* * *
Бомдод намозини буюк Имомнинг орқаларида саф тортиб ўқиган саҳобалар намоз тугагач,
Набиййн акрам жанобимизнинг нигохларида балқиган севинч аломатларини кўришди.
— Тушимда ўзимни жаннатда кўрдим. Чиройли бир сарой ва сарой олдида таҳорат
олаётган бир аёл... У хотин Умму Сулайм эди.
Ҳамма ялт этиб Анасга, сўнгра Абу Талхага қаради. Бундай бахтли онага ва бундай масъуд
хотинга алоқадорлик туфайли улар табрикка лойиқ эдилар, албатта. Абу Талҳа хотинининг
исми тилга олинганини ҳамда уни Расули акрам (с.а.в.) жаннатда кўрганларини айтганлари
заҳоти кўзларига қуйилиб келган ёшларни артишни ҳам унутди.
Хотинини энг яқиндан биладиган у, ҳақиқатан жаннати аёл эканига ҳам, албатта, у гувоҳ
бўла оларди.
Расули акрам (с.а.в.) жанобимиз сўзларини давом эттирдилар:
— Ёнимдагилардан: «Бу сарой кимники?» деб сўрадим. «Умар ибн Хаттобники», дейишди.
— Кейин Умарга юзланиб: — Эй Умар, мен у саройга киришдан тийилдим. Чунки сенинг
қизғанчиқлигинг эсимга тушди, —дедилар.
Бу гапни эшитиб, Умар ибн Хаттоб (р.а.) кўзларига ёш олди.
Отагинам сизга фидо бўлсин, эй Оллоҳнинг пайғамбари. Наҳотки сиздан ҳам қизғансам!
Умарга ҳавас билан боққан кўзлар уни нигоҳларила табриклашни исташарди. Хаёлларда
аввалроқда ўтган бир хотира жонланди. Ўшанда Жаноби Пайғамбаримиз тушларида бир пиёла
сут ҳадя этилганини, бу сутни ичиб, қолган қисмини Умарга тутганларини гапириб берган
эдилар. «Бу сутнинг таъбирини нимага йўйдингиз, эй Оллоҳнинг Пайғамбари?» деган саволга:
«Илмга», деб жавоб қилган эдилар.
Неча йиллар илгари мусулмон бўлишини сўраб Жаноби Мавлога илтижо қилинган буюк
Умар бу дуога ҳақиқатан лойиқ бўлганини одамларга ҳар ҳоли билан исботлаб келди. Бир
замонлар «Хаттобнинг эшаги мусулмон бўлса бўлади, Умар мусулмон бўлиши қийин»,
деганлар унинг туганмас бир кин билан мусулмонларга душман бўлганини ўз кўзлари билан
кўришган эди. Аммо улуғ Пайғамбар ва Улуғ Оллоҳнинг раҳматига эришгач, хатто илк
мусулмонлар ҳам ҳавас билан қарайдиган, жаннатдаги кўшкини Пайғамбар тушида кўрган бир
инсонга айланди.
Шунинг учун ҳеч ким «Умарнинг нима фазилати борки, Пайғамбар жанобимиз унинг
жаннатдаги саройидан баҳс зтянтилар?» дейишни хаёлдан ҳам кечирмади.
Иккинчи томондан, ақлли, тадбирли хотин бўлган Умму Сулаймнинг жаннатда кўрилиши
ҳам ғоятда ёқимли эди. Бу туш бежиз эмас. Ҳали тирик бир хотинни, агар унинг охиратдаги
хаёти гўзал бўлмаса эди, Жаноби Мавло севикли пайғамбарига жаннатда таҳорат олаётган бир
ҳолатда кўрсатмас эди.
Абу Талҳа билан Анас кўрилган туш ҳақида Умму Сулаймни суюнчилашди. Кўзларидан
ёш оқиздириб, Раббига шукрлар айтароқ тинглади у. Аммо у: «Энди менга шуниси етар», деб
қулликни йиғиштириб қўядиган хотин эмас эди.
* * *
Бир сафар чоғи қўлга киритилган ўлжанинг бешдан бир қисмидан каттагина бир олтинни
Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) Салмонга ҳадя қилдилар ва хўжайинига бериб, қарзидан
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |