мунофику яҳудийлар 
сузгисидан ўтганидан кейин кўпчиликни ваҳимага солиб қўйди. Гўё ҳеч кимда Бадрга боришга 
ҳавас қолмагандек... 
Фахри коинот пайғамбаримиз Абу Суфённинг «Бадрда кўришайлик» мазмунидаги 
даъватини кабул килган эдилар! Бу ваъдадан қайтиш ҳақида эса ўйлаб ҳам ўтириш ортиқча. Ул 
зоти муборак асҳоб орасидаги саросимани эшитиб: «Ёлғиз колсам ҳам, барибир Бадрга 
бораман!» дея қарорлари катъий эканини маълум килдилар. 
Ҳазрати Абу Бакр, Умар каби буюклар бу каби ташвиқотларга парво қилишмади. Бироқ 
халқ орасида ёйилаётган мишмишлардан Султони анбиё ҳазратимизни хабардор этиб туришди. 
Расулуллоҳ жанобимизнинг матонатли қарорлари мўминларга жасорат бахш этди. Ахир, 
бу сафарнинг охири ўлим билан якунланган такдирда ҳам, шаҳидлик мартабаси қўлга 
киритилажак! 
Тайёргарлик авж олди. Қисқа фурсат ичида бир минг беш юз кишилик қўшин йиғилди ва 
Ҳазрати Али кўтарган байроқ остида Мадинадан йўл чиқди. Ораларида ўн отлиқ бор эди, холос. 
Фахри коинот жанобимизнинг тавсияларига биноан, бу қўшин ёнларига тижорат молларини 
ҳам олди. 
Юз эллик чақиримлик йўлни гоҳ юриб, гоҳ тўхтаб ва ҳар қадамда ичларидаги қўрқувнинг 
ўрнини жасоратга тўлдира-тўлдира босиб ўтишди. 
Бадрда, ҳар йилдагидек, бозор очилган, савдо бошланган эди. Мадинадан келган бир минг 
беш юз кишилик гуруҳ қўшилгач, савдосотиқ янада жонланиб кетди. Бу гуруҳ жангга келганми 
ёхуд тижоратгами эканини билиш қийин эди. Бироқ бир йил олдин Уҳудда бўлиб ўтган 
урушнинг ҳисоби шу ерда олиниши барчага аён! Бозорга келганлар, бир томондан, олдисотди 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish