www.ziyouz.com кутубхонаси
43
Бу орада Макка шаҳри қозон каби қайнар, интиқом учун қизғин бир ҳозирлик кўрилар эди.
* * *
Саҳарликлар давом этар, мўминлар кунларини рўза ибодати билан безашар эди. Оллоҳ
хозирлаган савобни олиш ишончи билан яшарди.
Аср намозидан кейин Сарвари анбиё (с.а.в.) асҳобга ўгирилдилар, Мавло ҳузурида
нурланган юзларини нурланиш истаган кўзларга қаратдилар.
Ҳамиша гўзал эдилар. Аммо баъзан ваҳий кетидан ёки намоздан сўнг шундай бир ҳолга
тушар эдиларки, у зотга боққан кўзлар бу гўзалликка ва хайбатга бардош бера олмаслигини
англар ва ерга қаратилар эди. Ҳозир ҳам шундай бир ҳолат рўй берди. Нигоҳлари масжид ичида
сайр этиб, бир четда жим ўтирган одамда тўхтади. Кулимсирадилар.
— Эй Убайй! — дея овоз бердилар.
Убайй ибн Каъб дарҳол оёққа турди.
—Лаббай, ё Набийаллоҳ! деди. Одоб билан, ҳурмат билан қошларига келиб ўтирди.
—Оллоҳ таоло сенга Баййина сурасини ўқишимни буюрди, эй Убайй, дедилар Ҳазрати
Расулуллоҳ (с.а.в.).
Бу сўзлар Убаййнинг қулоқларини қиздирди. Кўзлари ҳаяжондан ёнди.
— Менинг исмимни айтиб, шуни буюрдими, ё Набийаллоҳ?!
— Ҳа!
Убайй ичидан қуйилиб келган ёшларни тўхтатишга уриниб ҳам кўрмади. Зотан,
йиғлаётган фақат у эмасди. Бундай саодатли муждани эшитганлар орасида ҳам кўзларини
силаганлар бўлди.
— Қулоғим сизда, ё Расулуллоҳ, Раббимнинг амрибошим устигадир.
Пайғамбарлар имоми (с.а.в.) жанобимиз бу хос амрни жойига келтириш учун
«Бисмиллаҳ...» ни айтдилар ва ўқий бошладилар:
«Аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар то уларга очиқ хужжат
келгунича (куфрдан) ажрагувчи бўлмадилар. (У очиқ ҳужжат) Оллоҳ томонидан (юборилган)
бир Пайғамбар (яъни, Муҳаммад алайҳиссалом бўлиб, уларга) ичида энг тўғри ёзувлар —
ҳукмлар бўлган покиза саҳифаларни (яъни, Қуръонни) тиловат қилур. Китоб ато этилган
кимсалар фақат уларга очиқ ҳужжат — Пайғамбар келганидан кейингина бўлиниб қетдилар
(яъни, айримлари ўша ўзлари кутган пайғамбарга имон келтирдилар, айримлари эса унга кофир
бўлдилар)! Ҳолбуки, улар фақат ягона Оллоҳга, у зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан
оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга)
ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир. Албатта, аҳли
китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу
қолурлар! Ана ушалар энг ёмон маҳлукдирлар. Албатта, имон келтирган ва яхши амаллар
қилган зотлар, ана ўшалар яралмиш жонзотларнинг энг яхшисидирлар. Уларнинг
Парвардигорлари ҳузуридаги жазомукофотлари — остидан дарё
ла
Р оқиб турадиган мангу
жаннатлардир. Улар ўша жойда абадулабад қолгувчидирлар. Оллоҳ улардан рози оўлди, улар
(Оллоҳдан) рози бўлдилар. Бу (мукофот) Парвардигорларидан қўрққан киши учундир».
Набайни ҳеч бир ўлчовга сиғмас эҳтиром ва ҳаяжон билан тинглади бу сурани. Олдинига
бутун вужудининг титраётганини ҳис этди. Кейин бу ҳол аста-секин ўтди, калбига ҳузур ва
сокинлик инди. Бу ҳузур берган маънавий қувонч ва лаззатни Убайй умрида ҳеч ҳис этмаган
эди. Маъно оламларининг султонидан келаётган тиловат оғушида ўзини йўқотди. Эласэлас
билгани — рухининг Ҳазрати Расулуллоҳ тиловатлари билан худди ҳамирдай йўғрилаётгани
эди.
Убайй бу сурани ёддан биларди. Неча марта ўқиган, ҳатто Жанобимиз оғизларидан ҳам гоҳ
намозда, гоҳ намоздан ташқарида эшитган, аммо ҳеч бирида ҳозирги тиловат пайти ҳис қилган
лаззатни, хузурни, титроқни, ҳаяясонни туймаган.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |