www.ziyouz.com кутубхонаси
57
— Ўғлим, ким сени бу кўйга солди?
Жон талвасасида типирчилаётган вужуддан хириллаган овоз эшитилди:
— Билмайман... кимлигини... лекин Абу Ақлохнинг ўғли... дегандай бўлди...
Сулофа қон тўлган кўзларини осмонга қадаб: «Осим ибн Собит» деб ғўлдиради. Шу топда
аёл урғочи арслонга ўхшаб бўкириб юборди:
— Энди мендан кўрасан, Осим! Бутун тангрилар номига қасамки, сенинг бош чаноғингга
шароб қуйиб ичмагунимча дунё менга ҳаром бўлсин!
Шу сўзларни айтганича, жон таслим қилган ўғлининг бошини ерга қўйиб, ўрнидан турди.
Кейин:
— Осим ибн Собитни ўлик ёки тирик холда менга топширган кишига юзта туя бераман,
билиб қўйинг, эй Макка аҳли! — дея бақирди.
Бу овоз аёл кишининг эмас, ярадор қонлоннинг наърасига ўхшарди. Дахшатли эди, аланга
бўлиб ёнаётган юракдан чиқаётгани билиниб турарди.
* * *
Бир пайт Расули акрам (с.а.в.) кўлларидаги қиличга ишора қилиб:
— Ҳаққини бериш шарти билан бу қилични мендан ким олади? — деб атрофга назар
солдилар.
— Мен оламан!
— Мен оламан, ё Расулуллоҳ (с.а.в.)!
Бир неча киши қилични олиш истагини билдирди. Хоҳловчилар орасида Ҳазрати Абу
Бакр, Ҳазрати Умар, Зубайр ибн Аввом, Саъд ибн Абу Ваққос ва бошқа машҳур кишилар бор
эди. Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) уларнинг овозини эшитмагандай, «Ҳаққини бериш шарти билан
бу қилични мендан ким олади?» дейишдан тўхтамас эдилар.
Икки-уч марта «Мен оламан, мен оламан, ё Набийаллоҳ!» деган Зубайр ибн Аввом яна
орзуйига етиша олмади.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу қиличнинг ҳаққи нима экан?
Расули акрам (с.а.в.) бу саволни берган кишига қараб, бундай хитоб қилдилар:
— Эй Абу Дужона, бу қиличнинг ҳаққи эгилиббукилиб қолгунга қадар душман бошида
ўйнатмоқдир.
— Ундай бўлса, ҳаққини адо этиш шарти билан бу қилични менга беришингизни сўрайман,
ё Расулуллоҳ!
Расули акрам (с.а.в.) қилични унга узатдилар. Абу Дужона қилични олгач, белидаги қизил
латтани ечиб бошига ўради. Илгаридан муҳим жангларга бошига қизил латта боғлаб кириш
унга одат бўлиб қолган эди. Кейин сафдаги ўрнини эгаллади. Яккама-якка олишув тугаб, энди
жангнинг асосий қисми бошланаётган эди. Ҳар икки томон ҳам бирданига ҳамлага ўтди.
Тўқнашув бошланиши билан Абу Дужона қиличини кўтариб, мағрур бир юриш қилиб душман
сафига яқин борди. Расули акрам (с.а.в.) жанг майдонида бўлса ҳам унинг бу юришига
муносабатларини билдирдилар.
— Бундай юриш Оллоҳ таолога хуш келмайди. Лекин жанг майдони бундан мустасно.
Бу гапдан Абу Дужона хабарсиз эди. Зеро, у ҳаққини адо этиш учун олган қиличини
душман устида ўйнатиш билан банд эди. У бор кучи билан «Ё Оллоҳ!» деб қилич солар,
урганини ё ўлдирар, ёки жангга яроқсиз ҳолатга келтирар эди. Бошда қизил боғич, кўзларида ўт
чақнаб душманни ларзага солган бу паҳлавон қўшиннинг бир томонидан кириб, нариги
томонидан чиқди. У довул чалиб қўшиқ айтаётган хотинлар турган чайлага келди. Тўсатдан
овози борича бақириб жангчиларни ғалаёнга келтирмоқчи бўлаётган Абу Суфённинг хотини
Ҳиндга кўзи тушди. Абу Дужонани кўрган хотинлар қоча бошлашди. Ҳинд ҳам жон
талвасасида хотинларга эргашиб қочаётганида, Абу Дужона уни қувиб етди ва бошига қилич
кўтарди. Аммо қилич хавода кўтарилганича қолиб, Абу Дужона таққа тўхтади:
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |