www.ziyouz.com кутубхонаси
52
болалар Мадинага қайтариб юбориладиган бўлди.
— Ё Набийаллоҳ, Рофиъ ўқ отишга жуда моҳир, кўшинда қолса, фойдаси тегади, деб
ўйлаймиз.
Бу сўзлар айтилаётганида Рофиъ яна ҳам бўйчанроқ кўриниш учун оёқ учига туриб олди.
Таклиф кабул қилинди. Рофиъ қўшин сафидан ўрин олди.
Шу пайт Самура ибн Жундуб ҳам ўгай отаси Мурай ибн Синонга яқинлашиб:
— Отажон, Рофиъ жангда катнашишга рухсат олди. Ахир, мен курашда уни йиқитаманку,
— деди.
Мурай унга индамади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнига келгаиида ўғлининг талабини маълум
қилди. Бир оздан сўнг давра қурилиб, икки талабгор кураш учун майдонга тушди. Бу кураш
Самуранинг фойдасига ҳал бўлди. Бир неча дақиқа томошабинларга бўлғуси жанг ҳаяжонини
унуттирди бу кураш, уларни ҳам бир дамга болалик йилларига элтди гўё. Самура жангда
қатнашиш хуқуқини қўлга киритди.
Бу болалар ўлимнинг маъносига тушунмайди, деб ҳам бўлмасди. Улар жангдан соғомон
чиқишларига ҳеч кимнинг кўзи етмасди. Лекин ҳадемай ўзларидан бир нсча баробар кўп
душман билан юзма-юз келишларини жуда яхши билган бу беғубор гўдаклар ортга қайтиб
кетмаслик учун ҳар нарсага тайёр эдилар.
Кураш тугагач, Расули акрам (с.а.в.) қўшинга мурожаат қилдилар:
— Бизни душман қўшинига дуч келтирмай Уҳудга элта оладиганлар борми?
Абу Ҳайсама бу вазифани бажаришини маълум қилди. Шу тариқа у олд қаторга ўтиб,
қўшинни йўлга бошлади.
— Тўхтанглар, қаерга боряпсизлар? — деб бақириб қолди кимдир. Бу овоз Мирбоъ ибн
Ҳайзи исмли шу ерлик кўзи ожиз бир одамники эди. Қўшин унга тегишли бўлган даладан
ўтаётганини сезиб қолгани учун бақираётган эди у.
— Сен Оллоҳнинг пайғамбари бўлсанг ҳам, менинг еримдан рухсатсиз ўтишга ҳаққинг
йўқ!
— Тинчлан, эй одам, биз душман билан жанг қилишга боряпмиз.
Мирбоъ ҳеч кимга қулоқ солгиси йўқ эди. Ҳовучидаги тупроқни совураркан:
— Бу тупроқни сендан бошқасига сочмаслигимни билиб қўй, эй Муҳаммад, — дерди.
Баъзилар унинг устига ташланишди. Адабини бериб қўймоқчи бўлишди. Абдул Ашҳал
қабиласидан Саъд ибн Зайд унга етиб, қўлидаги найза билан бошига солди. Воқеага дарҳол
Расули акрам (с.а.в.) аралашдилар:
— Қўйинглар, бу одам кўр... Кўзи ҳам кўр, қалби ҳам кўр, — дедилар.
Мирбоънинг қабиладошларидан бир неча киши унинг ёнини олиб чиқишди. Жанжал нақд
бўлиб қолди. Шу пайт Усайд ибн Худайр олға отилди:
— Уришсак, уришаверамиз. Аммо у одам Расулуллоҳ жанобимизга нима деганини
эшитмадиларингми? —дея бақирди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Усайдни тинчлантирдилар, сўнгра қўшинга йўлда давом этишни
буюрдилар. Ниҳоят, Қурайш қабиласини четлаб, Уҳуд тоғига етиб келинди. Қўшин тоққа орқа
қилиб, Мадинага юзланган ҳолда қароргоҳ қурди. Жаноби Пайғамбар мохир найзачилардан
эллик кишини айириб, Абдуллоҳ ибн Жубайрни уларга бошлиқ қилиб тайинладилар ва
«Айнайн» деб аталган йўлни кўрсатиб, бундай дедилар:
— Сизнинг вазифангиз бизни орқадан муҳофаза қилишдир. Орқа томондан келиши
эҳтимол бўлган отлиқларни найза отиб қайтаринг. Жангда енгсак ҳам, енгилсак ҳам, менинг
кўрсатмамсиз жойингиздан бир қадам жилманг. Душманни олдимизга солиб қувганимизни,
ўлжа йиғишга тушганимизни кўрсангиз ҳам, мен одам юбормагунимча бу ердан қимирламанг.
Улар бизни мағлуб этиб, жасадларимиз устига қушларнинг қўнганини кўрсангиз ҳам, мен амр
килмагунимча жойингизни ташлаб кетмаслигингиз лозим! — деб қаттиқ тайинладилар. Сўнгра
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |