Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
113
Расулуллоҳ (с.а.в.) рози бўлдилар. Яна суҳбатлашиб, йўлда давом этишди. 
—Ҳали уйланмадингми, эй Жобир? 
—Уйландим, ё Расулуллоҳ. 
—Тул хотин олдингми, қизми? 
—Тул хотин. 
— Қиз олсанг бўлмасмиди, бир-бирингиз билан чакчақлашиб, яшардингиз?.. 
— Эй Оллоҳнинг расули, хабарингиз бор, отам Уҳудда шаҳид бўлиб, еттита синглим менга 
қолди. Шунинг учун уларни боқиб, ювибтарайдиган бир хотин олишни афзал кўрдим. 
— Яхши қилибсан. Иншаоллоҳ, охири хайрли бўлади. Ҳали Сирорга етиб борайлик, бир 
туя сўйишни буюрамиз. Бир кун ўша ерда тунаб қоламиз. Хотининг ҳам келганимизни эшитиб, 
сенга ёстиқлар тўшайди. Жобир «қанийди шундай бўлса» дегандек бошини кимирлатиб қўйди. 
— Валлоҳи, эй Набийаллоҳ, ҳатто ёстиғимиз ҳам йўқ! 
— Бўлади, дедилар буюк Пайғамбар (с.а.в.) ва яна қўшиб қўйдилар: — Уйингга 
борганингда, тадбирли иш қил, Оллоҳдан хайрли фарзанд сўра. 
Ниҳоят, Сирорга етиб келишди. Жаноби пайғамбаримиз (с.а.в.) туя сўйишни амр қилдилар. 
Ўша куни у ерда қолиб, кейин яна йўлга отланишди. Жобир Расулуллоҳдан рухсат олиб 
қўшиндан ажралиб чиқди ва Мадинага шошди. Уйига бориб, бўлган воқеани хотинига гапириб 
берди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) тавсияларини айтди. 
— Жанобимизнинг амр ва тавсиялари бош устига, — деди хотини. 
Мадинага келган Расулуллоҳ (с.а.в.) эрталаб эшиклари олдида чўккан туяни кўриб, нима 
бўлганини сўрадилар. 
— Жобир олиб келди, — деган жавоб бўлди. 
— Жобирнинг ўзи қани? 
— Шу ерда эди. 
Чақиришди, Жобир етиб келди. Расули акрам Билолга қараб: 
— Жобирга бир укқа бер, — дедилар. 
Жобир Билол билан бирга кетди. Билол қайтақайта санаб, унга бир уққа берди. Яхши савдо 
бўлди, деган ўйда Жобир орқасига қайтди. Лекин ҳали ҳеч қанча юрмаган ҳам эди, 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) уни яна чақираётганларини эшитди. Кўнглидан: «Савдо ёқмадимикан?» 
деган хаёл ўтди. Чопиб келди. 
— Лаббай, эй Оллоҳнинг расули! 
— Жиловни ушла, бу туя мендан сенга ҳадя бўлсин. 
Жобир кулоқларининг ёнаётганини ҳис этгандай бўлди. Ҳеч ўйламаган-кутмаган ғаройиб 
ишлар... 
— Раҳмат сизга, эй Оллоҳнинг пайғамбари! 
Туясининг жиловидан тутиб уйига қайтди. Берилган пул ҳазилакам эмас. Бошқача 
айтганда, бунча пулнинг қийматини у ҳали тушуниб ҳам етмаган эди. 
Ўша куни пулни алоҳида бир жойга қўйди. Бойлик сифатида бир кунига яраб қолиши учун 
эмас, балки Расулуллоҳ (с.а.в.) бахш этган бир икром бўлгани учун шундай қилди. Қанча 
эҳтиёжи бўлса, ўша пулдан сарфлар эди. 
Вақтлар ўтади, Расули акрам (с.а.в.) вафот этадилар, Ул муборак зотдан кейин халифалари 
ҳам биринкетин дунёдан ўтишади, Жобир қирқ йилдан кўпроқ вақт давомида бу пулни 
ишлатади. Ҳар гал пулдан бир қисм олганида, Расулуллоҳ билан бирга чиққан «Зотурриқо» 
сафарини эслайди. Юрмай қолган туясини Азиз Пайғамбарнинг юргизганлари кўз олдидан 
ўтади. 
Ниҳоят, бир куни тарихда жирканч доғ бўлиб қолган «Ҳарра воқеаси» содир бўлди. 
Язиднинг буйруғи билан ҳужум қилиб, бегуноҳларнинг қонини тўккан, Масжиди Набавийни 
отларига сайсхона ўрнида фойдаланган, юзлаб бокира кизларнинг номусига тегиб, ҳомиладор 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
114
қолдирган бадбахт қўшин Мадинани талонтарож этади. Қаршилик кўрсатган муҳожир ва 
ансорлар қатл қилинади. Ўша куни босқинчиларнинг қўли Жобирнинг баракали хазинасига ҳам 
тегмай қолмайди. «Бу пулларни Расулуллоҳдан хотира сифатида асраяпман, унга 
тегинманглар», деган гаи, табиийки, у бадбахтларнинг қулоқларига етмас эди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish