www.ziyouz.com кутубхонаси
32
яҳудийлар ҳам кўришди ва энди иш битганини англаб етишди. Ибн Убайй бу ҳолга
туширилдими, ортиқ Мадинада орқа қилса бўладиган одам қолмаганини тушунишди.
Ибн Убайй ўзини салпал ўнглаб олдида, кин ва нафрат тўла овозда:
— Мендай бир одамгая?.. Балолар бўлсин сизларга! — дея бу ердан кетди.
Набиййи акрам (с.а.в.) ҳазратлари Қайнуқоъ яҳудийларига Мадинадан уч кун ичида чиқиб
кетишни амр қилдилар. Зинҳор ҳазили йўқ эди бу амрнинг. Яҳудийлар қисқа вақт ичида
ҳозирлик кўришди. Ўзлари чиқарган фитна ва фасод туфайли пушаймон бўлабўла шаҳарни
ташлаб чиқиб кетишди. Орқаларида уларнинг ҳайдалишидан рози бўлмаган бир қисм
мунофиқлар ҳамда икки яҳудий қабиласи — Бани Назир ва Бани Қурайза қолди.
* * *
Макка...
Абу Суфён Бадр учун то мусулмонлардан интиқом олмагунича хушбўй сепмаслик ва
хотин билан ётмаслик тўғрисидаги қасамида давом этарди. Бадрда асир тушган ўғли Ханзалани
йўлини топнб, фидя тўламасдан қутқарди. Яъни, Маккага умра зиёратига келган бир кекса
мусулмонни ушлаб ҳибс этди ва то ўғли келмагунича уни қамоқда тутиб туришини билдириб,
масалани шу тариқа ҳал этди.
Қани энди ушоқча бўлса ҳам интиқом олишнинг йўли топилсайди!.. Ҳеч бўлмаса, Бадрдан
бери давом этиб кслаётган бекорчи ҳаётига чек қўйишни истарди. Кейин шу дардда
юрганлардан икки юз нафарлик бир куч тўпладида, Мадина сари йўл олди. Орада уч милча
масофа қолганида қўнишди.
Абу Суфён шерикларини ўша ерга қўйиб, ёлғиз ўзи Мадинага жўнади. Бани Назир
яҳудийларига келди. Салом ибн Мишкамнинг уйида меҳмон бўлди. Унга иззат-икромлар
кўрсатилди. Ҳамдард эдилар, умумий душманлари хусусида гаплашишди. Абу Суфён Жаноби
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Мадинадаги холатлари ҳақида маълумот олди. Бу маълумотлар ҳам
унинг афтини буриштирди, ҳам ёнаётган юрагига сув сепди. Бир томондан, Ҳазрати Расулуллоҳ
Мадинада тобора кучайиб бораётганларини, Ислом дини ёйилганини эшитиб, ғами ва андишаси
янада ортган бўлса, бунга муқобил, ҳамон яҳудийларга таъсир этишолмаганини, орадаги
душманлик ҳар кун бир одимдан ортиб бораётганини билиб, озмикўпми фараҳлик туйди. Зотан,
яҳудийларнинг қалблари ҳам исломият билан исиниб қолишидан ва бугунги ҳолидаям мағлуб
этолмаган душманининг каттакатта кучга эга бўлиб олишидан қўрқарди.
Шу кеча шерикларининг олдига қайтди. Тонгда бир неча кишини Урайз деган жойга
юборди. Улар келиб, атрофи деворлар билан ўралган бир хурмозорга ўт қўйиб юборишди. Боғ
эгасини ва ўша ердаги кишини ўлдиришди. Сўнгра тез Абу Суфённнинг ёнига қайтишди. Ортиқ
бу ерда бир сония ҳам қолишнинг имкони йўқ эди. Интиқом олинди хисоб. Дарҳол ҳаракат
амрини берди. Хабар етиб борса, орқаларидан тушилиши аниқ эди.
Айни онда ортларидан ҳеч ким қувламаётган бўлса ҳам, яшин тезлигида қочиб қолишди.
Набийлар сарвари (с.а.в.) жанобимиз воқеадан хабардор бўлган заҳотлари Абу Лубобани
Мадинага вакил этиб қолдириб, ён-атрофларидаги бор одам билан изга тушдилар. Лекин Абу
Суфён анчагина йўл босиб қўйган эди. Ўйфикри мадиналиклар етиб олмасидан бурун тезроқ
Ҳарам ҳудудига кириб олиш эди.
Таъқиб этувчилар жадал келишаркан, бир жойда кимдир ҳайрат тўла овозда:
Анави қопга қаранглар! — деб юборди.
Йўл четидаги қоп уларга ғаройиб кўринди. Отдан тушиб, очиб кўришди. Ичида
қовурилган ун бор эди. Бунақа унни «севик» дейишарди.
— Қўйинглар уни, ишимизни қилайлик.
Таъқиб давом этди. Сал юрганларидан кейин иккинчи, сўнг учинчи қопларга дуч келишди.
Масала англашилди. Абу Суфён туялар тезроқ юрсин деб емакка хозирланган севикларини
йўлларга ташлаб кетган эди. Улар яна бир мақсадни — орқадан келаётганларни бирмунча
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |