www.ziyouz.com кутубхонаси
42
Набийлар Сарвари жанобимиз юзидан пушаймонлик хислари балқиб турган одамга
ўгирилдилар:
— Уйдан чикаётганингда чиройли таҳорат олмадингми? — дедилар.
— Ҳа, олдим.
— Кейин биз билан бирга намоз ўқимадингми?
— Ҳа, ё Расулуллоҳ, сиз билан бирга ўқидим.
— Сенга яна нима керак, Оллоҳ гуноҳингни кечирди, жазоингни кўтарди, — дедилар
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.).
Абу Умома у одамнинг Расулуллоҳ ҳузурларидан буюк бир севинч билан айрилганини
кўрди. Ниҳоят, бир соатлик вақт ичида Жаноби Пайғамбаримизга тўрт дафаъ қайтақайта
юзланиб жазо берилишини исташ даражада пушаймонлик ҳис этишнинг ортидан, жаноби Ҳақ
гуноҳидан ўтганини шахсан Оллоҳнинг расулидан эшития1 уни ўлчовсиз мамнуният оғушига
отди, бу мамнуният таъсири унинг кўзларидан ёшлар оқиздирди, қулоқларигача борган иссиқ
ҳаяжон долғаси бирпасда бутун вужудини қоплади.
«Уни кечиктирган, қалбини портлар даражага келтирган нарса пушаймонлиги бўлса
керак
1
', деб ўйлади Абу Умома. Сўнгра бир неча кун аввал бир суҳбатда Расулуллоҳнинг
сўзларидан ёдида қолган жумлани кўнглидан ўтказди: «Барча инсон хато қилади, хато
қилганларнинг энг яхшиси хатосидан қайтган ва Оллоҳга тавба этганларидир...»
— Жанобимиз бу ҳадиси шарифни худди шу одамлар учун сўзлаган бўлсалар керак, — деб
пичирлади. Оёғи ерга тегмай тўғри уйига йўл олган хатокорнинг кетидан яна ўша оҳангда
шивирлади: — Табриклайман сени, эй хато қилганларнинг энг яхшиси бўлган бахтли инсон!
* * *
Бадр жангида Утба билан урушиб яраланган ва Мадинага етиб улгурмасидан шаҳидлик
шарбатини ичган Убайданинг хотини Зайнаб бинти Ҳузайма аввалдан ёрдамсеварлиги билан
танилган аёл эди. Мусулмон бўлмасидан аввал ҳам фақир ва муҳтожларга қўли очиқ эди. Шу
боис ҳам уни «Уммул масокин» («Фақирлар онаси» ) деб аташарди. Бу ишлари Ислом динини
қабул қилганидан кейин ҳам давом этди. Оллоҳ ризоси учун кучи етганича едирди ва кийдирди.
Аммо такдир экан, биринчи эридан ажралган, иккинчи эри Убайда эса, Оллоҳ учун жон берган,
Зайнаб иккинчи марта тул қолган эди.
Бадр жангидан бир йил ўтди. Рамазон ойи келди. Илк кунларидан бирида эшиги
тақиллади. Унга «Мўминларнинг онаси» бўлиш шарафи таклиф этилди. Оламларга раҳмат
бўлиб келган Муҳаммад Мустафога (с.а.в.) хотин бўлишга розимисан, деб қўли сўралди .
Бу таклифни эси бор аёл рад этармиди. Бутун ҳоли билан бу шарафга лойиқ эди у, рухан
ҳам бу шараф учун ҳозирлангандай эди гўё...
Мамнуният билан розилигини билдирди. Бундай саодат топишни унга Оллоҳ хоҳлаб
турган бўлса, Пайғамбар истаб турган бўлса, бахтини улар орасидан ахтараётган бир қул
сифатида Зайнабхоним нима дея оларди!
Шу тариқа Рамазоннинг илк хафтасида у уйини тарк этди. «Уммул масокин» мартабасидан
«Уммул муъминин» мартабасига юксалиб, Пайғамбарлар султони (с.а.в.) жанобимизнинг
уйларига кирди. Ҳамма жихатдан бу хаётга лойиқ бўлган Зайнаб учун дунёда бундан ортиқ
насиба йўқ эди. Бу бахтни ҳеч бир нарсага алишмасди.
* * *
Рамазоннинг ўрталари, Фотима (р.а.) узатилганига ўн ойлар бўлган. Бир кун суюнчли
хабар келди:
— Эй Оллоҳнинг расули, Фотимадан неварали бўлдингиз!..
Қизлари Фотиманинг ёнига келдилар, бир ҳовуч нурдай чақалоқни қучоқларига олдилар.
Ўнг қулоғига азон, чап қулоғига қомат айтдилар ва «Ҳасан» деб исм қўйдилар. Жужуқнинг
оғзига кирган илк нарса Расулуллоҳ оғизларида чайнаб юмшатилган хурмо бўлаги бўлди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |