www.ziyouz.com кутубхонаси
92
(с.а.в.) зиёрат қилиб, ҳадялар берди. Расулуллоҳ (с.а.в.), агар Исломни қабул қилмаса,
совғаларини олмасликларини айтиб, унга Ислом дини ҳақида маълумот бердилар.
Абу Бароъ Расули акрамнинг (с.а.в.) сўзларини берилиб тинглади. Айтилган ганлар унга
маъқул бўлди.
— Бу динни тушунтирадиган одамларни юборсангиз, яхши бўлар эди. Нажд томонларга
ҳам бу диннинг ёйилишини умид қиламан, — деди.
— Юборган одамларимизга Нажд халқи зарар бермаса деб хавотирдаман.
— Мен уларни ҳимоямга оламан, — деди қатъий оҳангда Абу Бароъ.
Қабиласига қайтиб келгач, қавмига ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) юборадиган одамларни
ҳимоясига олганини маълум қилди. Аммо Абу Бароънинг жияни Амир ибн Туфайл бу ҳимояни
қабул этмади.
Набиййи акрам жанобимиз асҳоби суффадан қирқ кишилик бир гуруҳни айириб йўлга
чиқардилар. Гуруҳ бошлиғи этиб Мунзир ибн Амрни тайинладилар.
Ҳижрий тўртинчи йилнинг сафар ойида дин таблиғи ва таълими вазифаси юклатилган бу
гуруҳ Нажд йўлига кузатилди.
Йўлда Мауна деган қудуққа етгунларича ҳеч бир кор-ҳол юз бермади. Қудуқ бошида дам
берилди. Амр ибн Умаййа билан Мунзир ибн Муҳаммадга биродарларининг туяларини ўтлатиб
келиш вазифаси юклатилиб, улар вазифаларини адо этгани кетишди. Қолганлар қудуқнинг
тепароғидаги бир ғорга дам олгани кириб кетишди.
Энди мақсадга ўтиш пайти келган эди. Гуруҳ бошлиғи Мунзир гап бошлади:
—Жаноби Расулуллоҳнинг мактубларини етказиб, уларга Ислом динини тушунтириб
берадиган кўнгилли одам керак, — деди.
—Мана мен ўша кўнгилли! — деб отилиб чиқди. Ҳарам ибн Милҳан.
—Жуда яхши, сен боргин бўлмаса, эй Ҳарам! — деди Мунзир.
Ҳарам ибн Милҳан мактубни олиб, қабила қароргоҳига қараб кетди. Раис турган жойга
келиб, узоқдан овоз берди:
—Яқинроқ борсам, майлими?
—Келавер.
Ҳарам яна олдинга юрди. Амир ибн Туфайлнинг қаршисида тўхтади.
— Мен Оллоҳнинг расули юборган элчиман, — деди ва мактубни узатди.
Амир мактубни олди. Лекин ўқишни хаёлига ҳам келтирмади. Бундай эътиборсизлик
Ҳарамга ёқмади.
— Шаҳодат келтираманки, Оллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқ. Яна шаҳодат келтираманки,
Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир. Сиз ҳам...
Ҳарам гапини тугатишга улгурмади. Бир қалқиб тушди ва кўзлари олайиб кетди. Айни
онда бир қўли кўксига борди ва орқасидан санчилиб кўкрагидан тешиб чиққан найзанинг учини
ушлади. Бирикки қадам ташлаган бўлди, лекин тиззалари букилиб, кўз олди қоронғулашди. Шу
жойга қулади. Унинг оғзидан чиққан охирги гап: «Каъбанинг Раббига қасамки, мен эришдим...
Валлоҳи, мен эришдим...» дегани бўлди.
Кўксидан ва орқасидан отилаётган қон дармонини кесди. Типирчилабтипирчилаб, бирикки
нафас олдию ҳаракатдан тўхтади.
Амир ибн Туфайл орқадан ҳужум қилиб элчини шаҳид этганидан кейин қўшни қабиладан
ёрдам сўради. Абу Бароънинг қабиласи ёрдам беришдан бош тортди. Аммо Усайя, Риъл, Заквон
қабилалари дарҳол ёрдамга шошилишди.
Ҳарам ибн Милҳан келавермагач, хавотирга тушган ҳамроҳлари аҳволни ўрганиш учун
ғордан ташкарига чиқишди. Кўзлари тушган манзара ҳеч ҳам кўнгилни тинчлантирадиган
эмасди. Катта бир оломон устларига бостириб келаётганини англашди. Ҳолат яхшиликдан
далолат бермасди. Булар мусулмонларни меҳмон қилиш учун келмаганлари кундек равшан эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |