Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
54
Салулнинг қизи эди. Ҳанзалани тўхтатди. 
— Ғусл қилишингиз керакку... ёки унутдингизми?! — деди. 
— Йўқ, унутганим йўқ. Аммо жанг бошланмасидан аввал Уҳудга боришга Расулуллоҳга 
ваъда қилганман. Кетишим керак. 
Ҳанзала қиличини қўлига олди ва тонг қоронғусида Уҳуд тоғи томон кетди. 
* * * 
Муҳайриқ яҳудий олимларидан эди. Тавротдан олган маълумоти Маккадан ҳижрат қилган 
зот ҳақиқатда пайғамбар эканини кўрсатиб турарди. Аммо у Абдуллоҳ ибн Саломга ўхшаб 
вақтида пайғамбарга имон келтирмаган, кейинчалик эса, яҳудийларнинг тазйиқидан қўрқиб 
мусулмон бўлишга журъат этолмаган эди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) қўшинни олиб, жангга кетганларидан кейин у энди ҳақиқатга юз 
буришнинг фурсати етди, деган фикрда бир ерга йиғилиб ўтирган қавмдошларининг ҳузурига 
келди: 
— Эй яҳудийлар, Муҳаммад Оллоҳнинг ҳақ пайғамбари эканини жуда яхши биласизлар. 
Туринглар, бориб унга ёрдам берайлик, — деди. 
— Бугун шанба. Биз ҳеч қаерга боролмаймиз, жанг ҳам қилолмаймиз. Буни ўзинг ҳам 
биласан, эй Муҳайриқ! — деб жавоб қилишди улар. 
Муҳайриқ жаҳли чиқиб бақириб юборди: 
— Қуриб кетсин шанба кунларингиз! 
Хуноби чиққан ҳолда улардан узоқлашди. Бир неча қариндошини йиғиб, бундай деди: 
— Бутун молмулкимни вақф қиламан. Уни қаерга сарфлашни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ 
ҳал этади. 
Кейин шаҳд билан уйига кириб, қуролланиб чиқди ва Уҳудга йўл олди. Жанг бошланмай 
туриб мусулмонларнинг қароргоҳига етиб келди. Расули акрамнинг ёнларига келиб, ўзини 
таништирди ва калимаи шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди. Жангда шаҳид бўлса, бутун 
молмулкини вақф этганини маълум қилгач, қўшиннинг олдинги сафидан ўрин олди. 
* * * 
Мадинанинг Бани Зафар маҳалласида яшайдиган Қузмон ўзи мусулмон бўлган бўлса ҳам, 
қалбдан имоннинг мазасини топмаган кишилардан эди. Қўшин Уҳуд тоғига кетганида у уйида 
ўтиришни афзал билди. Эрталаб кўчага чиққанида бир хотин унга: 
— Сенинг биздан нима фарқинг бор? — деб қолди. Яна бир хотин қўшимча қилди: 
— Сенинг юртингга душман бостириб келади, Маккадан келган мухожирлар душманга 
қарши жангга кетади, сен бўлсанг, ўзинг мадиналик бўлатуриб хотинлардай уйингда ўтирсанг... 
Қузмон ҳеч нарса демади. Чунки аёллар ҳақ сўзни айтишган эди. У жимгина уйига қайтиб 
кирди. Бир оздан кейин қуролланган ҳолда чиқди ва Уҳуд тоғига йўл олди. Қароргоҳга 
келганида, ҳали жанг бошланмаган эди. Ҳеч кимга бир оғиз сўз айтмай, сафга қўшилди. 
* * * 
Эрта тонгда Мадинага кириб келган асли мадиналик Амр ибн Уқайш шаҳарда ғариб бир 
ҳолатни сезди. Ҳамма томонда хотинхалаж, эркаклардан эса асар ҳам йўқ. Ҳайрон бўлиб, бир 
аёлдан сўради: 
— Нималар бўляпти ўзи бу ерда? 
Аёл унга қурайшликлар бостириб келишганини, ҳамма уларнинг ҳужумини қайтариш учун 
Уҳудга кетганини айтди. 
Амр дархол қуролини қўлга олиб, йўлга тушди. Жанг бошланмай туриб Уҳудга етди ва 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларига келиб: 
— Бу ерга Қурайшга қарши жанг қилиш учун келдим. Истасангиз, аввал мусулмон бўлиб, 
кейин жангга кирай. Истасангиз, аввал жанг қилиб, кейин Исломни қабул қилай, — деди. 
— Аввал мусулмон бўл, кейин жанг қил! 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
55
Амр Расули акрам (с.а.в.) хузурларида калимаи шаЯ ҳодат келтириб, Ислом динини қабул 
этди, кейин жангчилар сафига қўшилди. 
Орадан бир неча соат ўтарўтмас, Амр хали бир вақт намозини ўқишга ҳам улгурмай, 
Ислом дини буюрган ибодатларнинг ҳеч бирини бажаришга фурсат топмай, аммо энг 
мартабалисини адо этиб, шаҳидлик шарбатини ичажак ва ўзини жаннатнинг эшиги олдида 
кўражак. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish