Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
38
қолишадику бунақада. 
Аммо орадан кечган қиска вақт қўлларини пушаймонликда пешоналарига уришларига 
сабаб бўлди. Келаётганлар бегона эмасди, Бадрда урушишган йигитлар эди улар. Энди 
карвонни қутқариш амримаҳол. Бадрда кучлар бирга уч бўлатуриб енгилишган эди, бу гал улар 
икки баробар кўп. Қаршилик кўрсатиш ўлимни олдиндан бўйинга олиш билан баробар. Шу 
боис «Молми, жонми?» мавзуида қисқача муҳокама қилиб олишди, ҳаммалари бир овоздан 
Макка йўлини тутишни маъқул кўришди. Қўлга илинганини олиб қоча бошлашди. 
Ҳеч кимнинг бурни ҳам қонамади. Мушриклардан Ғурот ибн Ҳаййон асир олинди, 
қолганларига етиш имкони йўқ эди. Карвон эса қандай бўлса, шундайлигича Мадинага ҳайдаб 
кетилди. 
Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) карвоннинг бешдан бирини айирдилар. Қиймати йигирма минг 
дирҳам турарди. Демак, ҳаммаси у ёқбу ёғи билан юз минг дирҳамлик мол эди. Ажратилган 
бешдан бир қисм Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.) оилаларига, яқинларига, етимларга, 
фақирларга ва йўлда қолганларга тарқатилди. 
Иш шундай бўлдики, худди Сафвон ибн Умаййага бу карвонни Зайд бошчилигидаги 
мусулмонлар гуруҳига обориб топшириш вазифаси юклангану у вазифасини эсономон 
уддалагандек. Энди хотиржам Маккага қайтса бўлади. Шундай қилди ҳам. Зотан, бундан бошқа 
нима қила оларди. 
Ҳали Бадр алами аримай туриб бу карвоннинг қўлдан чиқиши яра устига сепилган 
қалампиртуз бўлди. Энди чидаб бўлмайди, энди тезда нимадир қилиш лозим. 
Бадрдан олдин Абу Суфён келтирган карвондан тушган даромадни ўч олиш учун 
ишлатишга қарор қилишгани боис ҳозиргача сақлаб туришган эди. Қабиламақабила юриб, 
мусулмонларга қарши жанг учун ёрдам сўрашга келишишди. Атрофда зўр ташвиқот бошланди. 
Бироқ шоир Абу Азза овоз чиқармас, гўё оғзини пичоқ билан ҳам очиб бўлмас эди. Сен ҳам убу 
нарса де, кабилида қилинган таклифларга жавобан «Муҳаммадга сўз бердим, ҳаётимни тилимни 
тийиш эвазига қутқардим», дер, сўзида турар эди. Ниҳоят, Сафвон ибн Умаййа билан Жубайр 
ибн Мутъимнинг қайтақайта илтимослари, келажакда баъзи эҳтиёжларини қоплаш ваъдалари 
қаршисида синди, хўп деди. У ҳам қабиламақабила юра бошлади. 
Бу галги ҳозирлик Бадр тайёргарлигига ўхшамасди. Ўлим бор, қайтиш йўқ, деган қатъий 
йўриқ асосида ҳозирлик кўришар, албатта бир натижага эришажакларига ишонишар эди. 
* * * 
Бомдод намозидан кейин Набийлар Султони (с.а.в.) ўзларига йўналган нигоҳларда бир 
суҳбат соғинчини туйдилар: 
— Эй инсонлар! Ёмонликларни тарк этинг, Раббингизнинг йўлига қайтинг, тавба қилинг. 
Оллоҳнинг мағфиратини тиланг. Мен ҳам кунда юз дафъа Оллоҳга тавба қиламан, — дея сўз 
бошладилар. 
Ўтирганлар бу ифодаларни кўнгил оламларига муҳрлаб қўйишди. Келажакдан қўрқуви ва 
хавфи бўлмаган Буюк Пайғамбар юз дафъа тавба этса, бизларнинг шўримиз қурибди, деган 
хаёлларга боришди. 
— Барча инсон хато қилади, хато қилганларнинг энгхайрлиси эса, хатоларидан кайтган ва 
Оллоҳга тавба этганларидир. 
Демак, инсон хато килганидан кўра кўпроқ хатодан тавба этмагани учун азобга йўлиқади. 
Ҳеч хато қилмаслик инсонлик иши эмас. Ҳатто Оллоҳ таоло қулининг хатосиз эканига эмас, 
хато қилганидан кейин тавба этишига аҳамият беради. Чунки Жанобимиз: «Агар сизлар хато 
қилмасангиз, Оллоҳ таоло сизларни ўртадан кўтаради ва ўрнингизга хато қиладиган, аммо бу 
хатоси туфайли Оллоҳ таолонинг кечиришини тилайдиган қулларини яратади. Улар Оллоҳга 
ёлворади, мағфират этишини сўрайди. Оллоҳ ҳам уларни кечиради», дея марҳамат қилганлар. 
Сўнгра Набиййи акрам (с.а.в.) ҳазратлари сўзларини бундай давом эттирдилар: 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish