Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
95
Амр пешонасидан қирқиб олинган сочини кўрсатди. 
— Буни Амир ибн Туфайл кесди. Онаси бир кулни озод қилишга қасам ичган экан, мени 
озод қилди. 
Шу тариқа дўстлашиб олишди. Бир оз суҳбат қуриб ўтиргач, дам олишга ётишди. Икки 
ҳамроҳининг ухлаб қолганига тўла ишонч ҳосил қилган Амр секин улардан бирининг қиличига 
қўл узатди. Ҳавога кўтарилган қилич илк тушишда ётганлардан бирининг корнидан кириб 
оркасидан чиқди. Даҳшатли фарёддан уйғониб кетган иккинчиси ҳеч нарсага тушунмай: 
— Нима бўляпти? — дейиши билан бўйнига қилич зарбаси келиб тушди. У ҳам ерга 
чўзилди. 
Амр уларнинг типирчилаб жон беришларини томоша қилиб туриб: 
Биъри Маунада ўлдирилган дўстларнинг қасоси мана шундай олинади! — деди. 
Шу тариқа ичидаги қасос оловига оз бўлса ҳам сув сепилгандек бўлган Амр жасадларни 
қолдириб, Мадинага йўл олди. 
Амр ҳозиргина ўлдирилган одамларнинг Мадинадан, Расулуллоҳнинг ҳузурларидан янги 
кийимкечаклар кийиб, совғасаломлар билан қайтаётганидан бехабар эди. Бунинг устига, 
Расулуллоҳ (с.а.в.) у одамларнинг қўлига биттадан кафолат хати берган бўлиб, улар йўлда 
учраганларга бу ҳужжатни кўрсатиб, бемалол кетаверишлари мумкин, Амр буни билмас эди. У 
катта бир ишни бажариб келаётганидан мамнун, аммо дўстларининг ўлимига бу одамлар 
заррача ҳам айбли эмасликларини хаёлига ҳам келтирмаган эди... 
У Расулуллоҳнинг ҳузурларига кириб, бўлган воқеани бир бошдан гапириб берди. 
Эшитганлар даҳшатга тушиб кетишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) шунча дўстларининг шаҳид 
бўлганини эшитиб қайғуга ботдилар. Амр йўлда учратган икки одамни қандай ўлдирганини 
гапириб, ўтирганлар хурсанд бўлишса керак, деб ўйлаган эди. Лекин ундай бўлмади. 
— Эй Амр, мен кафолат хати берган икки одамни ўлдирибсан. Уларнинг қонлари учун мен 
бадал тўлайман. 
Шу пайтгача яхши иш қилганига ишониб турган Амр ҳайрон қолди. Ўтирганлар унга 
воқеани тушунтиришди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) қаттиқ ғамга ботдилар. Бир томондан, Оллоҳ ризоси учун Исломни 
етказиш мақсадида юборилган шунча дўстлари шахид бўлибди, иккинчи томондан, кафолат 
берилган икки одам, билмасликдан бўлсин ҳам, ўлдирилибди! Бу ишлар одамни қайғуга 
солмасинми?! 
Орадан бир неча соат ўтиб, яна бир совуқ хабар етиб келди: Мадинага Осим ибн Собит 
билан уч дўсти уларни олиб кетаётган одамларнинг қабиласи қўйган тузоққа тушиб, шаҳид 
қилинишибди, Ҳубайб билан Зайд эса, асир олинишибди. 
Биринчи хабарнинг алами кетмай туриб келган бу иккинчи қора хабар Жанобимизнинг 
ғамларига ғам қўшди, мусулмонларнинг кўнгилларини паришон этди. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish