Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
46
Бу хотин машҳур Утба ибн Робианинг қизи ва Абу Суфённинг хотини Ҳинд эди. Бадр 
жангида тўрт яқинидан — ўғли Ҳанзала, отаси Утба, иниси Валид ва амакиси Шайбадан жудо 
бўлган эди у. 
Мушриклар Бадр жангинииг интиқомини олиш учун мусулмонларга қарши куч тўнлаш 
ниятида қабиламақабила юриб ёрдам исташарди. 
Бир йил аввал нақд ўлим оғзидан қутулиб қайтган ва ўшандан бери бу қутулишнинг 
ҳузури ичида кун кечираётган шоир Абу Азза эшигига келган меҳмонларни севинч билан кутиб 
олди. 
—Сендан ёрдам сўраб келдик, эй Абу Азза! 
—Қўйсаларингизчи 
—Бу нима деганинг? 
— Ёрдам сўраб сизларнинг ҳузурингизга мен борсам бўларди. Чунки сизлар бойбадавлат 
кишиларсиз. Менга ўхшаш қанча одамнинг маошини устларингизга олсангиз ҳам, сизларга 
оғирлик қилмайди. Мен кимман, эртага нима ейишини билмайдиган бир одамман. 
— Биз буни биламиз. 
— Ундай бўлса, мақсадингизни очиқ айтинг, — деди Абу Азза. 
Муҳаммадга қарши қўшин тўплашга қабилаларни айланяпмиз, бизга қўшилсанг, деган 
эдик... Абу Азза бирданига қовоғини солди: 
—Бу истакларингизни бажара олмайман! 
—Нега? 
Чунки Муҳаммад менинг ҳаётимни сақлаб қолди. Мен унга тилимни тийиб юришга сўз 
бердим. Агар бугун яшаётган бўлсам, унинг яхшилиги туфайлидир, буни унутмаслигим лозим. 
— Сўз берган бўлсанг, бугунгача ваъдангда турганинг етади. Ўзинг яхши биласан, Бадрда 
озмунча одамларимизнинг қони тўкилдими?.. Интиқом олмасдан қандай тинч яшаймиз?.. 
— Интиқом олишингизни мен ҳам истайман. Аммо мен у ерда тилимни тийишга қандай 
сўз берганимни менга ўхшаб ўлим билан юзма-юз келмай туриб асло тушунмайсизлар. 
Абу Суфён билан Жубайр ибн Мутъим қанчалик уринишмасин, Абу Аззани кўндира 
олишмади. Ҳафсалалари пир бўлиб, ортга қайтишди. 
* * * 
Қурайш улуғларидан бир неча киши Амр ибн Луайй ўғиллари қабиласида меҳмон 
бўлишди. Мақсад машҳур жангчи Амр ибн Абди Вудд исмли каҳрамонни бўлажак урушга 
даъват этиш эди. Аммо Амр бир неча ойдан буён тўшакка михланган ҳолда жароҳатларини 
даволатарди. Бадр жангида олган яралари ҳали тузалмабди. 
Нима бўлди сента, эй Амр? Сени бу холда кўришга ҳечам ўрганмаганмиз. 
Бу сўзлар кўнглини кўтариш учун айтилмаётгани кундай равшан эди. 
Жанг майдонида шердай ҳамла қилиб, рақибларини осонликча енгиб ташлайдиган Амр 
халқ орасида комати букилмас жангчи сифатида танилган эди. Бу шуҳрати туфайли кўплаб 
карвон эгалари уни карвонларига кўриқчи қилиб сафарга чиқишарди. Катта пул эвазига у 
кўриқчилик қилган карвонлар эсономон манзилга етиб олар, ҳеч бир қароқчи тўдаси у 
қўриқлаётган карвонларга иликишга журъат этмасди. 
Аммо Бадр жангида ундай бўлмади. қўрқув нималигини билмаган ва мағлубиятнинг 
маъносига етмаган Амрдай бир паҳлавон Бадрда зарбаларга дош беролмади, жароҳатланиб, 
зўрға жон сақлаб кочиб колди... Амр меҳмонларга бундай деди: — Кўриб турибсиз ҳолим 
қандайлигини. Бу аҳволда қўлга қилич олишимнинг иложи йўқ. Аммо қасам ичиб айтаманки
улар билан урушиб интиқом олмагунча ғусл қилмайман ва атир суртмайман. Бир кун келиб 
улар яна қаршиларида Амрни кўрадилар! 
Ортиқча сўзга ҳожат қолмаган эди. Даъватчилар бу ердан ҳам кўнгиллари чўкиб 
қайтишди. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish