Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
45
ЮКСАЛИШ
УҲУД ЖАНГИ
Қулга берилган топшириқ
Бадр жанги мағлубиятидан бир неча ой ўтган бўлсада, калбларда интиқом туйғуси ҳали
пасаймаган эди. Қурбонларни унутиш асло мумкин эмасди. Ўткир пичоқдек кайралган тишлар,
оловдек ёниб учқун сачратган кўзлар ҳаммаҳаммаси бир нарсани билдирарди — иш Бадр жанги
билан тугамаган.
Жубайр ибн Мутъим қадаҳини яна бир бор хурмо шароби билан тўлдирар экан, ичкарига
кирган қопқора қулга бошданоёқ разм солдида:
— Сени муҳим бир иш учун чақирдим, — деди. Қул лом-мим демай турарди. Жубайр
сўзида давом этди: — Биласан, амаким Туайма Бадрда ҳалок бўлди.
Сен ама ким учун
қасосимни олиб берсанг, деган эдим.
Бир неча сония жим қолди. Кейин кўзларини занжи қулнинг кўзларига тикиб:
— Муҳаммаднинг амакиси Ҳамзани ўлдирасан. Бир амакига бир амаки... Ўшандагина
юрагимда ёниб турган оловга сув сепилади, — деди.
Занжи қул эътироз билдирди:
— Ҳамзани ўлдириш...
Жубайр бир имо билан унинг сўзини кесди:
— Ваҳшийдай одамга бундай гаплар ярашмайди. Сен урганингни ўлдирадиган кишисан.
Агар Ҳамзани ўлдир санг, қулликдан озод бўласан.
Ваҳшийнинг кўзлари бирдан чақнади. Кейин эса, иккилангандек сукутга чўмди.
— Нега ўйланиб қолдинг?
— Ҳамза билан юзма-юз келиш ўлимга тик бориш демакдир. Озодлик яхши нарса, лекин
ўлим ундан аччиқроқ...
— Бўлди, кўп эзмалик қилма, — деди Жубайр, — Ҳамза билан юзма-юз келмайсан. Уни
узоқдан туриб ўлдирасан, пайт пойлаб найза отасан. Сендан борйўғи талаб қилинаётгани ана
шу. Бундан кейин сенга бошқа юмуш йўқ. Асосий ишинг найза отиб машқ қилишдан иборат
бўлади. Истаган жойингга бориб шуғулланишинг мумкин. Бир куни менга: «Туайманинг
интиқомини олдим!» деб келсанг бўлгани.
* * *
Ваҳший мерган одам эди. Қўлидан чиққан найза нишонга хатосиз бориб тегарди. Шундай
бўлса ҳам, тинимсиз машқ қила бошлади. Бир куни энди галдаги машғулотга
отланган эди,
пакана, қарашлари совуқ бир хотин йўлини тўсиб чиқди:
— Қаерга бунча шошяпсан, ёғ тулуми?
— Отишни машқ қилишга.
— Менга қара, Ваҳший, кимнинг жазосини беришга тайёрланаётганингни биламан. Агар
чиндан Ҳамзани ўлдира олсанг, мендан ҳам алоҳида мукофот олишингни унутма. Сени албатта
хурсанд қиламан.
— Ҳамзани ўлдириш осон иш эмас.
— Биламан осон эмаслигини, — деди хотин ва қўли билан кўксига муштлади: — Шу
еримда бир оташ ёнади. Токи Ҳамза
тирик экан, бу оташ сўнмайди. Агар қалбимга шифо
берсанг, ўзинг ҳам шифо топасан!
Ваҳший жавоб ўрнига мийиғида кулиб, йўлига кетаверди. Кейин ҳам ўша хотинга бир неча
марта дуч келди, ҳар сафар ундан:
— Қалбимга шифо бер, мендан ҳам шифо топасан, эй Ваҳший, — деган сўзни эшитарди.