Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
53
асҳобга юзландилар: — Жаброил қалбимга шу ҳақиқатни ваҳий этди. Ҳеч бир инсон дунёда 
ўзига тақдир қилинган ризқни қўлга киритмасидан ажали етмайди. Кеч бўлса ҳам, тақдир 
қилинган ризқ ўз эгасини топади. Кўзингизни очинг, Оллоҳдан қўрқинг ва ризқ пайида бўлган 
вақтингизда чиройли йўл тутинг, — дедилар. 
Бу ер бозор эмас, жанг майдони эди. Кўпи билан ярим соатдан сўнг тўқнашув бошланиб, 
душманга рўбара келишлари, ҳаётмамотлари ҳал бўлиши турган гап 
э
ди. Шундай муборак бир 
онда нега Расули акрам бундай дедилар? 
Аслида, Расулуллоҳни (с.а.в.) бу гапни айтишга ундаган бир сабаб бор эди ва бу сабаб ҳеч 
қанча вақт ўтмай аён бўлиши керак эди. 
Оппоқ либосли Абдуллоҳ ибн Жубайр бошчилигидаги ўқчилар тепа ортидаги жойларини 
эгаллашди. Расули акрам бошқаларга буйруқсиз жанг бошламасликни тайинлаб, ўзлари ўша 
тепаликка чиқиб бордилар. Душман мана шу томондан ҳужум қилиши мумкин, деб айланма 
йўлни кўрсатдилар. Аввалги огохлантиришларини яна бир марта такрорлагач, қўлларини 
юқорига кўтариб: 
— Оллоҳим, уларга вазифаларини тушунтириб берганимга ўзинг шоҳид бўл, — дедилар. 
Бу орада қўшин ичида бир тараддуд бошланди. Масала тезда аён бўлди. Сафдан ажралиб, 
Мадинага отланган Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салул: 
— Бу ерда ўзимизни ўлимга топширишнинг нима маъноси бор, ҳеч тушунмадик, — деб 
ҳайқирар эди. 
Унга ҳамфикрлар ҳам ортидан эргашишди. Шундай қилиб, жами уч юзга якин киши 
қўшинни тарк этди. 
Абдуллоҳ ибн Убайй мусулмонлигини маълум қилганидан бери пайт пойлаб, фитна ва 
фасод чиқаришни, шу йўл билан мўминларга зарба беришни ўйлаб юрарди. Мана, энди Уҳуд 
тоғи этакларида, бир неча баробар устун кучга эга Макка мушриклари билан юзма-юз 
келинганида, мусулмонларнинг оёғидан чалиш учун бундан яхшироқ имкон қайта келиши 
мумкин эмаслигини билди. Ҳар бири интиқом оташида ёнаётган уч минг кишилик лашкар 
қаршисидан ўзига бўйсунган уч юз кишини олиб, жанг майдонини тарк этиши ҳазилакам иш 
эмасди. Уч юз киши дегани борйўғи минг кишилик мусулмон қўшиннинг учдан бири дегани 
эди. Бундай бир ҳаракат билан Абдуллоҳ ибн Убайй қўшиннинг белсуягини синдирган 
ҳисобланарди. Чунки қолган етти юз кишини қиличдан ўтказиш осон бўлиб қоларди. 
Уларни бу чиркин қарорларидан қайтариш учун ёнларига борган Абдуллоҳ ибн Амр ибн 
Ҳарам: 
— Нима қилиб қўйганингни ўзинг биласанми, эй Ибн Убайй? — деди. 
Ибн Убайй кибр билан жавоб берди: 
— Ҳа, эй Абдуллоҳ, ишимни билиб қиляпман. Қурайшнинг тайёргарлигини ва кучини 
кўриб турибсан, бу ерда қолиб ўзимизни ўлимга тутиб беришимизнинг нима маъноси бор? Мен 
Мадинадалигимиздаёқ фикримни айтганман. Аммо сизнинг одамингиз жоҳилларнинг сўзини 
бизникидан устун кўрди. 
Абдуллоҳ ибн Амр Ҳазрати Пайғамбарга қарши бундай йўл тутиш яхши эмаслигини 
айтиб, мусулмонларни шундай оғир дамда ташлаб кетишнинг зарарини тушунтиришга уриниб 
кўрди. Аммо гаплари таъсир қилмади. Шу холда анча йўл босиб улгуришган эди. Абдуллоҳ ибн 
Амр энди уларни қайтара олмаслигини англаб, бундай деб ҳайқирди: 
— Эй Оллоҳнинг душмани, Оллоҳ сизларни ўз раҳматидан бенасиб қилсин! Ҳеч ҳам 
шубҳа қилмангларки, Оллоҳ таоло пайғамбарини сизларга муҳтож қилиб қўймайди! 
Абдуллоҳ шу сўзларни айтиб, улардан ажралди ва Уҳуд тоғи томон йўл олди. 
* * * 
Уйланганига энди бир неча соат бўлган Ҳанзала ҳали тонг ёришмай ўрнидан турди ва 
апилтапил кийина бошлади. Еш келинчак машҳур мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убайй ибн 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish