www.ziyouz.com кутубхонаси
105
эди. Улар учун охиратда дўзах азоби ҳам бордир. Бунга сабаб уларнинг Оллоҳ ва Унинг
пайғамбарига қарши турганларидир. Ким Оллоҳга қарши турса, бас, албатта, Оллоҳнинг жазоси
қаттиқдир. (Эй мўминлар,) сизлар (Бани Назир хурмозорларидан) бирон хурмо дарахтини
кесдингларми ёки уни ўз поясида турган ҳолида қолдирдингларми, бас, (сизлар қилган ҳар бир
иш) Оллоҳнинг изнииродаси билан ва у фосиқитоатсиз кимсаларни расво қилиш учун (бўлди).
Оллоҳ ўз пайғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсаларнинг устига сизлар оту туяларни
ўйнатибчоптириб борганларингиз йўқ (яъни, у ўлжаларни сизлар машаққат чекиб, жангжадал
билан қўлга киритганларингиз йўқ), лекин Оллоҳ пайғамбарларини Ўзи хоҳлаган кимсалардан
(мана шундай) устун қилиб кўюр. Оллоҳ барча нарсага Қодирдир. Оллоҳ қишлоқшаҳарларнинг
(кофир) аҳолисидан Ўз пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар — токи сизлардан
бойбадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун —
Оллоҳники, Пайғамбарники ва (у зотнинг) қариндошуруғлари, етимлар, бечорамискинлар ва
йўловчимусофирларникидир. Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот
сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Оллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Оллоҳнинг жазоси
қаттиқдир» (Ҳашр, 17)
ОЛЛОҲНИНГ УЙИНИ ТОЗАЛАГАН АЁЛ
Умму Миҳжан Мадинанинг Авали мавзеида яшайди. Уйи узоқ бўлишига қарамай, ҳар
куни масжидга келиб, Пайғамбарлар имомининг (с.а.в.) орқаларида туриб намоз ўқиш
саодатини ҳис қилиб юради. Бундан ташқари, масжидни супурибтозалашни ҳам ўзига вазифа
қилиб олган.
«Модомики Оллоҳ менинг қалбимни ширк ва куфрдан тозалаган экан, мен ҳам Унинг
уйини тоза тутайин», деб ўзи бу шарафли вазифани адо этиш ташаббуси билан чиққан.
Камбағал бўлишига қарамай, қалби гўзал туйғу ва тушунчаларга бой бўлган бу аёл
масжидни тозалагани сари қалби ҳам тозалангандек бўлар, руҳида ҳаловат ҳис этар эди.
Бир куни у бемор бўлиб, тўшакка ётиб қолди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) орқаларида туриб
намоз ўқиш саодатидан айрилиб колди. Бирдан-бир орзуйи — тезроқ соғайиб, масжидга бориш,
буюк имомнинг орқасида туриб намоз ўқиш эди. Кулоқлари остида ҳамон ул севикли
Жанобининг (с.а.в.) ёқимли овозлари эшитилиб турар, қалби Оламлар Парвардигорининг
ҳузурида саждага бошқўйиш орзуйида жўш урарди.
Бир неча кун масжидда кўринмаганидан кейин буюклар буюги Жанобимиз (с.а.в.)
суриштирдилар.
— Касал бўлиб қолди, эй Оллоҳнинг пайғамбари, — деб жавоб қилишди қўшнилари.
Бу холни эшитган заҳоти Раҳмат пайғамбари Авалимаҳалласига шошилдилар. Баъзилар
илдамроқ бориб,
;
хаста аёлга суюнчи хабарини етказишди.
— Хушхабар, эй Умму Миҳжан, Расулуллоҳ жаноблари сени зиёрат қилишга келяптилар,
— дейишди.
Умму Миҳжан бу хабарни эшитиб, севинчдан ўзини қўярга жой тополмай қолди.
Касалликдан ҳолсиз қолган юраги тезтез ура бошлади. Пешонасидан тер оқди. Ҳеч қанча ўтмай,
ёқимли бир овоз қулоғига чалинди:
— Ассалому алайкум!
Миннатдорлик туйғулари безаган мажолсиз бир овозда:
— Ва алайкум ассалом, эй Оллоҳнинг расули, деб кутиб олди Умму Миҳжан бу шарафли
меҳмонни.
Зиёрат узоқ давом этмади. Аммо маъно оламида бу қисқа вақтнинг қиймати ғоятда баланд
эди. Хайрлашиларкан, унга охират оламида мамнун этарли иззат-икромлар кўрсатилажагига ҳеч
ким шубҳа қилмасди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |