www.ziyouz.com кутубхонаси
36
Ҳазрати Умар биродари сукутининг маъносини тушунди. Юраги сиқилди. Бундай ҳол
унинг табиатига уйғун эмасди. Тўғрини тўғри, эгрини эгри деб ўрганган ўзи бундай бир таклиф
қаршисида қолса, «Майли, мен розиман» дерди ёки «Йўқ, уйланмайман», деб жавоб берган
бўларди. Унинг бу ишдан кўзлаган ягона мақсади — ғоят самимий дўстлари билан янада
яқинлик ҳосил қилиш эди. Бўлмаса, қайси ота келиб, қизимни сенга никоҳлаб берай, дейди?!
Усмон қабул этмади бу таклифни. Расулуллоҳнинг қизи ўрнини ким боса оларди, деса,
Умар уни ҳақли деб билади, аммо Абу Бакрга нима бўлди? Ҳеч бўлмаса, самимият билан ҳам:
«Сенинг қизингни олмайман», дейиши керак эдику, ахир.
Орадан сукутли, узоқ эмас, аммо ҳар иккиси учун узоқ туюлган бир вақт ўтди. Ҳазрати
Умар хафа бўлгани аниқ билиниб турган алфозда у ерни тарк этди. Оркасидан Абу Бакр «Тўхта,
эй Умар, сени хафа қилмоқчи эмасман», демади.
Ҳа, Абу Бакр бундай демади, аммо каттиққаттик кадамлар босиб кетаётган бу мард
инсоннинг ортидан мамнуният ила боқиб қоларкан: «Шукр қил, Расулуллоҳ менга фикрларини
очдилар. Йўқса, бу ердан хурсанд чиқар эдингу, лекин буюк бир шарафни кўлдан бой берган
бўлардинг, эй Умар!» дея шивирлаб қолди.
Буюк Умар бу гал чиндан ҳам хафа бўлган эди. Самимият туйғулари ила яхшиликни
ўйлаган эди, бироқ кутганига эришмади. Бу ҳолда унга тасалли бера оладиган биргина зот бор
эди. Умар ўша зотнинг ҳузурига борди.
— Ё Расулуллоҳ! Ҳунайснинг вафотидан кейин қизим Ҳафса тул қолган. Уни Усмонга
таклиф этдим, кабул қилмади. Кейин Абу Бакрга тавсия этдим, жавоб ҳам бермади, — деди
узилиб.
Расулуллоҳ жанобимиз кулимсирадилар.
— Хафа бўлма, эй Умар, Оллоҳ Усмонга сенинг қизингдан ҳам хайрли бир хотин, сенга
Усмондан ҳам хайрли бир куёв берди. — дедилар.
Бутун хафагарчилик бир онда тарқалди кетди. Ва ҳаммаси тушунарли бўлди.
Ҳазрати Умар бундай бир саодатни «Ўйлаб кўрайчи», деб қаршилайдиган инсон эмасди.
Жаноби Расулуллоҳга қизи Ҳафса тугул, жонини беришга ҳам тайёр эди.
Шу тариқа бир неча ойдан бери «Бадр шаҳидининг тул хотини» бўлган Ҳафса кутилмаган
бир саодатнинг остоносида кўрди ўзини...
Бу ёкда Ўсмон ҳам Руқаййадан бўшаган ўринни Ҳазрати Расулуллоҳнинг (с.а.в.) иккинчи
қизлари Умму Гулсум эгаллашини эшитиб, маҳзунлиги севинчга айланди. Шу заҳоти
кўнглидан: «Хайрият, Умарнинг таклифини қабул қилмабман», деган ўй ўтди...
Ҳазрати Абу Бакр ҳам энди Ҳазрати Умарга очиқ гапирса бўлади.
— Эҳтимол, ўша куни мендан жаҳлинг чиккандира, эй Умар? — деб сўради.
— Ҳа, сендан ранжиган эдим. Ҳеч бўлмаса, манфий жавоб ҳам бермадингда, эй Абу Бакр.
— Агар Расулуллоҳ жанобимизнинг Ҳафсани сендан сўраш ниятларини билмаганимда, бу
таклифингга жон-жон деб рози бўлардим. Ҳазратимиз оғиз очмасалар, мен талабгор бўлардим.
Лекин ўшанда кизиигни Пайғамбар (алайҳиссалом) сўраш ниятидалар, деб ҳам айтолмасдим.
Энди мени маъзур кўрасанми, эй Умар? Масала буткул ҳал бўлди.
* * *
Ҳижратнинг учинчи йили рабиулаввал ойида Усмон ибн Аффон Расулуллоҳнинг (с.а.в.)
нур юзли қизлари Умму Гулсумга уйланди.
Руқаййага ўталган махр айнан Умму Гулсумга ҳам берилди. Бу билан Жанобимиз икки
опа-сингил орасида фарқ ажратмагаиларини ҳам англатдилар гўё. Усмон аввал Руқаййа
туфайли «Зиннур» (Нур эгаси) деган ном олган бўлса, энди «Зиннурайн» (Икки нур эгаси)
бўлди. Умму Гулсум ўн йилча аввал амакиси Абу Лаҳабнинг ўғлига бўлишиб қўйилганида
Оллоҳнинг бир икроми туфайли улардан қутулган, отасининг уйида, унинг тарбияси остида
ўсган эди. Отаси тортган азобларга шерик бўлди. Опа-сингиллари орасида отасига энг кўп
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |