Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
ШАҲИДЛАР САЙЙИДИ 
Хазрати Ҳамза тўқнашув бошланганидан бери саккиз кишининг ҳаётига нуқта кўйди. 
Унинг қаршисига келган ҳеч бир душман омон қолмасди. Аммо жанг бошланганидан буён 
қадамбақадам уни кузатиб юрган ёғ тулумидай қора танли қулдан бехабар эди. Қулни уруш 
умуман қизиқтирмасди. Жангда қайси тарафнинг ғолиб чиқиши унинг учун аҳамиятсиз. Шу 
боисдан у жанг майдонида сарсари каби у ёкданбу ёққа юрар, душманга арслондай хужум 
қилаётган ҳазрати Ҳамзани тинмай кузатарди. 
Бу орада халқ ичида «хотин суннатчиси» лақаби билан танилган Умму Анморнинг ўғли 
Сибоъ «Менга карши чиқа оладиган борми!» деб бақириб кела бошлади. 
Ажал уни Ҳазрати Ҳамзага рўбарў қилди. 
— Бу ёққа кел, эй хотин суннатчисининг ўғли! 
Бу гап Сибоъга ёқмади. У дарров қиличини ҳавога кўтариб рақибига ташланди. Аммо 
ҳамласи натижасиз қолди. Ҳазрати Ҳамза қиличини даст кўтариб, унинг бошида ўйнатди ва 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
61
зарб билан туширди. Сибоъ кимга дуч келганини энди тушунган, аммо кеч бўлган эди. Биринчи 
зарбадаёқ ер тишлаган Сибоъ икки нарсадан пушаймон эди. Биринчиси, хаётдан кўз юмаётгани, 
иккинчиси эса, дархол ёқасига ёпишган ва жазо бериш учун ҳозирланган ўлим фаришталари 
наздидаги қўрқув. 
Ҳазрати Ҳамза рақибини маҳв этгач, қаддини ростлаб олди ва атрофга бир қур кўз 
югуртирди. Қўлида найза тутган қопқора бир қулни кўрди ва у томонга югурди. Аммо тўсатдан 
оёғи бир чуқурга тушиб, ерга йиқилди. Ўрнидан сакраб турмоқчи эди, улгурмай қолди. 
Орқасидан соядек эргашибюрган Ваҳший фурсатдан фойдаланиб, найзасини отди. Ўқ хатосиз 
нишонга тегди. Биқинидан кирган найза киндигининг остки қисмидан тешиб чиқди. Ҳазрати 
Ҳамза жон ҳолатида икки-уч қадам ташладию, қайтиб ерга йиқилди. 
Унинг йиқилганини кўрган бир неча шериклари ёрдамга югуриб келишди. Аммо энди 
ҳазрати Ҳамза нафас олмай ётар эди. Улар ноилож жасадни қолдириб, яна жангга киришиб 
кетишди. 
Мусулмонлар келганида ўзини панага олган Ваҳший, ниҳоят, жасад ёнида ҳеч ким 
қолмагач, аста-секин яқинлашди. Аввал найзасини тортиб чиқарди. Кейин пичоғини олиб, ҳали 
совиб улгурмаган жасадни кўкрагидан қорнигача ёрди. Жигарини суғуриб олди ва шаҳд билан 
юриб кетди. 
Ваҳший ниятига етди. У Расулуллоҳни энг кўп ғамга солган ва энг кўп кўзёши тўктирган 
оғир жиноятни амалга оширган ва ўзини лаънат ёмғирига тутдирганини ҳали билмас эди. 
«Оллоҳ (Унинг) расулига азият етказганларни дунёда ва охиратда лаънатлагандир...» ояти 
билан Ваҳший орасида қандай муносабат борлиги бизга номаълум. Мағфирати чексиз, аммо 
азоби шиддатли бўлган Оллоҳ таоло қиёматда бу кимсага қандай муомала қилиши ҳам фақат 
Оллоҳнинг Ўзига аён. Лекин шу нарса аниқки, Расулуллоҳ (с.а.в.) умрларининг охиригача бу 
қайғули хотирани унута олмаяжаклар ва кунларнинг бирида мусулмон бўлганини айтиб 
ҳузурларига келган қотил Ваҳшийга қарата: «Иложи борича кўзимга кўринмасликка ҳаракат 
қил. Менга амакимни эслатяпсан», деяжаклар. 
* * * 
Холиднинг ҳужуми туфайли жанг майдонидаги вазият мусулмонлар зарарига ўзгарганидан 
сўнг кайфияти анча кўтарилган Ҳинд қаршисида Ваҳшийни кўриб сесканиб кетди. Ҳамма жойи 
қонга беланган Ваҳший унга якинлашиб, қўлидаги жигарни бўйи баробар кўтарди ва: 
—Мана, сен хоҳлаган совға, эй Ҳинд! — деди. 
—Кимнинг жигари бу? 
—Ҳамза ибн Абдулмутталибники!.. 
Бу гапни эшитган Ҳинд девоналарча у ёқданбу ёққа чопиб: «Қасдимни олдим... Қасдимни 
олдим!» дея бақира бошлади. 
Кейин жигарни Ваҳшийнинг қўлидан олди ва тепалик томонга йўналди. Баланд бир 
нуқтага чиққач, жигарни ҳавога кўтариб, бақиришга тушди: 
— Ўчимни олдим. Мана, Ҳамзанинг жигари! Раҳмат сенга, эй Ваҳший! Токи тирик 
эканман, ҳатто қабримда суякларим чиригунга қадар сендан миннатдор бўламан, катта раҳмат, 
ташаккур сенга, эй Ваҳший! 
Шу тобда аёлдан (инсондан) кўра кўироқ ваҳший бир сиртлонга ўхшаган Ҳинд жигарни 
оғзига олиб келиб, ҳирс билан тишлади. Узиб олган иарчани чайнай бошлади. Лекин юта 
олмади, нафрат билан тупуриб ташлади. 
Ниҳоят, тепаликдан пастга тушиб, Ваҳшийга яқинлашди ва устидаги бор қимматбаҳо 
тақинчоқларини унга берди. 
— Маккага кайтганимизда, сени алоҳида хурсанд қиламан. Энди мени Ҳамза ётган жойга 
бошлаб бор, —деди. 
Жанг майдони бўйлаб юриб кетишди. Ҳалигина Макка йўлини тутиб қоча бошлаган 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish