Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
103
Ёш-қари ҳамманинг устидан тоғ ағдарилгандай бўлди, ҳамма хурсанд, айниқса, 
болаларнинг қувончи чексиз эди. 
Кейин Мадинага бир одам юборилди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига кирган хабарчи: 
— Биз юртимизни ташлаб кетмаймиз. Ҳеч қаерга кетишни истамаймиз! — деди. 
Буни эшитиб, Расули акрам (с.а.в.) қўшин тўплашга амр қилдилар. Дарҳол саф тортган 
қўшин рабиулаввал ойида Бани Назир қабиласига караб юриш килди. 
Икки соатда Назир қалъасига етилди. Узоқдан бир кўшин келаётганини кўрган яҳудийлар 
тезда қалъа ичига кириб, дарвозаларга қулф осишди. 
Қалъа қуршовга олинди. Қалъага киришчиқиш имкони кесилди. Яҳудийларга таслим 
бўлиш таклиф қилинди. Аммо улар бу таклифни рад этишди. 
Улар қалъаларига хаддан ташқари ишонишар эди. Мадиналиклар тугул, ҳеч қандай 
душман бу қалъани ошиб ўтолмайди, деб ўйлашарди. Қолаверса, Бани Назир қабиласи Ибн 
Салулдан ва бошқа яҳудийлардан келадиган ёрдамдан ҳам умидвор эди. Ўшанда қалъадан 
чиқиб жанг килишади, мусулмонларнинг таъзирини бериб қўйишади. 
Кеч кирди. Қалъа ичида яҳудийлар ўзаро мажлис бошлашди. Сўз олганлар бир-бирларига 
далда бериб, эртасига келадиган ёрдам ҳақида ишонч билан оғиз кўпиртириб гапиришарди. 
Уларнинг фикрича, мусулмонлар Мадинадан етиб келибдими, демак, Ибн Салул ҳам тез орада 
келиши керак. 
Эртасига Мадина йўлига умидвор тикилган кўзлар ердан чанг кўтарилишини кута 
бошлади. Вақт жуда секин ўтаётгандек туюларди. Аммо ҳеч кимнинг қораси кўринмас, ердан 
чанг кўтарилмас эди. Аср вақти ўтиб, қуёш нури сўна бошлаши билан умидлар ҳам сўна 
бошлади. 
Кечаги йиғилиш умидсиз маърузалар билан давом этди. Ҳуйайй бирикки йўталиб, гап 
бошлади: 
— Онадан туғилгандан бери бундай аҳволга тушмаган бўлсак керак. Бу мусибат 
бошимиздан кетадими ёки бизни улар маҳв этадими? Билмайман. Мадиналик дўстларимиз 
ёрдамга келишса, бу балодан қутуламиз. Аммо ёрдам келмасачи, унда... 
Ҳуйайй сўзини давом эттира олмади. Бир оз кутди. 
У ёқбу ёққа кўз ташлаб, сукутга чўмди. Кейин чуқур нафас олиб: 
— Хўш, — деди, — қани, дўстлар, айтингларчи, унда нима қиламиз? 
Ҳамма жим эди. Шу алфозда қанча вақт ўтгани ҳеч кимга маълум эмас. 
Бир пайт кимдир овоз чиқарди: 
— Кутамиз! 
Зеро, кутишдан бошқа иложлари ҳам йўқ эди. Қамалнинг иккинчи ва учинчи куни ҳам 
ўтди. Аммо на Мадинадан ва на бошқа яҳудийлардан садо чиқди. Умидларидан асар қолмади. 
Кейин юракларини кўркув ҳисси чулғаб олди. Ҳамма дирдир титрар, тиллари бир сўзга 
айланмас эди. 
Шу кунгача жонларини ҳимоя қилишига қаттиқ ишонган қалъа деворлари энди кўзлари 
ўнгида салобатини йўқотган, қалбларидаги жасорат туйғуси ҳам сўнибсўниб бигган эди. 
Мусулмонлар агар истасалар, қалъа деворини бемалол ошиб, ичкарига кира оладигандек туюла 
бошлади уларга... 
«Нима қилсак экана?»
Бу савол ҳамманинг юрагини ўртаётган, лекин ҳеч ким қоникарли жавоб ололмаётган 
дарднинг ифодаси эди. Кўчаларда жонли мурдалар каби изғиб юрган эркакларни, уларга 
умидсизларча мўлтираган хотинларни кўриш мумкин эди. 
Нима учун мусулмонлар ҳамон хужум қилишмаётганини ва нега қалъа деворидан ошиб 
ўтишмаётганини ҳеч ким билмасди. 
Аввалги уч кундан кейин бир-биридан баттар яна уч кун ўтди. Бу уч куннинг кечалари 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish