Ассалом сизларга мухтарам зотлар,
Ташриф учун рахмат,кўнглимиз шодлар,
Бу дамлар ғанимат, дийдор ғанимат,
Сўзимиз бошлашга этингиз рухсат.
Здраствуйте дорогие учителя и наши любимые родители. Ученики нашей бесценной школы и драгоценные выпускники.
Good morning our dear teachers, lovely parents and clever classmates. Welcome to our party.
Сўзларнинг ичида энг ширин калом,
Шубҳасиз ўзбеклар учун АССАЛОМ.
Ассалом қалблари меҳрга тўлган,
Заҳматкаш устозлар, азиз меҳмонлар.
Қадрли меҳридарё, қалби мусаффо захматкаш зиёкор устозлар. Меҳрибон ота-оналар. Шўх шодон билимга чанқоқ мактабдошлар, жажжи укажонлар. Орзиқиб кутган дамларимиз мактаб билан хайрлашиш онлари ҳам етиб келди.
Слово учитель для нас стало самым родным. Родина мама без этого мы не существуем а без учителя мы не можем стать полноценными людьми. Благодаря учителям мы сегодня стоим перед вами чтобы вылететь в полёт.
Синфдошлар қаранг. Барча шароитларга эга жонажон мактабимизни бугун тарк этамиз. Биз илк марта мактаб қучоғига келганимизда нафақат ўқиш ва ёзишни, балки яхши билан ёмонни, тўғрилик ва эгриликни, разиллик ва самимийликни фарқига бормаган эдик. Мана энди бизлар ўқитувчиларимиз ёрдамида Она Ватанимиз тарихини, кимё ва физика сирларини ўргандик. Ўсимлик ва ҳайвонлар оламига сайёҳатлар қилдик. Инсон ҳуқуқи ва қонунларини қунт билан ўргандик.
Шу ҳаяжонли дамларда азиз устозларимизга ҳар қанча миннатдорчилик билдирсак, озлик қилади.
Юрак сўзим тингланг меҳрибон устоз,
Шаънингизга эзгу сўз айтсам бўлар соз.
Лекин қалб мулкидан мен сизга лойиқ
Оташ сўз тополмам, эй азиз Устоз.
Қаранг таълим даргоҳимиздан не-не инсонлар маърифатли бўлиб чиққан. Бу даргоҳда таълим олганлар ҳозирги кунда ватанимиз учун сидқидилдан белбоғлаб хизмат қилишмоқда.
Правильно сказал мой друг. Даже губернатор санкт-питербурга Собчак учился в нашей школе.
Бир даргоҳ бор остонаси тиллодан
Остонамас кошонаси тиллодан.
Гуллар экиб, гуллар тўксам арзир унинг пойига
Ҳар қаричи, ҳар хонаси тиллодан.
Хайр мактаб шеъри ўқилади.
Табийки, устоз муаллим деганда , ҳар қандай инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб , адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам эзгулик бунёдкори бўлмиш муҳтаррам ўқитувчи-устозларни ҳар қанча улуғлаб, шаънларига ҳар қанча таҳсин, тасаннолар айтилса арзийди.
Мактабимизни бугун бутун шаҳар тан олади. Ўзининг бор меҳри ва қалб қўрини бизлара бериб, бизнинг ҳаётимизга маъно бағишлаш учун ором ва ҳаловатидан воз кечиб, дунёда билим ва маърифатдан қудратлироқ куч йўқ эканини йиллар давомида исботлабкелаётган сиз мухтарам устозимиз мактабимиз раҳбари Зиёда Сайитқуловна олдида бугун бош эгиб ҳар қанча таъзим қилсак шаънингизга энг гўзал ташбеҳлар айтиб самимий тилакларимизни изҳор этсак ҳам оз.
Дерлар умр оқар сувдир-яшаш керак тўлиб-тошиб.
Гарчи ҳикмат асли шудир номинг қолса йиллар ошиб.
Сиз тафаккур ёғдусини сололдингиз қанча дилга,
Бу кун элда номингизни ардоқлаб олурлар тилга.
Таҳсину ҳурматлар сизга , энг олий ҳимматлар сизга- камтару улуғим
АЗИЗ УСТОЗИМ.
Сиз танлаган улуғ йўлда роҳат оз, мааққат бисёр,
Лек яшаб ўтган умрдан кўнглингизга тароват ёр,
Устоздирсиз-шогирдларнинг камолини ўйлаган,
Неча юзлаб мурғак қалбни ҳақ манзилга йўллаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |