www.ziyouz.com кутубхонаси
40
ҳакам тайин этамиз, орамизда адолат билан ҳукм чиқариб бер», деб вазиятни тушунтиришди. У
ўйга ботди, сўнг: «Чиққан манзили билан бормоқчи бўлган манзилининг орасини ўлчанглар.
Ҳозир ётган жойи қайси тарафга яқинроқ бўлса, ҳукм шунга кўра чиқарилсин. Борар жойига
яқин бўлса, раҳмат малаклари, келган тарафига яқин бўлса, азоб малаклари олиб кетишсин»,
деб таклиф этди, Жуда ўринли бир ҳакамлик бўлган эди, мамнуниятла* қабул этишди. Масофа
ўлчанган эди, борар манзилита яқин ерда вафот этгани аниқланди. Шу тариқа уни раҳмат
фаришталари олиб кетишди...
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) англатган тамсилда «у чиққан манзил» дан мақсад эҳтимол у
яшаган эски хаёт тарзи, «борар жойи ва тавба қилганидан сўнг бориб яшамоқчи бўлган жойи»
эса, янги ҳаёт тарзини ифода этарди. Яъни, бу одамнинг кўнгли яна эски кунларга қайтишга
мойил эдими ёки гуноҳ ҳаётига асло қайтмасликни истаётган эдими? Ҳакам И1нга шу жиҳатдан
қараган эди.
Сўнг Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) Оллоҳ таолонинг ушбу оятини ўқидилар:
— «Менинг ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Оллоҳнинг
раҳматмарҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Оллоҳ (ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча
гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзигина мағфиратли, мехрибондир» (Зумар, 53).
Расули кибриё жанобимиз мавзуни бундай боғладилар:
Оллоҳ таоло буюради: «Ким бир яхшилик билан Менинг ҳузуримга келса, унга қилган
яхшилигининг ўнмислича мукофот бордир. Истасам, бу мукофотни орттираман. Ким бир
ёмонлик билан келса, жазоси қитган ёмонлигига тенг бўлган азобдир. Лекин истасам, кечиб
юбораман. Ким менга бир қарич яқинлашса, мён унга бир аршин яқинлашаман. Бир аршин
яқинлашганга бир қулоч яқинлашаман. Менга юриб келганга чопиб пешвоз чиқаман. Ер юзини
тўлдирадиган гуноҳ билан келганни, агар ширк қўшмаган бўлса, ўша гуноҳлари тенги
да кечириш билан кутиб олишим мумкин».
Саййидул мурсалин (с.а.в.) ҳазратимизнинг бу суҳбатлари кўнгилларни бир бошқа тонгга,
бир бошқа ойдинликка қовуштириб юборди. Улуғ Мавлонинг қулларига марҳаматини, лутф ва
карамини шундай чиройти тушунтириб бердиларки...
Бу гўзал тушунтириш...
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазратлари Мавло хусусида сўзларканлар, овозларидаги эришилмас бу
адо...
Буларни тил билан ифодалаб бўладими?!
* * *
Масжидда шовқин кўтарилиб қолди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳужраи саодатлари билан
масжидни тўсиб турган ўртадаги пардани кўтардилар.
— Нималар бўляпти, эй Каъб? — деб сўрадилар у ердагилардан.
Каъб ибн Молик ёнида турган ибн Абу Ҳадрадни кўрсатди:
— Бу одам мендан қарздор эди, шуни ҳеч ололмаяпман, ё Расулуллоҳ. Ғавғоимизнинг
сабаби шу.
Жаноби Расулуллоҳ у одамга боқдилар. Пайғамбар масжидида ёқасидан тутилган бир
инсон ҳолатига тушгани, бу ҳам етмагандек, шу ҳоли устига ҳазрати Расулуллоҳнинг чиқиб
қолганлари уни руҳан эзаётгани шундай қиёфасидан билиниб турарди. Фахри коинот (с.а.в.)
жанобимиз Каъбга ўгирилдилар, кейин кўллари билан ишорат қилиб, қўйиб юбор, дедилар.
Каъб мақсадларини тушунди: «Менинг ҳурматимга қарзингнинг ярмидан воз кечасанми?»
демоқчи эдилар гўё. Каъб шошапиша:
— Ҳай, ҳай, воз кечаман, ё Расулуллоҳ, — деди. Жанобимиз энди ибн Абу Хадрадга
қарадилар:
— Тур, қолган қарзингни ўта, — дедилар.
Аср намози яқинлашгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) дўстлари биттаданиккитадан бўлиб масжидга
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |