Амир Темур давлатида бошқарув тизими ва қўшин тузилиши



Download 0,84 Mb.
bet1/29
Sana05.06.2022
Hajmi0,84 Mb.
#638382
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Oʻzbekiston tarixi Temuriylar Shayboniylar


Амир Темур давлатида бошқарув тизими ва қўшин тузилиши


Режа:

  1. Амир Темур давлатида бошқарув тизими

  2. Амир Темур қўшинининг тузилиши ва жанг санъати

Темур давлати ўз даврида нисбатан марказлашган давлат эди. Бу давлат, асосчиси (Амир Темур) кўзда тутгандай, мамлакатдаги барча ижтимоий табақалар (саййидлар ва руҳонийлар, олим ва фозил кишилар, аҳлу ҳунар, зироатчилар, сипоҳийлар, савдо-сотиқ аҳли ва бошқалар) нинг мақсад ва манфаатларини ҳимоя қилиши, маслаҳат ва кенгаш ила қаттиқ қўллик билан бошқарилиши керак эди.


Бу – давлат тузишда амал қилиш зарур бўлган биринчи шартдир.
Давлатни шакллантиришда амал қилиш лозим бўлган иккинчи шарт-шароит - бу салтанатнинг тўрт асосий устунини тўғри англаш ва унга суяна билиш. Бу устунлар қуйидагилар: 1) Ислом ва шариат ақидалари; 2)қадимдан амалда бўлган одатлар – йўсин ва тузуклар; қонун устуворлиги; 3) хазина; 4) раият, яъни меҳнаткаш халқ.
Амир Темур салтанатнинг шу тўрт устунига суяниб иш тутди ва давлатини шакллантиришда, уни бошқаришда шу устунларга суяна билди.
Эл-юртнинг тақдири, раиятнинг туриш-турмуши кўп жиҳатдан марказий давлат тузуми, унинг шаҳар, вилоят, туман ва катта-кичик қишлоқлардаги идораларининг иш юритишига боғлиқдир ва яна ўша муассаса ва идораларда хизмат қилиб турган мансабдорларнинг насл-насабли, имон-инсофли, тадбиркор бўлишларига ҳам боғлиқ. Амир Темур давлат тизимини шакллантиришда шунга ҳам алоҳида эътибор берди. Масалан, ҳукуматнинг ижроия муассасалари (девонлари) ни бошқариб турувчи вазирлар, Амир Темурнинг фикрича, тўрт сифатга эга бўлишлари талаб қилинган.
Биринчиси - асллик ва тоза насллик;
Иккинчиси – ақл-фаросатлилик;
Учинчиси - сипоҳу раият аҳволидан хабардорлик, уларга нисбатан яхши муомалада бўлишлик;
Тўртинчиси – сабр-чидамлилик ва тинчликсеварлик. Вазирликка тайинлаш, унга эл-юртнинг инон-ихтиёрини топшириш хусусида ҳазрат соҳибқироннинг айтган мана бу уқдиришлари ҳам муҳимдир: «Кимки шу тўрт сифатга эга бўлса, ундай одамни вазирлик мартабасига лойиқ деб билсинлар, уни вазир ёки маслаҳатчи қилиб тайинласинлар, мамлакат ишларини, сипоҳ ва раият ихтиёрини унга топширсинлар. Бундай вазирга тўрт имтиёз: ишонч, эътибор, ихтиёр ва қудрат (ҳокимият) берилсин».
Амир Темур маҳаллий ҳокимиятларда ҳам имон-инсофли, ишбилармон одамларни қўйдирди, улардан эл-юртни муҳофаза қилиш, раиятнинг мол-жониниҳимоя қилиш, уни солиқ ундирувчиларнинг зулмидан ҳимоя қилиш, юртни обод қилиш, вилоятдан ўтаётган савдо карвонларини қўриқлашни қаттиқ талаб қилади. «Тузуклар» да ўқиймиз: «Маҳаллий ҳокимлардан катта-кичик шаҳарлар ва қишлоқларда масжид, мадраса ва хонақоҳлар бунёд этиш, фақиру мискинлар учун лангархоналар қуриш, беморлар учун шифохоналар қуриш топширилсин». Ҳазрат соҳибқироннинг мана бу уқтиришлари ҳам муҳимдир: «Амр қилдимки, раиятдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солиб қўйишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш лозим. Негаки, раиятни хонавайрон қилиш давлат хазинасининг камбағаллашишига олиб келади. Хазинанинг камайиб қолиши эса сипоҳнинг тарқалиб кетишига сабаб бўлади. Сипоҳнинг тарқоқлиги, ўз навбатида, салтанатнинг кучсизланишига олиб келади».
Темурийлар давлатининг тизими ҳам, аввал ўтган давлатлар тизими сингари, икки қисмга: қонун чиқарувчи ва ижроия тизимларига бўлинган.
Қонун чиқарувчи тизим қурултой аталиб, у асосан йирик турк-мўғул қабилаларининг йўлбошчилари иштирокида ўтган ва олий ҳукмдор истаган пайтда чиқарилган. Қурултой уруш ва сулҳ, олий ҳукмдорнинг (подшоҳ, хон) сайланиши каби масалаларни муҳокама қилган ва қонунлаштирган.
Ижроия тизими девонлар ва бошқа олий давлат идораларидан иборат бўлган. Давлатнинг ижроия тизими (девонлар) қурултой қабул қилган қарорларни, подшоҳ фармонларини ва давлатнинг кундалик юмушларини ҳаётга татбиқ этган.
Тарихий манбаларда хусусан «Тузуклар» да айтилишича, Темур давлатини қуйидаги тўрт вазир бошқарган.
1) Мамлакат ва раият вазири – мамлакатнинг муҳим ва кундалик ишларини адо этган; раиятнинг аҳволини назорат қилиб турган, вилоятлардан йиғилган кирим-чиқим, Олиқ-солиқлар ва уларни тақсимлаш, мамлакат ободончилиги ва риятнинг фаровонлигини, мамлакатнинг умумий аҳволини назорат қилиб турувчи вазир бўлган. Уни бош вазир (вазири аъзам) деб аташ мумкин. У бош бўлган муассаса эса девони олий деб аталган.
2) сипоҳ вазири – сипоҳийларнинг умумий аҳволи, уларни юришлар олдидан тўплаш, жойлаштириш, озиқ-овқат ва ҳарбий аслаҳа билан таъминлаш, уларнинг маоши ва нафақаларини ўз вақтида етказиб бериш билан шуғулланган. У бош бўлган муассаса девони тавочи деб аталган.
Учинчи вазирга эгасиз қолган ер-сув, мол-мулкни, ҳақиқий меросхўрлари топилгунча, тасарруф қилиб туриш, шунингдек, савдогарлардан олинадиган бож-хирож ва яйловдаги мол-қўйдан олинадиган закот ундириш билан шуғулланган. Унинг девони девони саркор деб ҳам аталган.
Тўртинчи вазир салтанат ишларини, яъни давлат идораларининг сарф-ҳаражатлари, подшоҳнинг турли маросимларига кетган сарфларини, умуман хазинадан кетган барча ҳаражатларнинг ҳисоб-китоби билан шуғулланган. Ушбу вазирнинг ихтиёридаги девонинг аниқ номи Амир Темур даврига оид манбаларда кўрсатилмаган. Фикримизча, у девони мушрифга ўхшаш бўлгани шубҳасиз.
«Тузуклар»да чегара ерлар ва тобеъ мамлакатларни бошқариш ишларига масъул этиб яна учта вазир тайинлангани айтилади. Лекин ҳозиргача уларнинг номлари аниқланмаган. Академик Б.Аҳмедовнинг фикрича, улардан бири хорижий мамлакатлар билан олиб бориладиган муносабатларга бошчилик қилган олий давлат муассасаси девони иншо, ёки девони расоил, деб аталган. Шунингдек, девони мушриф (махсус назоратчилар девони) ва девони кузат (адлия ишлари девони) каби олий давлат муассасалари ва шу ишга нозирлик қилган вазирлар ҳам бўлган, албатта.
Тарихий манбаларда келтирилган маълумотларга қараганда, Амир Темур даврида давлат юмушларини адо этган қуйидаги олий лавозимлар: оталиқ, арзбеги, ахтабеги, аълам, боқовулбоши, битикчи, дафтардор, жалол ул-ислом, жарчи, зинбардор, кутвол, мажлиснавис, мирохур, мунший, муфтий, мухтасиб, мушриф, муҳандис, муҳосил, филбон, садр аъзам, соҳиб девон, ясовул, тавочи, фаррош, фақиҳ, хазинадор, хонсолор, чуҳра оғаси, шайхулислом, эшик оға боши, юртчи, қози асқар, қози аҳлос каби лавозимлар тилга олинади.
Арзбеги – олий ҳукмдорнинг ҳузурига арз-шикоят билан келган кишиларни қабул қилиб, уларнинг шикоятини подшоҳ (хон) га етказиб турувчи ва уларга жавоб қилувчи мансабдор.
Ахтабеги – подшо (хон)га тегишли отларнинг тасарруфига масъул бўлган мансабдор.
Аълам – фиқҳ (мусулмон қонуншунослиги) ва бошқа илмлардан кенг маълумотга эга бўлган бу мансабдор қозиларнинг фаолиятини назорат қилган. Қози қабул қилган қарор ёки ажрим фақат аъламнинг тасдиғидан ўтгандан кейин кучга кирган.
Бақовулбоши – подшоҳ (хон) ошхонасида хизмат қилиб турган ва овқат пиирувчилар тепасида турган мансабдор.
Битикчи – девонларнинг ёзиш-чизиш ишларига мутасадди бўлган мансабдор.
Дафтардор – Девони муставфий (молия вазирлиги) да Олиқ-солиқ тўловчилар рўйхати, солиқлар дафтарини юритувчи мансабдор.
Жалол ул-ислом – олий ҳукмдорнинг буйруғи билан улус ва вилоят ҳукмдорларининг девонини тафтиш қилиб турувчи олий мансабдор.
Жарчи – подшоҳнинг фармонлари ва буйруқларини (масалан, қўшинга сафарбарлик ҳақидаги буйруқларини) аҳолига етказиб турувчи мансабдор.
Зинбардор – подшоҳ (хон) отига эгар-жабдуқ уриб, уни минишга тайёрловчи хизматкор. Юриш вақтида хоннинг заҳирадаги отини ўзи билан бирга етаклаб юрган.
Кутвол - қалъа ҳокими. Зиммасига уни доим мудофаага тайёр ҳолда тутиш, у ердаги қўшинга мутасаддилик қилиш вазифаси юклатилган.
Кадхудо - қишлоқ оқсоқоли.
Мажлиснавис – олий ҳукмдорнинг махсус ва махфий йиғилишларида бўлган гапларни дафтарга тушириб борувчи махсус котиб.
Мирохур – подшоҳ (хон) отхоналарига қараб турувчи мансабдор. У олий ҳукмдорга тегишли барча чорпо ва отхоналарга мутасадди бўлган. Мирохур олий ҳукмдорнинг топшириғи билан уруш пайтида қўшинга бошчилик қилган; элчилик ва бошқа вазифаларни ҳам бажарган.
Мунший – подшоҳ (хон) нинг шахсий котиби
Муфтий – мусулмон қонуншуносларининг бошлиғи. Шариат қоидалари асосида чиқарилган ҳукм )фатво) фақат унинг тасдиғидан кейин кучга кирган.
Мухтасиб – мусулмонлар тарафидан ислом ва шариат аҳкомлари қандай бажарилишини назорат қилиб турувчи диний мансабдор. Бу лавозим ХВИИИ – ХИХ асрларда Бухорода Раис деб аталган.
Мушриф – бош назоратчи. Шаҳзодалар ва мансабдорлар тепасига қўйилган назоратчи.
Муҳандис. – олий ҳукмдорнинг амри билан қурилаётган бинонинг шакли ва қандай қурилиши кераклигини аниқлаб берувчи мутахассис.
Муҳосил – бўйсундирилган шаҳар халқидан ўлпон ундирувчи мансабдор.
Филбон – подшоҳ (хон) нинг урушга ўргатилган ва оғир юкларни ташувчи филларга қараб турувчи хизматкор
Садр аъзам – садрлар бошлиғи, зиммасига вақф билан боғлиқ ишларни назорат қилиб туриш юклатилган олий мансабдор.
Соҳиб девон – давлатнинг барча девонлари ишини назорат қилиб турувчи олий мансабдор.
Тавочи – ҳарбий юриш олдидан барча вилоят, туман ва улуслардан белгиланган ерга лашкар йиғиб келувчи ҳарбий мансабдор. Одатда, у бу ишга жарчи билан бирга борган.
Фаррош – подшоҳ (хон) турган жойларни супуриб-сидириб турувчи, олий ҳукмдор олдига меҳмон келганда тўшак тўшовчи кичик хизматкор.
Фақиҳ – фиқҳ (мусулмон қонуншунослиги) илмининг билимдони. Амир Темур саройида етук фақиҳларини тутган. Афтида ушбу лавозим эгаси давлатда қозилар ишини назорат қилган ва қонун устуворлигини таъминлаган.
Хазинадор – давлат хазинаси ишларининг тасарруфи билан машғул бўлган йирик молия мансабдори.
Хонсолор – олий ҳукмдор ва унинг меҳмонлари олдига дастурхон ёзувчи сарой хизматчиси, дастурхончи.
Чуҳра оғаси – олий ҳукмдорнинг шахсий қўриқчилари (чуҳралари) бошлиғи.
Шайхулислом – мусулмонлар жамоасининг бошлиғи.
Ешик оға боши - қабул маросимларини ташкил қилувчи мансабдор, сарой вазири
Юртчи – ҳарбий юришлар пайтида олдиндан бориб, подшоҳнинг чодирини тикишга раҳбарлик қилувчи мансабдор.
Қози асқар – ҳарбий судя.
Қози аҳдос – жиноий ишни қадимдан келган урф-одатлар ва тартиб асосида кўриб ҳал қилувчи судя.
Шариат қозиси – шариат кўрсатмалари асосида иш юритувчи судя.
Шубҳасиз, яна кўпгина катта-кичик мансаблар бўлган. Бу масалани, янги манбалар асосида чуқурроқ ўрганиш керак бўлади. Лекин келтирилганлардан ҳам Амир Темур кучли марказлашган давлатга асос солганини кўриш мумкин.
Маҳаллий ҳокимият, яъни вилоят, ўлка ва улуслардаги ҳокимият тепасига шаҳзодалар, йирик амирлар ва беклар қўйилган. Улар волий, улусбеги деб аталганлар. Уларнинг ёнида доруға (шаҳар ҳокими), кутвол (қалъа бошлиғи), қози каби мансабдорлар туришган.
2. М.И. Иванин Амир Темур қўшинлари пиёда ва отлиқ аскарлардан ташкил топганлигини, лекин пиёдалар ҳам узоқ чўл сафарларида отлар билан таъминланганлигини, отлиқ аскарларнинг катта қисми эса керак бўлганда пиёда тартибда жанг қилишга ҳам ўргатилганлигини баён қилар экан, шунинг учун Соҳибқирон қўшинлари ҳар қандай табиий шароитда жанговар қобилиятини сақлаб қолганликларини таъкидлайди. Шунингдек, М.И. Иванин Амир Темур қўшинларида асосий қўшин турларидан ташқари кўп миқдорда ёрдамчи қисмлар ҳам бўлганлигига аҳамият беради: “1) понтончилар (кўчма кўприклар қуриш ишлари билан шуғулланувчилар) ва кемачилар (улар асосан, Амударё ва Сирдарёда кемачилик билан шуғулланувчи кишилардан танлаб олиниб, кемалар ва кўприклар қуриш учун ишлатиларди); 2) нафтандозлар (Грегориан ёки юнон оловини отувчилар); 3) қамал қилиш машиналари ва тош отувчи қуроллар ишлатишни биладиган жангчилар. М.И. Иваниннинг фикрича, Амир Темур бошчилигида қамал қилинган кўплаб қалъалар грегориан оловларини отиш ва улоқтирувчи қурилмалардан моҳирона фойдаланиш натижасида қўлга киритилганлиги қўшиннинг шу тури жуда катта малакага эга бўлганлигидан далолат беради. Амир Темур олиб борган қамал жараёнлари у юнонлар ва римликлар қалъаларни ишғол қилиш учун қўлланган усулларни яхши билганлигини кўрсатади. Боязидга қарши бўлган жангда Амир Темур грегориан оловини отувчи мосламаларни филлар устига ўрнатиб, жангга киритди; 4) тоғларда олиб бориладиган жанглар учун Амир Темур тик қояликларга чиқа оладиган, тоғларда бўладиган жангларга кўниккан, тоғ аҳолисидан ташкил топган махсус пиёда қисмга эга эди. Бу қисм жангчилари Амир Темурга даралар, тоғ йўллари ва тоғларда жойлашган қалъаларни қўлга киритишда катта хизмат кўрсатди”.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Амир Темур қўшинларни ташкил этишда муҳандислик ҳарбий қисмларига ҳам катта аҳамият берган. Худди шу ҳислатни темурийларнинг ҳарбий юришларида кўплаб учратиш мумкин. Бобур мирзонинг Ҳиндистонни маҳв этиш чоғида жуда кўплаб дарёларни кўчма кўприклар ёрдамида кечиб ўтганлиги ва душман устига кутилмаганда бостириб бориш имкониятига эга бўлганлиги маълум. Амир Темурнинг ҳарбий тактикасини европаликлар яхши ўрганганликлари ва ўзлари ҳам қўллаганликларини қуйидаги мисолда кўришимиз мумкин. М.И. Иванин таъкидлаган, Амир Темур Боязидга қарши жангда грегориан оловини отувчи мосламаларни филлар устига ўрнатиб жангга киритганлиги кейинчалик инглиз қўшинлари 1858 йилги Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган сипоҳийлар қўшинларининг қўзғолонини бостириш чоғида қўллайдилар. Улар Деҳли шаҳрини штурм қилиш чоғида тўпларни туялар ва филлар устига ўрнатиб жангга кирганлар ҳамда ғолиб чиққанлар.
М.И. Иванин Амир Темур қўшинлари ҳам Чингизхон қўшинлари каби ўнликлар, юзликлар, мингликлар ва туманларга бўлинган бўлиб, улар ўнбоши, юзбоши, мингбоши ва амирлар каби ҳарбий бошлиқлар томонидан бошқарилганлигига тўхталиб ўтади. Унинг фикрича, амирлик унвони 1 дан 12 гача бўлган даражага бўлинган бўлиб, тумандаги қўшинлар сони 12 минг киши бўлиши ҳам мумкин эди.
М.И. Иваниннинг бундай фикрлар билдиришига сабаб “Темур тузуклар”да 12 минг кишилик қўшинни сафга тизиш тузуги келтирилганлиги бўлса керак. Чиндан ҳам зарур ҳолларда бу 12 минг кишилик қўшин бир туманни ташкил этган бўлиши мумкин. Амирларнинг 12 даражага бўлинганлигини ҳам шу билан изоҳлаш ўринлидир. Чунки ўн иккинчи даражали амир 12 минг ва ундан кўпроқ қўшинга бошчилик қиларди.
Шунингдек, М.И. Иванин Амир Темурнинг қурол-яроқ сақлаш, ҳарбий юриш заҳиралари яратиш, унвон бериш, бошлиқлар ҳуқуқи ва маош тайинлаш тартибларига ҳам кенг тўхталади. Лекин у “Темур тузуклари”даги маълумотларни деярли тўлиқ баён қилади, холос. Фақат бир неча ўринларда ўз фикрини билдиради. Унинг фикрича: “Амир Темур қўшинида, у ўз битикларида бу ҳақда ҳеч нарса демаган бўлса-да, элликбоши ва юзбошилар ҳам бўлган бўлса, эҳтимол”. Шунингдек, аскарларнинг ўзлари билан олиб юришлари шарт бўлган ўқ миқдори “Темур тузуклари”да қатъий белгиланган бўлса-да, жанг олдидан ўқлар сони махсус буйруққа биноан кўпайтирилиши мумкин эди. “Тўхтамишга қарши бўлган юришда ҳар бир жангчига 30 тадан ўқ олиш буюрилган эди”. М.И. Иваниннинг қуйидаги фикри ҳам аҳамиятлидир: “Амир Темур жисмоний жазо беришни ёқтирмаганлиги учун уни таъқиқлаб қўйган, ҳокимияти қамчи ва таёқдан кучсиз бўлган бошлиқ ўзи эгаллаб турган лавозимга мос эмас, дер эди.” Унинг бу фикрини тасдиқловчи маълумотлар кўплаб учрайди. Масалан, “Темур тузуклари”даги қуйидаги сатрларни олишимиз мумкин: “Улар солиқларни буйруқ бериш ва яхши сўз билан олсинлар; калтак, арқон ишлатиб, ишни уруш-сўкишгача олиб бормасинлар. Уларни банд этиб, занжир билан кишанламасинлар”.
М.И. Иванин Амир Темурнинг қўшинларига тайинланган маош ва мукофотлаш тартибига ҳам тўхталади. Бу бўлимда ҳам у асосан, “Темур тузуклари”дан кенг фойдаланган. Лекин бир неча баҳсли фикрлар ҳам билдирилган. Масалан, М.И. Иванин ёзади: “Пул муносабатлари билан яхши таниш бўлмаган кўчманчи халқлар буюмлар қийматини одатда от, қўй, туя ва бошқа нарсаларнинг баҳоси билан ўлчайдилар. Шу туфайли Амир Темур жангчи маошини шу жангчига тегишли отнинг нархига тенг қилиб белгиларди”. Бизнингча, муаллифнинг бу фикри нотўғридир. Бу ҳақда ушбу асарнинг Тошкент нашри муҳаррирлари Юнус Музаффар ва Урфон Отажонлар қўйидагича фикр билдиришган: “Амир Темур пул қадри ва нарх-наво ўзгарганда жангчилар зарар кўрмасликлари учун маошни шундай тайинлаган. Нарх-наво ўзгариши туфайли қимматчилик бўлиб кетадиган ҳолларни назарда тутиб от нархини маош учун мезон қилган. Бу ҳол Амир Темурни иқтисодиётни ниҳоятда чуқур билишидан ва авом муҳофазасини ўйлаб иш юритганидан далолат беради”.
Мазкур фикрларга қўшилган ҳолда, “шу жангчига тегишли отнинг нархига тенг” сўзларига эътиборни қаратмоқчимиз. Демак, маош ҳар бир жангчининг ўз отининг нархи билан белгиланган. Ҳар бир жангчининг оти бошқасиникидан фарқ қилган. Бу ҳол ўз навбатида жангчиларнинг маоши ҳар хил бўлишига олиб келган. Натижада жангчи доимо сифатли отга эга бўлишга, отни доимо яхши ҳолатда сақлаб туришга мажбур бўлган. Чунки, унинг маоши шунга боғлиқ эди.
М.И. Иванин пиёда аскарлар отлиқ аскарлардан кўра кўпроқ маош олганликларига эътибор беради. Унинг фикрича, пиёда аскарларнинг катта маош олиши уларни хизмати шарафлироқ ва отлиқ жангчиларникидан машаққатлироқ бўлгани билан боғлиқ. Пиёда аскарлар сараланган ва синалган жангчилардан иборат бўлганлиги, уларни таъминлаш хазинага қимматга тушиши сабабли улар кўп сонли бўлмаган. Маош, асосан, пул билан тўланган бўлса керак. Чунки арпа ва буғдой билан маош тўлаш доимий ҳарбий ҳаракатда бўлган, жуда кўп ҳолларда оиласи билан кўчиб юрган қўшин ҳаракатини секинлаштириб, оғирлаштириб қўйиши мумкин эди. Маош учун берилиши керак бўлган арпа ва буғдой жуда катта миқдорни ташкил этганлиги шубҳасиз. Кичик Осиёга юришдан аввал 200 мингдан ошиқроқ қўшинга 7 йиллик маош бирданига берилганлиги фикримизни исботлайди. Агар жуда муҳим бўлган бу юришдан аввал дон билан маош берилганда, Амир Темур қўшини бунчалик тезкор ҳаракат қила олмаган бўларди. Маош тўлашнинг натура усули айрим ҳолларда қўлланган бўлиши керак.
Амир Темур қўшинларига, таъкидлайди М.И. Иванин, доимий аниқлик, тезкорлик, бир зайлда саф тортиш ва мунтазамлик хос бўлган. Бу нарсага эришиш эса юз минглаб аскардан иборат лашкар учун осон эмас эди. М.И. Иваниннинг фикрича, Амир Темур лашкар ҳаракатларининг аниқлигига ҳар бир қисмга махсус рангли кийимбош кийдириш йўли билан эришган. Шу сабабли қисмлар бир-бири билан аралашиб кетмаган. “...Қизил байроққа эга қисмлар шу рангдаги қалқон, эгар, жабдуқ, ўқдон, камар, найза, гурзи ва бошқа аслаҳаларга эга бўлсалар, сариқ, оқ ва ҳоказо рангда кийинган қисмлар жангчилари шу рангдаги қурол-яроғ ва бошқа аслаҳалар билан жиҳозланган эдилар. Қисмлар қуролларнинг хиллари билан ҳам ажралиб турардилар. Эҳтимол, отлиқ қисмлар отларнинг ранги билан ҳам ажралиб турган бўлишлари мумкин”.
Муаллиф Амир Темурнинг жангда қўллаган тактик қоидалари ва унинг жанговар сафлари баёнига ҳам кенг ўрин ажратган. “Ўша даврларда, - ёзади у, - деярли барча халқлар уруш вақтида тартибли сафларда тизилмасдан, тўда-тўда бўлиб, тактик мулоҳазаларсиз жанг қиладиган, ўз жасурлигига берилиб кетиб, душманга тартибсиз равишда ташланадиган бир вақтда Амир Темур лашкарлари тартибли сафларга тизилган ва бир неча қисмлардан иборат бўлган. Улар жангга бирин-кетин киритилиб, ниҳоят, сўнгги ҳужумлар билан душман кучсизлантирилиб, ҳолдан тойдирилгач, энг сараланган жангчилардан тузилган, ҳар доим ғалабани таъминлаши мумкин бўлган, кучли ва бардам резерв жангга киритиларди”.
Кўриниб турибдики, М.И. Иванин Амир Темурнинг ҳарбий тактикаси ўз давридан анча илгарилиб кетганлигини таъкидлайди. Унинг қуйидаги сатрлари ҳам диққатга сазовордир: “Гўё уруш худосининг ўзи Чингизхон ва Амир Темурга жанг олиб боришнинг бу усулини ўргатгандек туюлади. Бу усуллар шунчалик пухта ўйланганки, улар олиб борган жангларнинг деярли ҳаммаси ҳал қилувчи бўлиб, душман қўшинларининг тор-мор бўлишига олиб келади”. Муаллиф бундай хулосага келишдан аввал бу жанг усулларини жуда чуқур ўрганган, Амир Темурнинг 12 мингдан кўп бўлмаган, 12 мингдан 40 минггача бўлган ва 40 мингдан ошиқ бўлган ҳарбий қисмларни жанговар сафга тизиш ва ҳарбий харакатлари тўғрисидаги тузукларини жуда чуқур таҳлил этган эди. У бу тузукларни жангларда Амир Темур қандай қўллаганлигини ҳам ўрганади. Шунингдек, М.И. Иванин Амир Темур қўшинларини ғалабаларида заҳира қисм, яъни тарҳнинг аҳамияти катта бўлганлигини таъкидлайди. Катта миқдорда сараланган резерв кучларини тузиш Амир Темур томонидан кашф этилганлигини ва ўша вақтдаги халқларда бу тушунча ҳали деярли бўлмаганлигини алоҳида ҳайрат билан баён қилади.
Амир Темур қўшинлари жангларда доимий равишда ғолиб чиқиб, енгилмас қўшин сифатида машҳур бўлишига қарамай, Соҳибқирон ўз лашкарини жойлаштиришда, ҳарбий сафарга чиқилган вақтда ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиларди. М.И. Иванин Амир Темурнинг қўшинни лагерда жойлаштириш тўғрисидаги тузукларини ҳам баён қилади. Бу тузуклар қўшинни тўсатдан қилинадиган ҳужумлардан сақлашга қаратилган эди, чунки ўша даврда Шарқ халқларида тунги ҳужум — шабихун уруш усули жуда кўп қўлланиларди. Шунингдек, ҳарбий сафарга чиқилган вақтда ҳам асосий кучларни кучайтирилган қоровул қисмлар қўриқлаб борарди. Айнан шу ўта эҳтиёткорлик сабабли Миср султони қўшинларининг Дамашқ яқинида Амир Темур қўшинларига тўсатдан ҳужуми кутилган натижани бермади. Аксинча, ҳужум қилган томоннинг ўзи батамом тор-мор келтирилиб, султон қўшинлари Мисрга қочиб кетдилар. Ибн Арабшоҳ жанг оқибати ҳақида шундай ёзади: “Миср аскарлари қочишга азм қилган бўлиб, уларда на саботу, на қарор қолган эди”.
М.И. Иванин ўз асарида Амир Темурнинг бошқа давлатлар ҳақида маълумот тўплаш учун қўллаган воситалари ҳақида ҳам фикр юритади. Муаллифнинг фикрича, қўшни давлатлар тўғрисидаги маълумотлар 1000 кишилик енгил бўлинмалар орқали тўпланарди. Бизнингча, бу усул фақат ҳарбий юришлар чоғида қўлланилган бўлса керак. Амир Темур савдо карвонлари ёрдамида ҳам турли мамлакатлар ҳақида маълумотлар тўплашга интилган. Амир Темур ўз мамлакатига келган савдогарлар, сайёҳлар ва олимларни алоҳида ҳомийлик билан кутиб олар, яширин равишда махсус кишилар тайин этиб, улар орқали ўзини қизиқтирган маълумотларни билиб оларди. Бу махсус кишилар чет элликларнинг доимий хизматида бўлиб, уларни кўнглини олишга интиларди. Керакли маълумотлар тўплаш учун эса бошқа мамлакатларга, асосан, дарвешлар жўнатилар эди. Манбаларда Амир Темурнинг нафақат қўшни мамлакатлар, балки олисдаги юртлар ҳақида ҳам барча зарур маълумотларга эга бўлганлигини тасдиқловчи маълумотлар бор. Бу эса Амир Темур қўлида анчайин катта разведка аппарати бўлганлигини кўрсатади. Масалан, Амир Темур ва Ибн Халдун ўртасидаги суҳбатни олайлик. Ибн Арабшоҳ бу суҳбатни қуйидагича баён қилади: “Сўнгра Темур ўз одатию феълига кўра Ибн Ҳалдундан Марғиб шаҳарлари ва ерлари васфини сўраб, унинг мавзеъларию йўллари, қишлоқларию сўқмоқлари, қабилаю халқларини (батафсил), аниқ баёнлаб беришни сўраган. Бундан мақсад Ибн Ҳалдунни имтиҳон қилиш бўлиб, Темур бу нарсаларга муҳтож эмас эди. Чунки унинг тасаввур хазиналарида бутун мамлакатлар суратлари мавжуд эди”. Демак, Амир Темур Яқин Шарққа юриш бошлашидан олдинроқ Марғиб мамлакатлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлган. Бу Амир Темурга келажак юришларнинг режаларини тузишда қўл келган. Албатта, Амир Темур бу ўринда йирик разведка ташкилотига таянган бўлиши керак.
Хивага қилинган 1839 йилги ҳарбий юриш барбод бўлганлиги сабабли ҳам М.И. Иванин Амир Темур қўшинларини ҳарбий юришлар вақтида қурол-яроғ, озиқ-овқат заҳираси билан таъминланиши масаласини кенг ўрганади. Аввало, унинг ҳарбий сафар вақтида қўшин ва қўшин ортидаги заҳираларнинг миқдори ҳақидаги фикри эътиборга молик: «Амир Темур қўшинлари кетидан жуда кўплаб аравалар, бевосита жангда қатнашмайдиган амалдорлар, қўшин сонидан деярли уч марта кўп бўлган отлар бориши керак эди. Қўшимча қурол-яроқ афтидан юкчи от ва туяларга юклатиларди. Ўзининг охирги юришларида Амир Темур қўшинида Грегориан оловини, тош ва бошқа нарсалар отадиган мис қозонлар, манжанақ, қамал учун ишлатиладиган мосламаларни ўрнатиш учун керакли асбоб-ускуналар бор эди, буларга яна талон-тарож қилинган мол-дунёлар, асирлар ва чорва молларини ҳам қўшадиган бўлсак, қўшин кетидан қанчалик кўп аравалар боришини тасаввур қилса бўлади”.
Агарда М.И. Иванин фикрига таянадиган бўлсак, 200 минг кишилик қўшин юришга чиққан вақтда қўшин ортидан камида 500 минг от бориши керак эди. Бунчалик катта карвонни қўриқлаш, юқори тезликда ҳаракат қилиш Амир Темурдан кучли ташкилотчиликни талаб қиларди. Шунинг учун ҳам М.И. Иванин Амир Темурнинг лашкари ва лашкар ортидаги қисмлари ўз даври учун жуда тез ҳаракат қилганлигини таъкидлайди ва унинг ҳарбий салоҳиятига қойил қолади.
Муаллиф ўз асарида Амир Темурнинг давлатларни босиб олиш учун қўлланган ҳарбий-сиёсий қоидалари, давлатни бошқариш, вазирларни тайинлаш, солиқ солиш ва расмий сарой маросимларини ташкил этиш тўғрисидаги тузукларини баён қилади. Лекин бу баёнида у “Темур тузуклари” билан чекланган, бошқа манбаларга мурожаат қилмаган. Бу ерда у “Темур тузуклари”ни шарҳлашга, кенгроқ тушунтиришга интилган, холос. М.И. Иванин Амир Темур тузукларини баён қилиш охирида қуйидаги хулосага келади: “Мана шу қоидалар ва чора-тадбирлар орқали Темур улкан муваффаққиятларга эришди. Уни душманлар офати, фуқаролар отаси, жангчилар сажда қилса арзийдиган бирдан-бир кимса деб аташарди. Ўрта Осиё халқлари учун Амир Темур буюк ҳукмдорлар намунаси эди”.
М.И. Иванин Амир Темурнинг ҳарбий юришларини жуда чуқур таҳлил қилади, ҳар бир ҳаракатининг моҳияти ва сабабини аниқлашга интилади. У Амир Темурнинг 1398-1399 йилда Ҳиндистонга қилган юришини кенг таҳлил қилган. Бу юриш давомида Амир Темур қўшинларининг бир қисми 48та кемада Ганг дарёсидан сузиб кетаётган душманга ҳужум қилади. Муаллифнинг шу жанг ҳақидаги қуйидаги фикрлари эътиборга моликдир: “Амир Темур уларга ҳужум қилишни буюрди. Унинг қўрқмас жангчилари дарёнинг тез оқимига қарамай, ўз отлари билан сувга ташландилар. Уларнинг баъзилари душманни камондан нишонга олган бўлсалар, бошқалари кемага етиб олиб, унга тирмашиб чиқдилар ва қилич яланғочлаб душманга ташландилар. Бундай жасур ҳаракатдан қўрқиб кетган гебрлар ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмадилар ва Темур қўшинлари кемаларни деярли қаршиликсиз эгаллаб олдилар. Тезоқар дарё тўлқинларида отлиқларнинг кемада сузиб бораётган душман билан бу жанги ҳарбий тарихда юз берган бирдан - бир воқеадир”.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish