Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
50
—Хоҳлайман. Аммо Оллоҳ таоло сиз кабиларни жангдан маъзурли ҳисоблаб, уйингизда 
ўтиришингизга изн берган. Истасангиз, жангда қатнашишингиз ҳам мумкин! 
Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг ўғилларига қарата бундай дедилар: 
— Сизлар эса уни жангдан қайтаришга урина кўрманглар. Иншаоллоҳ, оталарингиз 
шаҳидлик мақомига эришгай! 
Амр ўзига берилган бундай фурсатдан кўнгли севинчга тўлиб, уйига йўл олди. 
* * * 
Абдуллоҳ ибн Ҳарам Расулуллоҳнинг (с.а.в.) хузурларига кирганида, Сарвари коинот уни 
ҳар доимгидек очиқ чеҳра билан кутиб олдилар. 
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу кеча бир туш кўрдим. Бадрда шаҳид бўлган Мубашшир 
тушимга кирқбди, ўртамизда бундай суҳбат кечди: 
«Яқинда бизга қўшиласан, эй Абдуллоҳ». 
«Сен ҳозир қаердасан?»
«Жаннатда». 
«Сени Бадрда ўлдиришган эдику!»
«Оллоҳ бизга янгидан ҳаёт бағишлади, биз тирикмиз», деди у. 
Абдуллоҳ Сарвари анбиёнинг ҳузурларидан қайтар экан, бутун вужуди шаҳид бўлиш 
истагида ёнар эди. уйига келгач, ўғли Жобирни чақирди. 
— Ўғлим, эртага жангда шаҳид бўлиш умидим бор. Мен ўлсам, етти синглинг сенинг 
карамоғингда қолади. Кейин бир қанча қарзларим бор. Уларни ҳам узишинг
ни
васият қиламан. 
Шундан кейин Абдуллоҳ бу дунёдан айрилиш ва охират мулкига кўчишга маънан 
ҳозирлик кўра бошлади. унинг ҳолати янги қурилган гўзал уйга кўчиш учун кжларини йиғиб 
мунтазир турган кишининг ҳолатига ўхшарди. Дунё борган сари кўзига бегона кўринарди. 5ир 
томондан эса, Расулуллоҳдан айрилиш ҳисси, қаровчига мухтож етти қизни ва ҳали вояга 
етмаган ўғлини колдириб кетиш туйғуси юрагини ўртар эди. 
* * * 
Жума намозига азон айтилди. Расули акрам (с.а.в.) хутбада мўминларни сабр ва матонат 
кўрсатишга, ҳар ишда жиддиятли бўлишга даъват этиб гапирдилар. Хутба тугаши билан 
Абдуллоҳ ибн Убайй ибн Салул ҳар доимги лузумсиз одатига кўра, ўрнидан туриб: 
— Эй инсонлар, Оллоҳнинг расулига итоат этинглар, сўзларига қулоқ тутинглар ва ундан 
ёрдамингизни аяманглар, 
⎯ деди ва яна жойига ўтирди. 
Бу сўзларни айтишга ҳожат йўқ эди. Чунки ҳеч ким уқинг сўзлари туфайли итоат этмас ёки 
итоатини орттирмас эди. Қолаверса, у «Итоат этманг» деганида ҳам ҳеч нарса ўзгармасди. 
Расули акрам унинг бу беҳуда ҳаракатинй яхшилик билан қабул қилиб, унга ҳеч нарса 
демадилар 
Намоз ўкиб бўлингач, Расулуллоҳ (с.а.в.) силоҳларини тақиш учун уйларига кирдилар. Энг 
яқин дўстлари Ҳазрати Абу Бакр билан Умар ибн Хаттоб (розийаллоҳу анҳумо) ҳам унга 
эргашишди. Совутни кийишларига, қуролни тақишларига кўмаклашишди. 
Ташқарига чиққанларида халқ тўпланиб, ниманидир муҳокама этаётган эди. 
Пайғамбарнинг (с.а.в.) фикрларига карши ўлароқ Мадина ташқарисида жанг қилишни 
эплаганидан кўпчилик энди пушаймон бўла бошлаган эди. Айниқса, Авс қабиласи улуғларидан 
бўлмиш Саъд ибн Муоз билан Усайд ибн Ҳувайр Расули акрамни шахар ташида жанг қилишга 
мажбур этганлари учун одамларни маломат қилишарди. Шу боис халқ орасидан пушаймонлик 
оҳанглари тўла овозлар чиқди: 
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, Сизни хушламаган ишингизга мажбурладик. Бизни афв 
этинг, қандай жанг қилишимизни истасангиз, ўшанга буюринг — дейишди улар. 
— Бир пайғамбар жанг қилишга қарор бериб, совутини кийганидан сўнг яна ортга қайтиши 
маъқул иш эмас. Мен сизларга фикримни билдирганимда қабул этмадингиз. Энди фақат олға 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish