Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc


ЖАНГДА ҚАТНАШГАН БИРДАН-БИР АЁЛ



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
ЖАНГДА ҚАТНАШГАН БИРДАН-БИР АЁЛ 
Насиба эри Зайд ибн Осим ва икки ўғли билан бирга жангга келди. У ярадорларнинг 
жароҳатини боғлаш учун матолар олиб келиб, ҳамширалик қилаётган эди. Аммо мусулмонлар 
танг аҳволда қолганидан кейин у ҳам қўлига қилич олиб, душманга қарши саваша кетди. Улар 
оила аъзолари билан Расулуллоҳнинг (с.а.в.) атрофларида қалқон бўлиб, мушрикларнинг 
ҳужумини қайтаришарди. 
Уғли Уморанинг ярадор бўлганини кўрган Насиба югуриб келиб, ярасини боғлади ва: 
— Тур, ўғлим, душманга қарши жанг қил! — деди. 
Буни кўриб Расули акрам: 
— Ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайдиган сабрматонат кўрсатдинг, эй Умму Умора! 
— дея унга таҳсин айтдилар. 
Бир пайт Умму Умора Ҳазрати Пайғамбарнинг: 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
64
— Ўғлингни яралаган одам ана, — деганларини эшитди. 
Дарҳол ўша одамга ташланди. Биринчи зарбадаёқ уни оёғидан яралаб ерга йиқитди. У 
ўрнидан туриб қочмоқчи бўлганида, бир неча қайта қилич солиб, ўлдирди. 
Мусъабни шаҳид этган ибн Камиа яна ҳужумга ўтган эди. Бу гал у Насибага дуч келди. 
Насиба қиличини кўтариб ҳамла қилди. Қилич нишонга тегмади. Ибн Камиа ҳамла қилди. 
Насиба бўйнидан яраланди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Уморага қараб: 
— Онангнинг ярасини боғла! — дедилар. 
Яра боғланди. Кўп қон йўқотганига карамай, Насиба яна жангга кириб, Расулуллоҳга 
(с.а.в.) ҳужум қилганларнинг ҳамласини қайтара бошлади. 
Бир ривоятда Пайғамбаримизнинг «Уҳуд куни қай томонга қарамай, Умму Уморанинг 
жанг қилаётганини кўрар эдим», деганлари нақл этилади. 
Ушанда Умму Умора Жаноби Пайғамбаримизга ўз орзуйини бундай баён этган эди: 
— Эй Оллоҳнинг расули, жаннатда сизга қўшни бўлишимни сўраб Оллоҳга илтижо 
қилинг. 
Жанг қизиб турган бир пайтда Оллоҳ яратган энг муборак қўллар самога очилиб, Анбиёлар 
Султонининг тилидан: «Оллоҳим, уларни жаннатда менга ҳамрох қил!» деган ниёзи Роббул 
Оламинга изҳор этилди. 
* * * 
Абул Ҳакам ибн Ахнас ўзида йўқ шод эди. Абдуллоҳ ибн Жаҳш ва яна бир мусулмонни 
шаҳид этиб, ўзига ишончи тағин ҳам ортди. Энди Заквон ибн Қайсга дуч келди. «Сен қутулсанг, 
мен қутулмай қолай», деб дарҳол унга ташланди. Бир оздан кейин Абул Ҳакамнинг лабларида 
совуқ илжайишнинг излари кўринди. Чунки учинчи қурбони бўлган Заквон оёғининг остида 
қонга беланиб ётар эди. У жасаддан қиличини суғуриб олар экан, ўзича мақтанди: 
— Абул Ҳакамга қарши чиққан кишининг оқибати шундай бўлади... Қанийди буни 
билсанг! 
Қиличини артмоқчи бўлди, фикридан қайтди, қон томиб турган қилич яна ҳам яхши 
кўринади, деб ўйлади. 
Шу тобда: «Мана сенга Абу Толибнинг ўғлидан!» деган овозни эшитиб, оркасига 
ўгирилди. Ҳақиқатан ҳам Ҳазрати Али у томонга отилиб келаётган эди. 
Қиличлар хавода бир-бирига тўкнашди. У бутун кучини қўлларига тўплаб, бир неча марта 
қилич солди. Фойдаси бўлмади. Ҳазрати Али: 
— Уруш мана бундай бўлади, эй Абул Ҳакам, — дея қилич солган эди, унинг бир сонини 
кесиб кетди. 
Ухуд тоғларига урилиб парчаланган аччик фарёдга ҳеч ким аҳамият бермади. Чунки тўрт 
тараф бундай фарёдларга тўлган, зарбалар бир томоннинг кайфиятини кўтарса, бошқа 
томоннинг жон аччиғида охвоҳ чекишига сабаб бўлаётган эди. 
Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг вужудини парчапарча қилганида вахший бир лаззат туйган Абул 
Ҳакам энди вужудини яралаган қилич зарбидан ўзи жон холатда типирчилар эди. 
Ҳазрати Али Абул Ҳакамнинг бошини танасидан жудо қилиб, шу тариқа яқинлари учун 
қасос олган бўлди. 
* * * 
Сафвон ибн Умаййа урушнинг охирларидан мамнунлик сезаркан, Бадрда отасини 
ўлдирганларни ахтариб у ёкданбу скқа юрар, қасос ўтида ёнаётган қалбига таскин излар эди. 
Худди бир оз аввал кўшиннинг олд сафларида шаталоқ отиб қочганлардан бири у эмасдай. 
Энди у ишнинг жуда осон ва хавфсиз йўлини топгандай бўлди. Жангга унчалик ҳам киришиб 
кетмасдан, чеккачеккада айланар ва ярадор, урушга яроқсиз ётган мусулмонларни кўрган 
жойида битта-битта ўлдирар эди. Бир пайт у ерда типирчилаб ётган ярадорга дуч келди. Бу одам 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish