www.ziyouz.com кутубхонаси
41
кела бошлашган эди. Пайғамбаримиз қаршиларига бир одам келди. Ўтирмади. Ниманидир
сўрамоқчи эди. Расулуллоҳ «Нима гапинг бор?» деган маънода унга қарадилар.
— Эй Оллоҳнинг расули, жазога лойиқ бир иш қилиб қўйдим, ҳукмингизни беринг, —
деди у.
— Нима қилдинг?
— Шаҳар чеккасида бир хотинни тутдим, ўпдим, қучоқладим. Кейин Оллоҳнинг азобини
хотирладим ва ҳузурингизга келдим. Жазоингизга мунтазирман.
Ҳазрати Умар (р.а.) сўзга аралашди:
— Оллоҳ сенинг бу айбингни ёпибди (яъни, ўртада шоҳид йўқ), кошки ўзинг ҳам ёпган
бўлсангу, келиб бу ерда сўзламасанг эди, — деди.
Жанобимиз на у одамга бир нарса дедилар ва на ҳазрати Умарга.
Одам бир чеккага ўтиб ўтирди. Орадан бир муддат вақт кечди. Ҳеч ўзини боса олмади.
Пушаймонлик уни эзар эди. Яна Жанобимизнинг (с.а.в.) ёнларига келди.
— Ё Расулуллоҳ, менга бир жазо тайин этинг, — Деди.
Лекин яна жавоб ололмади. Намоз вақги яқинлашиб қолган, ҳалиги киши устида бу
гуноҳини ҳис этибҳис этиб, намозга туришни истамаётган эди. Пешонасини тер қоплади, ахир у
Раббул Оламин ҳузурида гуноҳ қилган бир инсон каби қўл боғлаб туришни орзу этаётган эди.
Ибодатини тақдим этганида Мавлосининг «Бу гуноҳ билан келдингми ҳузуримга?» дейиш
эҳтимоли қалбини титратар, типирчилатар эди. Бу ишни охирига етказиш, олажак жазоси
кандай бўлса ҳам, виждон ҳузурига ковушиш учун ёлворган бир овозда:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, эй пайғамбарлар имоми, мен бир гуноҳ ишлаганимни
эътироф этяпман ва жазоимнинг берилишини истаяпман, — деди.
Набийлар Султони (с.а.в.) худди жавоб беришга чоғлангандек бошларини кўтардилар,
лекин унга эмас, муаззинларнинг энг буюги бўлган зотга қарадилар.
— Тур, эй Билол, азонни айт ва бизларни роҳатга қовуштир! — дедилар.
Ҳалиги одам жазосини олишга қай даражада талнинаётган бўлса, Набийлар Султони
(с.а.в.) «Раббингизнинг ҳузурига марҳабо, Унинг ҳузурида сажда қилиш саодатини ҳис қилишга
марҳабо» деган эълоннинг жаранглашини ундан кўпроқ орзу қилаётган эдилар. Яна бир меърож
қилмак, тотиб кўрмаган одам билмайдиган у муборак оннинг ҳаяжолини яна туймак, пешиндан
то асргача орадаги вақтни Мавло соғинчи ила кечирганларини яна арз эта олмак, хузури
илоҳийга қабул этилиш саодати ичра ҳамд ва шукрона такдим этмак... ва шу онларда Мавло
ҳузурида қусурга йўл қўймак, одобга тўғри келмайдиган бир ҳолга тушиш андишасила эримак...
Мавқе ва мақом юксалган сари одоб шартлари нозиклашади. Ҳар қанақа одамнинг Оллоҳ
ҳузурида безаниши лозим бўлган одоб билан Ҳазрати Абу Бакр безаниши лозим бўлган одоб
бир эмас. Айниқса «Оламлар Раббининг севиклиси» бўлиш бахтиёрлигига эришган Расули
кибриёнинг Мавло ҳузуридаги одоблари ҳаёлларга сиғмас бир ўлчовда бўлади. Шу сабабдан
намозда Улуғ Мавло ҳузурида турган Сарвари коинот (с.а.в.) жанобимиз ўзига хос меърож
қиларканлар, бу меърожга лойиқ бўлган одобни бир он бўлсада хотирларидан чиқармас эдилар.
Ҳазрати Билолнинг (р.а.) ёниқ овози «Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар!» эълонини атрофга
таратган маҳал малакут оламининг эшиклари очилган ва фаришталар ҳам Набийлар
Султонининг (с.а.в.) имомликларида ҳузурга кириш, энг юксак одоб қоидалари билан
қулликларини изҳор этиш учун сафга турган эдилар.
Азон битгач, Жанобимиз (с.а.в.) ўринларидан турдилар, улуғ боболари Иброҳим пайғамбар
(а.с.) қуриб кетган Каъба томонга юзланиб, намозни бошладилар.
Намоздан кейин масжиддан чиқиб кетдилар. Ҳалиги киши ҳам шошапиша ортларидан
тушди. Ҳодисадан хабардорлардан Абу Умома (р.а.) ҳам, нима бўларкин, деган қизиқишда
уларга эргашди. Ниҳоят, у одам Расулуллоҳга (с.а.в.) етиб олди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, мен бир айб иш қилдим, жазоимни беринг, — деди яна.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |