Амир Темур давлатида бошқарув тизими ва қўшин тузилиши


Шоҳруҳ мирзо даврида Темурийлар давлати



Download 0,84 Mb.
bet3/29
Sana05.06.2022
Hajmi0,84 Mb.
#638382
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Oʻzbekiston tarixi Temuriylar Shayboniylar

Шоҳруҳ мирзо даврида Темурийлар давлати
Режа

  1. Мовароуннаҳрда Шоҳруҳ мирзо ҳукмронлигининг мустаҳкамланиши

  2. Шоҳруҳ мирзо томонидан Хоразм, Марказий ва Ғарбий Эроннинг марказий ҳокимятга бирлаштирилиши

  3. Шоҳруҳ мирзо даврида темурийлар давлатининг ташқи сиёсати

  4. темурийлар давлатига кўчманчи ўзбеклар давлатининг тайзиқининг кучайиб бориши

1. Шоҳруҳ мирзо барча темурийлар қўли остидаги мулкларни бирлаштириш орзусида эди. Лекин у ўз ҳокимятини аввало Мовароуннаҳрда мустаҳкамлашга бўлди. Чунки Туркистон, Сиғноқ, Сайрам ва бошқа Сирдарё бўйидаги шаҳарлар ҳокими Шайх Нуриддин амалда мустақилликка интиларди. У 1410 йили Олтин Ўрдалик шаҳзода Чингиз ўғлон, Амир Худойдод Ҳусайнийнинг ўғли Амир Абдуҳолиқ билан биргаликда Самарқандга юриш бошлади. Самарқанд ёнидаги Қизилрабод мавзейида бўлиб ўтган жангда Мирзо Улуғбек ва Амир Шоҳмаликлар мағлубиятга учрадилар. Самарқанд шаҳри аҳолиси шаҳарни душманга бермасликка қарор қилди ва Шоҳруҳ мирзодан ёрдам сўради. Шайх Нуриддин ўз қўшинларини бухоро, Кеш шаҳарларини эгаллаш ва Шоҳруҳ мирзо ўтиши мумкин бўлган Амударёдаги кечувларни тўсиш учун юборди. Бу орада Амир Абдуҳолиқнинг ўз вилоятига қайтиб кетиши Шайх Нуриддин учун кутилмаган зарба бўлди. Шунда Шайх Нуриддин Ҳисори Шадмон ҳукмдори Мирзо Муҳаммад Жаҳонгирни тахтга чиқаришга вада бериб уни Самарқандга таклиф этди. У шу йўл билан ўз тарафдорлари сонини оширимоқчи эди. Лекин Самарқанд аҳолиси Мирзо Муҳаммад Жаҳонгирни ҳам қабул қилмади. Бу вақтда Самарқандга қайтган Амир Шоҳмалик Шоҳруҳ мирзо келгунча вазиятни ўнглаш мақсадида иккинчи марта Қизилрабодда жанг майдонига чиқди ва яна мағлубиятга учради. Яхшики, бу вақтда Шоҳруҳ мирзо Амударёни кечиб ўтган эди. Мирзо Улуғбек ва Амир Шоҳмаликлар Шоҳруҳ мирзо қўшинига келиб қўшилдилар. 1410 йилнинг ёзида Қизилрабодда бўлган учинчи жангда ниҳоят Шайх Нуриддин енгилди. Лекин шу йили Шайх Нуриддиннинг ерлари тортиб олинмади. Шоҳруҳ мирзо Самарқанддан орқага қайтиб кетди. Натижада Мовароуннаҳдаги низолар келаси йили ҳам давом этди.


Амир Шайх Нуриддин Мўғулистон ёрдамида ўз мустақиллигини сақлаб қолмоқчи бўлди ва улардан ёрдам сўради. Бу воқеа 1411 йили ҳам Шоҳруҳ мирзони Мовароуннаҳрга келишига сабаб бўлди. Лекин Шоҳруҳ уруш масалаларига аралашмади. Амир Шоҳмалик ўз қўшинларининг бир қисмини Мўғулистонни босқин қилиш учун юборди. Натижада Шайх Нуриддинга ёрдамга келиб Сайрам шаҳрини қамал қилаётган мўғуллар эса ортга қайтишга мажбур бўлди. Кўп Ўтмай Амир Шоҳмалик Шайх Нуриддинни ҳийла билан қатл этди ва унинг мулки бўлган Саброн шаҳрини қўлга киритди. Натижада Сирдарё бўйидаги шаҳарлар ҳам Шоҳруҳ мирзо ҳумронлигини тўла тан олди.
2. Амир Темурнинг 1405 йил 18 февралда вафот этиши Хоразмнинг яна Олтин Ўрда ҳукмдорлари томонидан истило қилинишига олиб келди. Бунга асосан темурий шаҳзодаларнинг ўзаро урушлар билан банд бўлиб, Хоразмни ўз қўлларида сақлаб қолишга интилмаганликлари ҳам сабаб бўлди, дейиш мумкин. 1406 йил бошида Хоразмни Олтин Ўрда хони Шодибек (1401—1407)нинг олий қўмондони Идику Ўзбек (Едигей) босиб олди. Идуку Олтин Ўрданинг амири Икка исмли бир шахсни Хоразмга ноиб этиб тайинлади. Фўлодхон ҳукмроклик қилган йиллари (1407/08—1410) Инканинг ўрнига Қалжу ўлтирди. 1410/11 йилларда Идику Ўзбекнинг ўғли Муборакшоҳ Хоразмга ҳукмрон бўлиб қолди.
Маълумки, 1409 йили темурий ҳукмдорлардан Шоҳруҳ Халил Султон устидан ғолиб келиб, Мовароуннаҳрда ҳам ўз ҳокимятини баркарор этди. Ушбу воқеа муносабати билан аввал Самарқандда сўнгра Ҳиротда катта тантаналар ўтказилди. Ўша тантаналарда Идикубий билан Фўлодхон тарафидан юборилган Хоразм элчилари ҳам иштирок этдилар. Элчилар Шоҳруҳ тарафидан яхши кутиб олинди ва, Абдураззоқ Самарқандийнинг сўзларига қараганда, улар билан бирга Шоҳруҳнинг элчиси амир Ҳасан Дашти қипчоқ ва Хоразмга юборилган. Шоҳруҳ элчилари Фўлодхонга, Идику Узбек ҳамда унинг акаси амир Исабекка подшоҳларга лойиқ совғалар олиб борганлар. Жумладан, элчиларга Идикубийнинг қизини шаҳзода Муҳамҳад Жўқийга хотинликка бериш тўғрисида Шоҳруҳнинг илтимосини етказиш вазифаси ҳам юклатилган эди. Бу факт ҳар иккала давлатнинг ўзаро яхши кўшничилик билан яшаш учун интилганликларини, бундан ташқари Шоҳруҳнинг энди Амир Темурнинг илгариги қудратини тиклай олмаслигига кўзи етиб, Хоразмнинг қўлдан кетганлигини тан олганлигини кўрсатиб турибди.
1411 йилнинг баҳорида Бодҳизда ҳордиқ чиқариб турган Шоҳруҳнинг ҳузурига юқорида номи зикр этилган Ҳиротдан Олтин Ўрдага жўнатилган элчиси Обои тавочи қайтиб келди. Элчи Шоҳруҳга Идикубийнинг мактуби ҳамда совға-саломларини топширди. Шуниси дикқатга сазоворки, Идикубий ўз мактубида Шоҳруҳни ҳукмдорим деб атаган эди, Бу тушунарли ҳол, албатта. Маълумки, Фўлодхон вафот этгач, Олтин Ўрда тахтини Қутлуғ Темурнинг ўғли Темурхон (1410— 1412) эгаллади ва шу пайтдан бошлаб Идикубий билан унинг ўртасида ҳокимият учун кураш кучайиб кетди. Оқибатда Идикубий мағлуб бўлиб, Хоразмга қочиб кетишга мажбур бўлди.
Темурхон томонидан уни таъқиб қилиш учун юборилган Ужуқ баҳодир билан Қозонлар Сом деган жойда унга етиб олдилар. Идикубий жанг қилишга ботинолмай, Урганч тарафга қараб қочди ва етти ой мобайнида қамалда турди. Аммо, айнан шу пайтда, Олтин Ўрдада давлат тўнтариши содир бўлди. Тўхтамишнинг ўғли Жалолиддин томонидан тахтдан ағдириб ташланган Темурхон ҳам, Идику Узбекга ўхшаб, Хоразм тарафга қараб қочди. Аммо у йўлда Жалолиддин ва унинг куёви Қозоннинг кўрсатмасига биноан Жонхўжа деган киши томонидан ўлдирилди.
Жалолиддиннинг (1412 йили хон қилиб кўтарилган) топшириғига биноан Ужук баҳодир билан Қозон Идикубий билан музокаралар олиб бордилар. Натижада Идикубий ярашиш ҳақидаги таклифга ва қўйилган шартларни қабул қилишга мажбур бўлди. Чунончи, У Жалолиддинга сўзсиз итоат этиш ҳамда ўз уғилларидан бирини саройга жўнатишга (афтидан, гаровга бўлса керак) рози бўлди. Аммо Жалоллидин сўзининг устидан чиқмади ва кўп ўтмай тузилган сулҳдан воз кечиб, Идикубийга қарши Қужилай баҳодирни юборди, лекин у мағлубиятга учради. Идикубий унинг 1000 дан ортиқ кишисини асир олди вз катта ўлжани қўлга киритди. Абдураззоқ Самарқандийнинг таъкидлашича, Идикубий кишанланган асирларни Урганч халқига уларни қўриқлаш ҳамда боқиш шарти билан тарқатган. Бу ҳол бусиз ҳам эзилган халқнинг сабр косасини тошириб юборди ва Хоразм халқи 1412 ййлда Идику ва унинғ ўғлига қарши қўзғолон кўтарди. Афтидан, Муборакшоҳ қўзғолонни бостиришга муваффақ бўлган, чунки қўзғолондан кейин яна бир йил у Хоразмда ҳокимият тепасида турган.
Шоҳруҳ Хоразмда бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб турган эди. Уша 1412 йили, фурсатдан фойдаланиб, у ерта Алайка кўкалтошнинг умумий раҳбарлигида амирлардан Сайид Али тархон билан Илёсхожа бошчилигида катта қўшин юборди. Самарқанддан Улуғбек мпрзо томонидан амир Мусо ака бошчилигида хуросонликларга мадад учун 5000 кишилик қўшин юборилди.
Муборакшоҳ темурийлар қўшинининг келаётганлиги тўғрисидаги хабарни эшитгани ҳамоно амир ва мансабдорларни йиғиб кенгаш ўтказди. Кенгашнинг айрим иштирокчилари Шоҳруҳ билан сулҳ тузишни, баъзилари эса Хоразмни ташлаб кетишни, бошқа бирлари бўлса жанг қилишни маслаҳат бердилар. Шу пайтда Алайка кўкалтошдан элчи келиб, Муборакшоҳдан сўзсиз таслим бўлишни талаб қилди. Узоқ фикр алмашинувдаи кейин сулҳ тузиш учун темурийларнинг лашкарбошилари ҳузурига вакиллар юборишга қарор қилдилар. Лекин Хоразм элчилари Алайка кўкалтош олдига етиб боролмадилар. Уларни йўлда Сайид Али тархон ва Илёсхожаларнинг навкарлари талаб, ўзлариии эса ўлдирдилар. Абдураззоқ Самарқандийнинг ёзишича, бундан ғазабланган Хоразм халқи каттадан-кичигигача жангга отланиб, темурий қўшинларни тор-мор келтирдилар.
Фақат 1413 йилдагина Шоҳруҳнинг ноиби амир Шоҳмалик Хоразм зодагонлариии ўзига қаратиб, Муборакшоҳни Хоразмдан қувиб чиқаришга муваффақ бўлди. Шу вақтдан бошлаб Хоразм яна темурийлар салтанати таркибига кирди.
Амир Шоҳмалик Хоразмга ҳоким қилиб тайинланди. Унинг вафотидан (1425-26) кейин ўрнига ўғли амир Иброҳим эгаллади.
Хоразм ҳам темурийлар давлати таркибига қайтарилгач, Шоҳруҳ мирзо Марказий Эронни бўйсундиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Аввал Умаршайх мирзо фарзандлари бўлида бўлган бу вилоятлар ҳозирда унинг ўғли Искандар мирзо қўлида бирлаштирилган эди. Шоҳруҳ мирзо 1413 йили Озарбайжонга ҳарбий юриш бошлашга қарор қилиб, Мазондорон ўлкасига етиб келди ва ўзига Искандар мирзо ҳам ўз қўшини билан келиб, қўшилишини кутди. Лекин турли баҳоналар билан Искандар мирзо олий Ўрдага келиб қўшилмади. Аслида Шоҳруҳнинг бу вақтда Озарбайжонга юриш бошлаши даргумон бўлиб, Искандар мирзо Шоҳруҳнинг ҳаракатларини ўзига қарши қаратилган ҳаракат деб ҳисоблади. Искандар мирзо Шоҳруҳга рад жавоби бериш билан чекланмай, Шоҳруҳ қўлида бўлган Сейистон, Қандаҳор, Гармсер каби вилоятларга чопарлар жўнатиб, уларни Ҳиротга Юриш қилишга чақирди ва уларга умумий ғалабадан сўнг катта суюрғоллар ваъда қилди. Натижада Шоҳруҳ мирзо ҳам юришни тўхтатиб, ўз вилоятларида тинчликни таъминлашга эътибор қаратди ва ўғли Бойсунғур мирзони пойтахтни мустаҳкамлаш учун Ҳиротга жўнатди.
1414 йилнинг 5 апрел куни Шоҳруҳ мирзо Искандар мирзога қарши юришини бошлади. Натижада бирин кетин бутун Марказий Эрон шаҳарлари ва вилоятлари Шоҳруҳ мирзо қўлига ўтди. Шоҳруҳ Исфаҳоннинг Мирзо Рустамга, Ҳамадон ва Луристонни Мирзо Байқарога, Шерозни Мирзо Иброҳимга суюрғол қилиб берди. Лекин кўп ўтмай Мирзо Рустам ва Мирзо Байқаролар турли сабаблар билан суюрғолларидан айрилдилар ва уларнинг ерлари ҳам Шоҳруҳ авлодлари қўлига ўтди.
Искандар мирзо саркашлик қилаётган бир вақтда Мирзо улуғбек Фарғона водийсини ўзига бўйсундиришни мақсад қила бошлади. Бу вилоятни Шоҳруҳ мирзо Амирак Аҳмадга суюрғол қилиб берган эди. Бутун Мовароуннаҳрни ўз қўлида бўлишини истаган Улуғбек мирзо отасининг розилиги билан бўлса керак, Фарғона водийси томон қўшин тортди. Аслида Шоҳруҳ мирзонинг Озарбойжон юришини бошлаётиб, Мовароуннаҳр лашкари Мўғулистон чегараларидан хабардор бўлиб турсин деган фармонини баҳона қилган Мирзо Улуғбек маслаҳат учун Амирак Аҳмадни Самарқандга таклиф этди. Улуғбекнинг ниятидан чўчиган Фарғона ҳокими Самарқандга бормади, бир неча бор элчилар алмашилганидан сўнг ўғлини юборишга ваъда берди, лекин ўғлини ҳам юбормади. Натижада 1414 йили Мирзо Улуғбек Фарғона водийси томон лашкар тортди. Амирак Аҳмад тоғларга чекиниб мўғуллардан ёрдам сўради. Мирзо Улуғбек эса аввал Ахсини, сўнгра Андижонни эгаллаб, бу ерга ўз ҳокимларини тайинлаб Самарқандга қайтди. Бундан фойдаланган Амирак Аҳмад ёрдамга етиб келган мўғуллар ёрдамида Улуғбек қўшинини тор-мор келтирди, лекин Андижонни эгаллай олмай ортга қайтди. Унинг яна мўғуллардан ёрдам сўраши мумкинлигидан хавфсираган Шоҳруҳ мирзо Амирак Аҳмадга юпанчнома юбориб, уни ўз ҳузурига чақириб олди. Натижада Фарғона водийси ва Қашғар ҳам Мирзо Улуғбекнинг мулклари қаторига қўшиб олинди.
3. Шоҳруҳ темурийлар давлатининг ягона ҳукмдори сифатида фаол ташқи сиёсат олибборишга ҳаракат қилди. Бу борада қўшни йирик давлатларнинг ҳам темурийлар давлатига катта қизиқиш билан қараганлигини ҳам таъкитлаш керак. Хитой салнномаларида таъкидланишича, 1405-1449 йилларда Хитойга Самарқанддан 33 марта, Ҳиротдан 14 марта элчилар ташриф буюрган. Бу элчилик алоқаларини аслида Хитойликлар бошлаб берганлар. 1409 йили биринчи марта Ҳиротга Хитой элчилари ташриф буюрган эди. Бу алоқалар кейинчалик доимий равишда олиб борилди.
Шоҳруҳ мирзонинг Миср билан элчилик алоқалари 1429 йили бошланган. Шоҳруҳ мирзо элчилари орқали Каъба кисвасини (ёпинчиғини) юборишга ижозат сўраган. Бу орқали у бутун ислом оламига раҳномаликни даъво қилаётган эди. 1250 йилдан бери кисва тайёрлаш ҳуқуқи Мисрга тегишли бўлиб, улар бу ҳуқуқдан маҳрум бўлишни ҳоҳламас эдилар. 1430 йилги элчилик ҳам асосан шу масала билан шуғулланди. Миср Султони Барсбой турли баҳоналар билан бу таклифни рад этишга мажбур бўлди. 1435 йили Озарбайжонга қилинган 3 – юриш даврида яна Мисрга элчи юборилди ва бу сафар Шоҳруҳ мирзо Қуддус шаҳрини зиёрат қилмоқчи эканлигини билдирди. Бу тўғридан-тўғри ҳарбий таҳдид эди. Миср султони Барсбой ҳам ҳарбий тайёргарлик кўра бошлади. Лекин унинг ҳарбий тайёргарлик пайтида янги солиқлар солиши халқ орасида нарозилик келтириб чиқарди. 1436 йили шоҳруҳ 4 марта Мисрга элчи юбориб, Барсбойдан ўз номига хутба ўқитиш ва танга зарб қилишни талаб қилди. Шоҳруҳ мирзо Зулқадир амирини Барсбойнинг ашаддий душмани Амир Жонибекни озод этишга мажбур қилишига, Барсбой Мурод 2 билан ҳарбий иттифоқ тузиш орқали жавоб қилди.
1438 йили Барсбойнинг вафот эттиши билан душманлик алоқалари дўстликка алмашди. Янги Миср Султони Чақмоқ Шоҳруҳ мирзога ён беришга мажбур бўлди. 1443 йили у Шоҳруҳ мирзонинг кисваси Каъбага ёпилишига розилик билдирди. Натижада, Миср султонининг Каъбапўши остидан Шоҳруҳ кисваси ёпилди. Кейинчалик бу ёпинчиқ “Шоҳруҳ кисваси” номи билан 1452 йилгача ёпиб келинди. Шу йили темурийлар давлатининг бу вақтдаги қудратини ҳисобга олган Амир Чақмоқ Шоҳруҳ кисвасини олиб ташлашни буюришга жазм этди.
Шоҳруҳ мирзонинг бош мақсади Амир Темур давлати таркибига киритилган барча ерларни ўз қўли остида бирлаштириш эди. Шу нуқтаи назардан Ғарбий Эронни забт этиш унинг ўз мақсадида тўла эришиши йўлидаги охирги қадам бўларди. 1420 йили Шоҳруҳ мирзо Ғарбий Эрон, Ироқ ва Озарбайжонни забт этиш учун юриш бошлади. Унинг фармонига биноан 200 минг кишилик қўшин жамланган эди. Қора Юсуф ҳам катта миқдорда қўшин тўплаб урушга ҳозирлик кўра бошлади. Шоҳруҳ мирзонинг Қазвин ва Султония вилоятларини ўзига топшириш ҳамда ўзини вассал деб тан олиш ҳақидаги талаби рад этилгач, ҳамма жангга ҳозирлик кўраётган вақтда 1420 йилнинг 13 октябрида Қора Юсуфнинг вафот этиши темурийларнинг ишини бироз енгиллаштирди. Темурийлар қўшини тезда Қазвин, Султония, Тарбиз вилоятларини эгалладилар. Ширвоншоҳ Халилуллоҳ ҳам Шоҳруҳ мирзо ҳукмронлигини тан олди. Озарбайжондан 1421 йили қайтган Шоҳруҳ мирзо у ерда ўз ҳукмронлигини тўла ўрната олмаган бўлсада, Ғарбий Эроннинг катта қисмини бўйсундиришга эришди.
Мирзо Улуғбек Шоҳруҳ мирзонинг топшириғига кўра Оқ Ўрда ва Мўғулистондаги вазиятни доимий равишда кузатиб борди , зарур ҳолларда у ердаги воқеаларнинг боришига ўз таъсирини ўтказди. Айнан Мирзо Улуғбекнинг ёрдами билан Шер Муҳаммад ўғлон Мўғулистон, Бароқ ўғлон эса Оқ Ўрда тахтини эгалладилар. Лекин уларнинг ҳар иккаласи ҳам ўз валинеъматларига хиёнат қилдилар. Натижада Мирзо Улуғбек 1425 йили Мўғулистонга ҳарбий юриш уюштирди ва катта ғалабаларга эришди. Лекин барибир Мўғулистонни тўлиқ бўйсундириш иши охирига етмади.
1427 йили Оқ Ўрда ҳукмдори Бароқ ўғлоннинг Сирдарё бўйидаги шаҳарларга даъво қилиши натижасида Мирзо Улуғбек Оқ Ўрдага қарши юриш бошлади. Лекин ҳарбий эҳтиёткорликка эътибор қилинмаганлиги оқибатида Мирзо Улуғбек қўшини тўла мағлубиятга учради. Шундан сўнг Дашти Қипчоқ кўчманчиларининг Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг шимолий чегараларига босқинлари кўпайиб борди.
1421 йили Шоҳруҳ мирзо Озарбайжондан қайтганидан сўнг Бу ерда ҳокимят Қора Юсуфнинг ўғли Амир Искандар қўлига ўтди. У ўз ҳокимятини мустаҳкамлаб олгач, 1428-29 йилларда темурийлар давлатига қарашли бўлган Султония шаҳрини ҳам тортиб олди. Натижада 1429 йили Шоҳруҳ мирзонинг Озарбайжонга иккинчи юриши бошланди. 1429 йилнинг 18 сентябрида Салмос даштида бўлиб ўтган жангда яна туркман лашкари тор-мор келтирилди. Султония, Озапбайжоннинг пойтахти Табриз шаҳарлари эгалланди. Шундан сўнг Шоҳруҳ мирзо Озарбайжонни бошқаришни Қора Юсуфнинг бошқа ўғли амир Абу Саидга топшириб 1431 йили Ҳиротга қайтди.
Лекин амир Абу Саиднинг ҳукмронлиги узоққа бормади. Бу ерда ҳокимят яна амир Искандар қўлига ўтгач, у темурийлар давлатининг доимий иттифоқчиси ва вассали бўлган Ширвон мамлакатига ҳужум қила бошлади.
Натижада Шоҳруҳ мирзо учинчи марта Озарбойжон юришини бошлашга қарор қилди. Бу юриш 1434 йилнинг 5 ноябридан бошланди. Райда қишловни ўтказган лашкар 1435 йилнинг баҳорида Озарбайжон юрти томон ҳаракатни давом эттирди. Бу вақтда Ширвон ҳокими Халилулоҳ, амир Қора Юсуфнинг фарзандларидан Жаҳоншоҳ каби йирик саркарда ва ҳокимлар Шоҳруҳ мирзога келиб қўшилди ҳамда итоат изҳор этди. Бу вақтда Шоҳруҳнинг ўғли Иброҳим мирзонинг тўсатдан вафот этиши юришни бироз кечиктирди. Бу сафар деярли йирик жанглар бўлмади. Амир Искандар қочиб кетгач, Шоҳруҳ қўшини тутун Озарбайжонни эгаллади. Шоҳруҳ турк султони Муродга элчи юбориб, агар Искандар қочиб борса, тутиб ўзига юборишни сўради. Грузия подшоси Александр бўйсунганлигини билдириб, бож ва хирож тўлади ва ўз ўғли Димитрийни Грузиядаги асир мусулмонлар озод этилгунга қадар Шоҳруҳ мирзо ҳузурига жўнатди. 1436 йили Ҳирот қайтиш олдидан Озарбайжонни бошқариш Қора Юсуфнинг ўғли Амир Жаҳоншоҳга топширилди. Шундай қилиб Озарбайжон Шоҳруҳ мирзо томонидан учинчи марта бўйсундирилди.
4. 1427 йилги мағлубиятдан сўнг Мирзо Улуғбек Дашти Қипчоқдаги вазиятга ўз таъсирини кескин камайтириб юборди. 1428 йили Дашти Қипчоқда ҳокимятни эгаллаган Абулайрхон кўсманчи ўзбеклар давлатига асос солди. Тез орада бу давлат лашкарлари Мовароуннаҳр, Хоразм ва Хуросоннинг шимолий чегараларида пайдо бўла бошлади.
Дастлаб 1341 йили кўчманчи ўзбеклар Хоазмга бостириб кириб уни қаттиқ талон-тарож қилдилар. Хоразм ҳокими машҳур амир Шоҳмаликнинг ўғли Иброҳим Урганчни ташлаб, Кот ва Хива шаҳарларига қочди. Унинг вазири Хожа Асилуддин Урганч ҳимоясини ташкил этди. Лекин Урганч эгалланиб, ўзи қатл этилди. Темурийлар қўшини ёрдамга етиб келган пайтда талончилар қайтиб кетган эди. Бунга қарши темурийлар томонидан жиддий чора кўрилмади, яьни даштга жавоб юриши қилинмади. Аксинча ушбу йилда бошлаб, Мозондорон ва Бухорода темурийлар қўшини қиш ичи доимий ҳимояда туриши одатга айланди. Чунки, кўчманчилар асосан шу худудлар орқали ўтроқ деҳқончилик худудларига бостириб кирар эди.
1435 йили Абулхайрхон яна Хоразмга бостириб кирди ва уни тўлиқ талон-тарож қилди. Бу сафар ҳам жиддий жавоб юриши амалга оширилмади. Натижада темурийлар кўчманчи ўзбекларга қарши фақат мудофаа характерида сиёсат олиб боришлари ойдинлаиб қолди. Бу кўпроқ темурийлар давлатининг кучсизланиб бораётганлиги, кўчманчиларнинг жанговар ҳарбий қисмлари билан жанг қилишдан ўзларини четга олаётганликларидан далолат берарди.
Абусаид Мирзо даврида темурийлар давлати


.
Режа:

  1. Шоҳруҳ мирзонинг вафот этиши ва тахт учун курашнинг кучайиши.

  2. Абусаид мирзонинг Мовароуннаҳрда ҳокимятни эгаллаши.

  3. 1449-1457 йилларда Хуросонда тахт учун кураш.

  4. Хуросоннинг Абусаид мирзо томонидан бўйсундирилиши.

  5. Абусаид Мирзонинг Озарбайжонга ҳарбий юриши.

Шоҳруҳ мирзонинг вафот этиши. Мирзо Улуғбек ва Оллоуддавланинг тахт учун кураши. Тарноб жанги. Хуросонда Абулқосим Бобур ҳокимятининг ўрнатилиши. Мирзо Улуғбек фожиаси.


Абдулатиф мирзо даврида Мовароуннаҳр. Абусаид мирзонинг тахт учун курашга қўшилиши. Абусаид мирзо даврида Мовароуннаҳр.
Абулқосим Бобур даврида Хуросон. Унинг ҳарбий юришлари. Тахт учун курашнинг авж олиши. Хуросоннинг Озарбайжон туркманлари томонидан эгалланиши. Абусаид Мирзо томонидан Хуросоннинг озод этилиши.
Хуросон вилоятларининг Абусаид мирзо томонидан эгалланиши. Абусаид мирзонинг тахт даъвогарларига қарши олиб борган кураши. Юнусхон масаласи. Мўғулистон ва кўчманчи ўзбеклар давлати билан чегараларнинг мустаҳкамланиши.
Абусаид Мирзонинг Озарбайжонга ҳарбий юришининг келиб чиқиш сабаблари. Юришнинг ташкил этилиши жараёни. Марказий ва Ғарбий Эроннинг бўйсундирилиши. Узун Ҳасан қўшинлари билан жанглар. Абусаид мирзо ҳалокати.
1442 йили Шоҳруҳ мирзо ўз мамлакатининг ғарбий чегараларидаги Султония, Қазвин, Рай ва Қум вилоятларини Бойсунғур мирзонинг ўғли Султон Муҳаммад мирзога инъом этди. Лекин ёш шаҳзода белгилангандан ортиқ солиқ йиғиб олаётганлиги ўзига суюрғол этиб берилган ерлардан бошқа ерларни ҳам кўзлаётганлиги ҳақидаги хабарлар кела бошлагач 1443 йили Рай ва Қум вилоятларини шаҳзодадан тортиб олиш бу вилоятларни бошваришни Хожа Шамсуддин Муҳаммад Бухорийга топшириш тўғрисида фармон берилди. Шоҳруҳнинг касаллиги хақидаги хабарлар кенг тарқали бошлашини ўзи мамлакатда нотинчликка олиб кела бошлади. Султон Муҳаммад мирзо Шоҳруҳ мирзодан рухсат сўрамай Ҳамадон вилоятини ўз мулкига қўшиб олди ва унинг ҳокимини қатл этди. Бу воқеа Шоҳруҳ мирзога қаттиқ таъсир этди ва шаҳзоланинг ишини қоралади. Тез орада Султон Муҳаммад Исфаҳонни ҳамбосиб олиб, Шероз томон юриш бошлади. Шероз ҳукмдори мирзо Абдулло Шоҳруҳдан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Шоҳруҳ мирзо итоатсиз набирасини жазолаш учун касал эканлигига ҳам қарамай 1446 йилнинг кеч кузида Ироқ томон юриш бошлади.
Султон Муҳаммад бобоси келаётганини эшитиб, Шерозни қамалдан бўшатди ва Луристон вилоятига чекинди. Унинг қўшини тарқаб кетди ва ўзи ҳам ожиз аҳволга тушди. Шоҳруҳ мирзо Исфаҳонга етиб келиб у ердаги Султон Муҳаммад мирзо тарафдорларини қатл этди. Ҳукм этилувчилар орасида машҳур тарихчи Шарофуддин Али Яздий ҳам бор эди. Лекин у Абдулатиф мирзонинг аралашуви билан омон қолди ва Ҳиротга сургун қилинди. Ўз амирларини Султон Муҳаммад мирзони олиб келиш учун юборган Шоҳруҳ мирзо қишни Рай вилоятида ўтказди. Лекин ҳали исёнкор набираси етиб келмасдан 1447 йилни 14 март куни 72 ёшида вафот этди.
Гавҳаршод бегим Мирзо Улуғбекнинг куч қудратини ҳисобга олган ҳолда тезда Мирзо Абдулатифга хабар берди ва лашкарни бошқаришни сўради. Лекин Шоҳруҳ мирзонинг вафоти хабари тарқалиши билан Лашкарда бўлган шаҳзодалардан Абулқосим Бобур ва Халил мирзолар ўз қўшинларини олиб Хуросонга қараб йўлга чиқдилар. Мирзо Абдулатиф лашкарда бироз тартибн ўрнатиб олгач бобоси жасадини олиб Ҳирот томон йўл олди. Лекин 1447 йилнинг 18 март куни Ҳиротни бошқараётган Мирзо Оллоуддавла билан алоқа боғлаётганлигини гумон қилиб Мирзо Абдулатиф ўз бувисини ҳибсга олишга фармон берди. Бу вақтда мирзо Абулқосим Бобур Мазондорон ва Астробод вилоятини эгаллаб олди. Мирзо Оллоуддавла ўзини Ҳирот ҳукмдори деб, эълон қилди. Шу воқеалар таъсирида ўз отаси ҳузурига бормоқчи бўлган шаҳзода ўз ниятидан қайтиб Сабзавордан Нишопур томон йўлга чиқди. Мирзо Абдулатиф ўзининг ғоят қаттиққўллиги ва дағаллиги билан кўпчиликни ўзидан бездириб қўйди. Мирзо Оллоуддавланинг одамлари уни Нишопурда ҳибсга олишга эришдилар. Мирзо Улуғбек Хуросон тахти учун даъвогар бўлиб турган бир вақтда бу воқеа Мизо Алоуддавлага катта устунлик берар эди.
Ўз отасининг вафоти ҳақидаги хабарни эшитиши билан Мирзо Улуғбек ҳам Ҳирот томон лашкар тортди. Лекин у дастлаб Балх, Шибирғон, Қундуз, Бавлон ва Бадахшон вилоятларининг ҳокими Мирзо Абобакр билан тўқнашди. Олиб борилган музокаралар натижасида Мирзо Абобакр Улуғбекнинг куёви бўлиши ва унга бўйсунишига келишиб олинди. Лекин Мирзо Абобакрнинг фитналарни режалаштираётганлиги маълум бўлиб қолгач у ҳибсга олинди ва Самарқандга жўнатилди. Унинг мулклари Мовароуннаҳр таркибига қўшиб олинди. Бу вақтда ўғли Абдулатифнинг ҳибсга олинганини эшитган Мирзо Улуғбек Ҳиротга юришни тўхтатишга ва Алоуддавла билан музокара бошлашга мажбур бўлди. Мирзо алоуддавла дастлабсулҳга унча мойил эмас эди. Лекин Мирзо Абул қосим Бобурнинг Астробод ва Мозондарондан чиқиб Хуросонга келаётганлиги, Жом вилоятидаги жангда эса Мирзо Абулқосим Бобур қўшинлари Мирзо Алоуддавланинг аскарларини тор-мор этганлиги маълум бўлди. Шундай шароитда Мирзо Алоуддавла ўз амакиси билан сулҳ тузишни лозим деб топди ва Мирзо Абдулатифни банддан озод қилди. Сулҳга кўра Мирзо Улуғбек Алоуддавлани Ҳирот ҳукмдори деб тан олди, Балх ва Ҳитрот орасидаги Жижикту ноҳияси ҳар икки мулкнинг чегараси этиб белгиланди .
Шундан сўнг Мирзо Алоуддавла барча кучларини йиғиб Мирзо Абулқосим Бобур томон юриш бошлади. Лекин вазият урушга етиб бормади. Ҳар икки амирзода сулҳ тузиб, Хабушон вилоятини чегара этиб белгиладилар.
Мирзо Улуғбек ва Алоуддавла ўртасидаги сулҳ шартларига кўра Мирзо Абдулатифнинг аскарлари ҳам озод қилиниши керак эди. Лекин бир неча бор мирзо Абдулатиф илтимос қилганига қарамай Алоуддавла унинг аскарларини озод қилишни истамади. Аксинча Мирзо Солиҳни Балх тарафига юбориб Абдулатифни кузатишни буюрди. Айнан Шишопурда Мирзо Абдулатифни асир олишга эришган Мирзо Солиҳ эди. Абдулатиф қасд олиш учун қулай фурсат етганлигини тушуниб етди ва Мирзо Солиҳ устига юриш бошлаб уни тўла тор-мор этди. Фақатгина Мирзо Улуғбекнинг аралашуви натижасидагина ҳар икки томон ўртасидаги катта урушнинг олди олинди. Лекин бу вақтинчалик ҳолат эди.
1448 йили Мирзо Улуғбек Хуросонни забт этиш учун юриш бошлади. Алоуддавла томонидан сулҳ шартларига риоя этилмай Шоҳруҳ мирзонинг хазинасидаги меросидан Улуғбек ва унинг ўғилларига тегишли қисми берилмаганлиги, Мирзо Абдулатифнинг аскарларини озод этилмай қатл этилганлиги, Балх атрофларининг талон-тарож этилганлиги бу юришга баҳона бўлди. Ҳар икки томон қўшини Ҳирот ва Балх оралиғидаги Тарноб манзилида тўқнашди. Жанг бошланиши олдидан Мирзо Абдуллоҳ Шерозийнинг ўз қўшини билан амакиси томонига ўтиб кетиши Мирзо Улуғбекнинг 90 минг киўилик қўшинининг устунлигини янада оширди. Жанг Алоуддавла қўшинларини тўла тор-мор этилиши билан тугади. Мағлуб шаҳзода Ҳиротга ҳам бормай тўғри укаси Мирзо Абулқосим Бобур олдига қочди. Гавҳаршод бегим бошчилигидаги сарой аёнлари ҳам Ҳиротдан чиқиб Ироқ томон йўлга чиқдилар.
Мирзо Улуғбек ушбу ғалаба ҳақида фатҳномалар ёзишни буюрди. Лекин бу фатҳномаларда жангда қаҳрамонлик кўрсатган Мирзо Абдулатифнинг эмас, балки унинг укаси Мирзо Абдулазизнинг номи зикр этилган эди. Бу ота-бола ўртасида низонинг бошланишига сабаб бўлди.
Ҳиротни забт этган Мирзо Улуғбек Мирзо Абулқосим Бобур ва Мирзо Алоуддавлаларнинг бирлашган қўшинларини тор-мор келтириш учун Машҳад сари юриш бошлади. Ўз амакиларига қарши тура олмасликларини тушунган биродарлар чекина бошладилар. Мирзо Улуғбек Мирзо Абдулатифни Бистом, Мирзо Абдуллоҳ Шерозийни эса Астрободни эгаллаш учун жўнатди. Улар бу вилоятларни деярли қаршиликсиз эгалладилар, Бутун Хуросон Мирзо Улуғбек қўлига ўтган эди. Лекин шу вақтда Мирзо Улуғбекнинг Пули Абришимдан Машҳадга қайтганлиги унинг лашкарига салбий таъсир қилди. Абдулатиф ўз отасининг ортга қайтганлигини эшитгач шошилинч ортга қайтди ва Нишопурга етиб келгача қаттиқ касал бўлиб қолди. Унинг касаллигига ишонмаган Улуғбек фарзандини тезда келтиришни буюргач, тахтировонда Машҳадга келтирилган Абдулатифнинг қаттиқ касаллиги икки ўртадаги совуқчиликни кучайтирди. Агар Мирзо Улуғбек Пули Абришимдан ортга қайтмаганда Мирзо Бобур ва Мирзо Абдулатифлар Ироққа мирзо Султон Муҳаммад ҳузурига қочиб кетишга мажбур бўлишар ва Улуғбек Бутун Мовароуннаҳр, Хоразм, Хуросоннинг ягона ҳукмдорига айланар эди. Улуғбек Машҳадда ҳам узоқ ушланиб қолмади. Ҳирот атрофида юз берган фитналарни даф этиш учун Ҳиротга қайтишга мажбур бўлди ва ушбу шаҳар атрофларини қаттиқ талон-тарож қилдирди. Бу вақтда Мирзо Абулқосим Бобур ўз кучларини қайта тиклаб олиб Машҳадга етиб келди. Абдулатиф эса Машҳадни жангсиз ташлаб чиқиб, Ҳирот томон чекинди. Улукбек Ҳиротни Абдулатифга инъом этиб Самарқандга қайтишга қарор қилди. Чунки Абулҳайрхон бошчилигидаги кўчманчи ўзбеклар Самарқанд атрофларини талон-тарож қилаётган эдилар.
Мирзо Абдулатиф 15 кунгина Ҳиротда турди. Абулқосим Бобур қўшинларининг яқинлашаётганлиги ва амирзода ёр Али бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбий қисмларнинг таҳдидидан чўчиган амирзода Самарқанд томон чекинишни маъқул кўрди. Ҳиротни эса амирзода Ёли Али туркмон эгаллаб олиб 20 кун подшолик қилди. Абулқосим Бобур ўзининг асосий кучлари билан етиб келгач, Ёр Али туркмон асир олиниб, қатл этилди ва Ҳирот Абулқосим Бобур қўлига ўтди.
2. Мирзо Улуғбек Ҳиротдан Самарқандга чекинаётган ўғли Абдулатифни Балх вилояти ҳокими этиб тайинлади. Абдулатиф эсаотасидан берухсат тамға солиғини бекор қилди. Савдодан олинадиган бу солиқни бекор қилиниши унинг тарафдорларини кўпайтирди. Мирзо Улуғбек зудлик билан Балх сари қўшин тортди. Абдулатиф мирзо эса дарё бўйидаги барча кемаларни бир жойга йиғдириб, дарё бўйида қатиқ мудофаада турди. Дарё бўйида бўлиб ўтган бир неча жангларда кўпроқ фарзанд қўшинлари ғолиб чиқди. Бир гал Мирзо Улуғбекнинг куёви Абдулло мирзо ҳам асир олинди. Самарқандда эса Мирзо Улуғбекдан нарозилик кучайиб кетди. Бунинг сабаби эса унинг иккинчи ўғли Абдулазизнинг зўравонликлари эди. Ҳатто Улуғбекни ҳибсга олиб, ўз ўғлига топшириш тарафдорлари ҳам пайдо бўлди. Шу вақтда Улуғбек мирзо қўшини сафида бўлган Султон Абусаид мирзо арғун қабиласи вакилларини ўз томонига оғдириб, Самарқандга юриш бошлади. Самарқандда бўлган Абдулазиз мирзо эса кўп сонли қўшини бўлишига қарамай шаҳарга қамалиб олди. Натижада Мирзо Улуғбек Самарқанд томон қайтишга мажбур бўлди. Унинг келаётганини эшитган Султон Абусаид мирзо Самарқандни ташлаб, арғун эли ичига кетди. Мирзо Абулатиф ҳам отасининг ортидан йўлга тушди ва Шаҳрисабзни эгаллади. Кўп ўтмай Самарқанд яқинидаги Димишқ қишлоғи ёнида ота бола ўртасидаги жангда ўғилнинг лашкари ғалабага эришди. Самарқандга чекинган отани эса ўз амири Мироншоҳ қавчин шаҳарга киритмади. Мирзо Улуғбек Шоҳруҳия шаҳрига чекинди. Шоҳруҳия ҳокими амир Иброҳим ҳам бир неча кун ўтгач, унга хиёнат қилиш йўлига ўта бошлади. Натижада Мирзо Улуғбек Самарқандга қайтди ва ўзини бу вақтда шаҳарни эгаллаб тахтга чиққан ўғли Мирзо абдулатиф қўлига топширди. Мирзо Абдулатиф эса ўз укаси ва отасини қатл эттирди. Мирзо Улуғбекнинг қатл этилиши воқеаси 1449 йилнинг ноябр ойида содир бўлди. 1449 йили Мовароуннаҳр тахтини Абдулатиф мирзо эгаллаб олган пайтда мамлакатнинг шимолий ва шарқий чегараларида вазият анчагина таҳликали эди. Мирзо Улуғбекнинг дастлаб Хуросонни ҳам ўзига бўйсундириб, темурийлар давлатининг ягона ҳукмдорига айланиш мақсадида, кейинчалик ўз ўғли Абдулатиф мирзо билан ўз тахтини сақлаб қолиш мақсадида олиб борган курашлари даврида мамлакат чегараларининг мустаҳкамлигига янада дарз кетди.
Ўзининг қаттиққўллиги ва шафқатсизлиги билан ном қозонган мирзо Абдулатиф Мовароуннаҳрда қаттиқ тартиб ўрнатишга киришган. Унинг томонидан олиб борилган сиёсат ҳақида тарихчилар ҳам қизиқарли маълумотлар қолдиришган. Абдураззоқ Самарқандий унинг ҳукмронлик даври ҳақида қуйидагича ҳикоя қилади: “Мирзо Абдулатиф Мовароуннаҳр ва Туркистон мамлакатини шундай қўлга олдики, ҳар қишда Самарқанд ва Бухорога беш фарсах масофа қолгунча чопқин ясаб, кўп моллару беҳисоб асирлар олиб кетадиган ўзбек лашкари у қиш (Абдулатифнинг) сиёсат ҳайбати ва давлат қудратидан (чўчиб), у вилоятга юз фарсангдан кам масофага яқин келмадилар.”
Лекин Абдулатиф мирзонинг ҳукмронлиги узоққа чўзилмади. У 1450 йилнинг 9 май куни Мирзо Улуғбек тарафдорлари томонидан қатл этилди. Самарқанд тахтига эса Абдулло мирзо ўтқазилади. Абдулло мирзо ҳукмронлиги ҳам мустаҳкам эмасди. У тахтга чиқиши билан Бухоро шаҳрида ҳибсда сақланаётган Султон Абусаид мирзо ҳам озодликка чиқди ва Самарқанд тахти учун кураш бошлади. Самарқанд ёнида мағлубиятга учраган Абусаид Туркистон вилоятига чекинади. Бу вақтда Ҳисори Шадмонда лашкар тўплашга улгурган Мирзо Оллоуддавла Самарқанд томон юриш бошлади. Мирзо Абдулло ҳам зудлик билан Шаҳризабзга етиб келиб, уни мустаҳкамлади. Натижада Мирзо Оллоуддавла Балх томон чекинишни маъқул кўрди.
Шундан сўнг Мирзо Абдулло Султон Абусаид мирзони бартараф этиш учун кураш бошлади. Унинг қўшинлари Ясси шаҳрини қамал қилсалар-да, ғалабага эриша олмадилар ва Самарқандга натижасиз қайтишга мажбур бўлдилар.
Кўчманчи ўзбеклар хони Абулхайрхони билан иттифоқ тузишга эришган Султон Абу Саид мирзо хон билан биргаликда 1451 йили Токент ва Хўжанд шаҳарларини қўлга киритди. Асосий жанг эса 1451 йил 22 июн куни Самарқанд ёнидаги Шероз қўрғони ёнида бўлиб ўтди. Бу жангда итифоқчилар тўла ғалаба қазонадилар. Мирзо Абдулло эса жанг пайтида ҳалок бўлади. Абулхайрхон катта савға саломлар билан ортга қайтди. Шунингдек, у Мирзо Улуғбекнинг қизига уйланади. Кейинчалик ушбу никоҳдан туғилган Кўчкунчихон Самарқанд тахтини бошқаради. 1451 йили Абусаид мирзо Самарқанд тахтини эгаллаган бўлса-да, бу вақтда Абусаид мирзо ҳокимяти ҳали Мовароуннаҳрнинг ўзида ҳам мустаҳкам эмас эди. Шунингдек, 1454 йили Хуросон ҳукмдори Абулқосим Бобурнинг Самарқандга юриш қилиб келиб, уни қамал қилиши Абусаид мирзонинг аҳволини янада оғирлаштирди. Бундай вазиятда у мамлакатнинг шимолий ва шарқий чегараларини мустаҳкамлай олмас ҳам эди.
Лекин шунга қарамай Абдусаид мирзо ҳам Мўғулистонга қарши жавоб ҳужумини ташкил этган. Мирзо Ҳайдар ушбу юриши давомида Абусаид мирзо қўшинлари Янги қалъасигача мўғулларни таъқиб этиб борганлигини, мўғуллар эса жанг қилмай чекиниши натижасида ўша ердан ортга қайтишга мажбур бўлганлигини ҳикоя қилади: “Ўша даврда Мовароуннаҳрда Султон Абусаид мирзо подшоҳ бўлган. У Эсан Буғахонни қувиб, Ёнгигача борди, бу жой тарихий китобларда Тороз дейилади. Мўғуллар жанг қилмай қочишди, Султон Абусаид мирзо ўз вилоятига қайтиб кетди.”
Заҳриддин Муҳаммад Бобур эса Ҳайдар мирзодан фарқли ўлароқ, Абусаид мирзо ушбу юришида Мўғулистон ҳудудига бир мунча ичкари кириб борганлигини ҳамда Эсон Буғахон қўшинлари тор-мор келтирганлигини таъкидлайди. “Султон Абусаид мирзо тахт олганда, - деб ёзади Бобур мирзо, - черик тортиб бориб Янгидан нари Испарада, Мўғулистонда Эсон Буғахонни яхши босди.”
Афсуски, тарихий манбаларда бу юришнинг санаси аниқ берилмаган. Ўша вақтдаги юз берган воқеалардан келиб чиқиб бу масалада баъзи тахминларни олдинга суриш мумкин. Бобур мирзонинг “Султон Абусаид мирзо тахт олганда” деб қайд этишига қараганда бу юриш 1451-1454 йиллар оралиғида бўлиб ўтган бўлиши мумкин. Чунки Мўғулистонга қилинган ғолибона юришдан сўнг, 1454 йилнинг бошларида Султон Абусаид мирзо Хуросон ҳукмдорининг Мозондоронда эканлигидан фойдаланиб Балхга юриш бошлайди. Натижада бунга жавоб сифатида 1454 йили Хуросон ҳукмдори Абулқосим Бобур мирзонинг Мовароуннаҳрга юриши амалга оширилган ва ҳар икки томонни қаноатлантирувчи сулҳ билан бу юриш ниҳоясига етган эди.
Иккинчи тахмин эса 1455 йилдир. Чунки шу йили Ўтрор ҳокими Пир Аҳмад тархон мирзо Султон Увайсни тахтга ўтиргизиб, исён кўтаради. Шу йили Абусаид мирзо ва унинг амирлари тўрт марта Ўтрорга юриш қилиб, тўртинчи юришда Ўтрорни ҳам эгалладилар. Абдураззоқ Самарқандий тўртинчи юриш вақтида исёнчилар баланд тоғларни ўзларига паноҳ қилиш учун чекка худударга қочганликлари, лекин охироқибат таслим бўлганликларини билдиради. Балки мана шу юришлар вақтида Ўтрор қамал қилган Абусаид мирзо унга чегарадош бўлган Мўғулистон худудларига ҳам кириб бориб, мўғулларни тор-мор келтирган бўлиши мумкин.
3. 1449 йили Ҳиротда ҳокимятни қўлга киритган Абулқосим Бобур учун ўз ҳокимятини мустаҳкамлаш ҳам осон кечмади. Биринчи бўлиб унга қарши Сейистон ҳоким Шоҳ Ҳусайн исён кўтарди. Лекин низо урушгача етиб бормади. Абулқосим Бобур қўшинлари Сейистонга етиб келиши билан Шоҳ Ҳусайн сулҳ сўради ва итоат изҳор этди. Ҳирот қўшини ҳам урушга тайёр эмасди. Чунки Балх чегарасида турган йирик амирлардан бири Амир Ҳиндука ўз қўшинларини рухсатсиз Астробод сари бошлади. Бу эса очиқдан очиқ исён эди. Лекин Амир Ҳиндуканинг лашкари Амир Темурнинг энг яқин саркардаларидан бири бўлган машҳур Шайх Али Баҳодирнинг набираси Шайх Али Баҳодир томонидан тор-мор келтирилди. Исёнчи амир ҳам жанг вақтида ҳалок бўлди. Лекин тахт учун кураш амирларнинг қўллаб қувватлаши сабаб давом этаверди. Ҳиротда ҳибсда турган Мирзо Оллоудавла у ердан қочишга эришди ва Ғур вилоятига бориб исён бошлади. Абулқосим Бобур Ғурга қўшин жўнатгач эса Форс вилояти томон чекинди. Форсда ўз ҳокимятини мустаҳкамлаб олган Султон Муҳаммад мирзо эса бу вақтда Хуросон томон лашкар тортган эди. Унинг қўли остидаги ерлар сифатида тарихий манбаларда Шероз, Исфаҳон, Луристон, Шулистон, Язд, Кермон, Қум, Кашон, Ова, Сова, Рай, Симнон ва Дамғон вилоятлари санаб ўтилади. Ҳар икки томон қўшинлари Жом вилоятида тўқнашди ва жангда Султон Муҳаммад мирзо қўшини ғалаба қазонди. Абулқосим Бобур Имод қалъасига яширинди.
1449 йилнинг охирига келиб Самарқанд тахти Мирзо Абдулатиф томонидан эгалланган вақтда, Ҳирот тахти Султон Муҳаммад мирзо томонидан забт этилди. Султон Муҳамад мирзо Ҳиротда мустаҳкамлана олмади. Бунга кўпроқ у томонидан тайинланган девонбегиларнинг халқдан ошиқча солиқ йиғишлари ва зўравонликлари сабаб бўлди. Шунингдек, Хуросон амирлари ҳам бундан зарар кўра бошлади. Бу вақтда эса Имод қалъасидан чиқиб аввал Абивардга, сўнгра Астрободга келиб ўзига тарафдорлар йиға бошлаган Абулқосим Бобурнинг ҳам лашкари қайта тиклана бошлади. Мирзо Оллоуддавлага Замин довар вилоятини суюрғол қилиб бериб, уни Ҳиротдан узоқлаштирган Султон Муҳаммад мирзо Астрабод томон юриш бошлади. Машҳади Роз яқинида бўлиб ўтган жангда Аблуқосим Бобур ғалаба қазонди. Натижада Султон Муҳаммад мирзо яна форс вилоятига қайтиб кетди. Абулқосим Бобур мирзо эса 1450 йили яна бир бор Ҳирот тахтини эгаллади.
Мирзо Оллоуддавла Замин доварда узоқ қолмади. Султон Муҳаммад мирзонинг Абулқосим Бобурга қарши курашиш учун Машҳади Розга кетиши билан у Ҳирот томон қўшин тортиб келди. Ҳиротни эгаллай олмагач, Абулқосим Бобурнинг яқинлашаётганидан хабар топиб Балх томон жўнаб кетдию Бу вақтда Самарқанд тахтига бўйсунган Балхни қийинчиликсиз забт этди ва Бадахшонни ҳам бўйсундиришга ҳаракат қила бошлади.
Мирзо Оллоуддавланинг нуфузини ошиб кетишини ҳоҳламаган Абулқосим Бобур 1450 йилнинг охирларида Балх ва Бадахшон сари юриш бошлади. Мирзо Оллоуддавлани тор –мор келтириб, ўз ҳокимятини анчагина мустаҳкамлаб олди.
1451 йили Форс вилояти ҳокими Султон Муҳамад мирзо яна бир бор Хуросон тахтини эгаллаш учун юриш бошлади. Бу сафар икки томон қўшинлари Астробод йўлидаги Чинорон мавзейида тўқнашдилар. Жангда асир олинган Султон Муҳаммад мирзо қатл этилди. Бу ғалаба Абулқосим Бобурнинг нуфузини кескин ошириб юборди. Натижада у 1452 йили форс вилоятини забт этиш учун юриш бошлади. Тез орада Эрон озарбайжонидан ташқари барча ҳудудлар Абулқосим Бобур лашкари томонидан эгалланди. Бу билан темурийлар мулкларини бирлаштиришда катта ютуққа эришилгандек эди. Лекин Абулқосим бОбур ҳам бир қатор хатоларга йўл қўйди. У ўз лашкарига забт этилган ҳудудни талон тарож қилишга рухсат берди. Бу эса Озарбайжон билан чегарадош вилоятларда, айниқса, авжига чиқди. Натижа шунга олиб бордики, Сова шаҳри аҳолиси туркманлар билан алоқа боғлаб, ўз ҳокимлари Шайх Али Баҳодирни асир олдилар ва Озарбайжон ҳукмдори амир Жаҳоншоҳ ҳузурига жўнатдилар. Сўнгра туркманлар лашкари Қум шаҳрини забт этиш ҳаракатини бошлади. Абулқосим Бобур Қум томон ёрдам юборишга улгурмади. Мирзо Оллоуддавланинг Ҳиротни қамалга олганлиги тўғрисидаги хабар келиши натижасида 1452 йилнинг август ойида Хуросонга қайтишга қарор қилди. Абулқосим Бобур Хуросонга қайтиши билан Қум, Язд, Исфаҳон, Шероз, Рай ва Кермон вилоятлари бирин кетин қора қуюнли туркманлар томонидан забт этилди. Темурий мирзоларнинг ўзаро урушлари натижасида Эроннинг марказий ва ғарбий ўлкаларилари темурийлар сулоласи қўлидан чиқди.
Албатта, Абулқосим Бобур Ғарбий ва Марказий Эронни яна темурийлар давлати таркибига киритишга уриниб кўрди. Лекин унга темурийлар давлати ичидаги низолар яна ҳалақит берди. 1453 йилнинг 30 июлидан бошлаб Абулқосим Бобур Астрабодда қўшин йиға бошлади. Лекин барча кучларнинг тўпланмаганлиги ва қўшни ҳудудларда қулай сиёсий вазиятнинг юзага келишини кутиш лозимлиги сабабли бўлса керак лашкар жуда секинлик билан Астрабодга яқинлаша бошлади. Фақат 1453 йилнинг 17 ноябрдагина қўшин Мозандарон вилоятига кириб келди ва Астрабод яқинидаги Султонобод мавзейига жойлашди. Лекин 1454 йилнинг баҳорида Мовароуннаҳр ҳукмдори Султон Абусаид мирзонинг Балх ва Қундуз вилоятларида Хуросон лашкарини тор-мор келтириб, бу ҳудудларни забт этганлиги Абулқосим Бобурнинг Мовароуннаҳр томон юриш қилишга мажбур қилди. Мовароуннаҳр юриши ҳкам жуда секинлик билан амалга оширилди. Хуросон қўшини 1454 йилнинг 7 октябр куни Самарқанд яқинига етиб келди ва шаҳарни қамал қила бошлади. Самарқандни асосан шаҳар аҳолиси ҳимоя қилди. Чунки Балх юришидан ғолибона қайтиб келган Мовароуннаҳр қўшини ўз амирлари бошчилигида вилоятларга тарқалиб кетган эди. Хуросон қўшини Мовароуннаҳр томон юриш бошлаганлиги хабари етиб келгач эса амирларнинг Султон Абусаид мирзо хизмати етиб келишлари қийинлашди. Уларнинг кўплари вазиятни четдан кузатишни лозим топишди. Лекин Самарқанд учун жангларда Хуросон қўшини ғалабага эриша олмади ва сулҳ тузиб ортга қайтишга мажбур бўлди. Абулқосим Бобурнинг Мовароуннаҳр ва Эронда ўз ҳукмронлигини ўрната олмаган бўлса-да, Хуросон ва Хоразмни ўз қўли остида бирлаштиришга эришди.
4. 1457 йилнинг 21 мартида Абулқосим Бобурнинг вафот этиши Темурийлар давлатида янги низоларнинг авж олишига олиб келди. Ҳирот тахтига Абулқосим Бобурнинг 11 ёшли ягона ўғли Шоҳ Маҳмуд мирзо чиқарилди. Оллоуддавла мирзонинг ўғли Султон Иброҳим мирзо ҳам тахт учун кураш бошлаб юборди. Улар ўртасида курашдан фойдаланган Мовароуннаҳр ҳукмдори Султон Абусаид мирзо 1457 йилнинг 18 июл куни Ҳиротни эгаллаб олди. Лекин унга бу ерда мустаҳкамланиб олиш насиб этмади. Хуросонда, шу жумладан Ҳиротда Шоҳруҳ мирзо авлодларининг тарафдорлари жуда кўп эди. Султон Абусаид мирзонинг ўта қаттиққўллик билан рақибларига қарши кураш олиб бориши, жумладан Гавшодбегимнинг қатл этилиши ҳам унга ёрдам бермади. Бунинг устига Балх шаҳрида Абдулатиф мирзонинг ўғиллари Аҳмад Мирзо ва Муҳаммад Жўги мирзоларнинг исёнлари, Мовароуннаҳрнинг шимолий чегараларидаги оғир вазият натижасида у 1457 йилнинг 30 август куни Ҳиротни тарк этди. Натижада Ҳирот шаҳри 1457 йилнинг декабр ойи охирларига қадар Султон Иброҳим мирзонинг амири Низомуддин Аҳмад тархон бошқариб турди. Бу вақтда Астрободни ўз қўлида сақлаб қолган Шоҳ Маҳмуд мирзо устига Озарбайжон ҳукмдори амир Жаҳоншоҳ бостириб келди. На Шоҳ Маҳмуд мирзо, на бу ерга етиб келган Султон Иброҳим мирзо унга қаршилик қила олмадилар. Озарбайжон туркманларидан мағлубиятга учраган Султон Иброҳим мирзо 1457 йилнинг 25 декабрда Ҳиротга етиб келди. Бу вақтга келиб ҳар бир амир ўз мулкида мустақил ҳукмдор сифатида бош кўтара бошлади. Мирзо Султон Санжар Марв вилоятида, мирзо Шоҳ Маҳмуд Тус вилоятида, Амир Халил Сейистон вилоятида, мавлоно Аҳмад Ясовул Ихтиёруддин қалъасида, амир Пирка мўғул Нирату қалъасида, амир Абдуллоҳ Пирзод Сарахс қалъасида, амир Муҳаммад Худойдод Саълук қалъасида, амир Бобо Ҳасан Имод қалъасида, амир Ҳасан Шайх Темур Хабушон вилоятида, амир Увайс Табас қалъасида, Султон Иброҳим мирзо эса Ҳирот вилоятида мустақил ҳукмронлик қила бошладилар. Ўзаро уррушларда мағлуб бўлгач Дашти Қипчоққа кетиб қолган Оллоуддавла мирзо ҳам Хуросонга кириб келади. Султон Иброҳим мирзо 1458 йилнинг 22 апрелида Ҳиротга етиб келган ўз отаси Оллоуддавлага тахтни бўшатиб берди. Ота ва ўғил 1458 йилнинг 14 июнга қадар биргаликда Ҳиротда бўлдилар. Озарбайжон қўшини келаётганлиги хабари етиши билан улар ҳам шаҳарни ўз ҳолига ташлаб чекка ҳудудларга чиқиб кетдилар. Натижада туркман лашкари 1458 йилнинг 29 июн куни шаҳарни жангсиз қўлга киритди. Ҳиротни ташлаб чиққан мирзолар эса Ғур вилоятида ўзаро низолошиб қолдилар ва бу низода ота ғолиб келди. Ушбу низодан сўнг душманга қарши курашиш ўрнига Оллоуддавла мирзо амир Жаҳоншоҳнинг таклифига кўра унинг ёрдамида тахтга чиқиш умидида Ҳиротга етиб келди ва деярли тутқинга айланди.
Ҳиротни тарк этганидан бери Балх вилоятида Хуросондаги вазиятни кузатиб турган Султон Абусаид мирзо 1458 йилнинг ноябр ойида Ҳиротни озод қилиш учун юриш бошлади. Ҳирот яқинидаги дастлабки жангда Озарбайжон ҳукмдори амир Жаҳоншоҳнинг ўғли Пирбудоқ бошчилигидаги ҳарбий қисмнинг мағлуб бўлиши вазиятни бутунлай ўзгартириб юборди. Натижада амир Жаҳоншоҳ сулҳ тузиб Озарбайжонга қайтиб кетди. 1458 йилнинг декабрида Ҳиротда яна Султон Абусаид мирзонинг ҳукмронлиги ўрнатилди.
Лекин бу билан Хуросонда тинчлик ўрнатилмади. Марв ҳокими Мирзо Султон Санжар, Мирзо Султон Иброҳим ва Мирзо Оллоуддавла биргаликда Султон Абусаид мирзога қарши кураш бошладилар. 1459 йилнинг 19 апрел куни иттифоқчи мирзолар қўшини тор-мор келтирилди. Кейинчалик Султон Абусаид мирзо қўшинлари бутун Шимолий Хуросонни забт этди.
1360-1361 йилнинг қишида мирзо Муҳаммад Жўқий исён кўтариб, Тошкент, Шоҳруҳия, Ахсикат шаҳарларини эгаллаб олди. Унинг қўшинлари кўчманчи ўзбеклар хони Абулхайрхоннинг ёрдамга юборилган кучлари билан биргаликда йирик шаҳарларни ҳисобга олмаганда деярли бутун Мовароуннаҳрни қўлга киритишади. Тарихчи олим ва ҳукмдор Абулғози Баҳодирхон ҳам ўз асарида Мовароуннаҳрнинг деярли барча шаҳарлари исёнчилар қўлига ўтганлигини қайд этаган эди. Абусаид мирзога ёрдам бериш учун 1451 йили Абулхайрхоннинг шахсан ўзи келган бўлса, 1461 йили мирзо Муҳаммад Жўқийга ёрдам бериш учун Абулхайрхон Бурка султон ва Пешкада ўғлон раҳбарлигида катта қўшин жўнатиш билан чекланди.
Бу вақтда Мазондаронда бўлган Абусаид мирзо тезда Ҳиротга етиб келади ва қўшин тўплаб 1361 йил 3 март куни Ҳиротдан Мовароуннаҳрни озод қилиш учун юриш бошлайди. Абусаид мирзонинг лашкари Мовароуннаҳрга кириши билан кўчманчи ўзбеклар ўз қўшинлари билан Дашти Қипчоққа қайтиб кетадилар. Мирзо Муҳаммад Жўқий эса Шоҳруҳияда ўз қўшинларини тўплаб жангга ҳозирланади. Абусаид мирзо Шоҳруҳияни тўлиқ бўйсундиришга эришолмай, яна бир тахт даъвогари Султон Ҳусайн Байқаро Ҳиротни қамал қилганлиги сабабли сулҳ тузиб, Ҳиротга қайтиб кетади.
Ҳирот масаласи ижобий ҳал этилгач, 1362 йилнинг март ойида Абусаид мирзо яна Мовароуннаҳр томон юриш бошлади. У дастлаб 1362 йилнинг апрел ойидан бошлаб Шоҳруҳияни яна қамал қилишни бошлади. Ниҳоят, 1363 йилнинг январида, Абусаид мирзо лашкари Шоҳруҳияни қамал қилиб турган вақтда Муҳамад Жўқий мирзо тасарруфидаги шаҳарлар, жумладан Фарғона водийси шаҳарлари ҳам бирин кетин яна Абусаид мирзога бўйсунганликларини билдира бошладилар. Шундай бўлсада Шоҳруҳия қамали узоқ давом этиб, 1463 йилнинг 22 сентябр кунигина шаҳар эгалланиб, Муҳаммад Жўқий мирзо таслим бўлди. Абусаид мирзо шу юриш давомида Фарғона водийси таркибида бўлган Хўжандга ҳам ташриф буюриб, урушдан кейинги аҳволни тартибга келтиришда ўз ўғли Умаршайх мирзога кўмаклашди ва 1463 йилнинг октябридан ортга, Самарқандга, сўнгра Ҳиротга қайтди.
5. Мовароуннаҳр, Хуросон, Кобул, Ғазни, Қандаҳор ва Хоразмда ўз ҳокимятини мустаҳкамлаб олган Султон Абусаид мирзо Форс, Ироқ ва Озарбайжонда темурийлар ҳукмронлигини тиклашни орзу қиларди. Амир Жаҳоншоҳнинг ўз ўғли Пирбудоқ билан низолашиб қолиши натижасида Озарбайжонда ҳам поракандалик юз берди. Кўп ўтмай Амир Жаҳоншоҳ ўзининг ашаддий рақиби яна бир тукрман амири Ҳасанбек томонидан тор-мор келтирилди.
Озарбайжондаги вазиятни кузатиб бораётган Султон Абусаид мирзо Ғарб томон юриш қилиш учун қулай вазиятдан фойдаланиб қолишга қарор қилди. Чунки 1368 йили Абулхайрхоннинг вафот этиши натижасида кўчманчи ўзбеклар давлатида ҳам инқироз бошланган, Мўғулистонда эса Султон Абусаид мирзо ёрдамида ҳокимятни эгаллаган Юнусхон ҳукмронлик қилаётган эди.
1468 йилнинг 24 март куни Озарбайжон юриши бошланди. Тез орада бутун Форс вилоятида, жумладан Исфаҳон ва Шероз шаҳарлари, Кермон вилоятида ҳам темурийлар ҳукмронлиги тикланди. Султон Абусаид мирзо қўшинлари бирин кетин Рай, Султония ва Табриз шаҳарларини ҳам қўлга киритдилар. Лекин қўлга киритилган ҳудудларнинг ниҳоятда кенглиги, у ерларни сақлаб туриш учун ҳам каттагина лашкар лозимлиги вазиятни мураккаблаштирди. Бунинг устига қўшин учун озиқ овқат ва ем-хашак топиш жуда мушкуллик туғдирди. Чунки Қорабоғга чекинаётган амир Ҳасанбек имкон қадар ҳамма нарса ташиб кетишга ҳаракат қилаётган эди. Натижада Султон Абусаид мирзо қўшини жуда оғир аҳволга тушиб қолди.
Амир Ҳасанбек Амир Жаҳоншоҳ саройида яшаётган Шоҳруҳ мирзонинг авлодининг сўнгги вакили Ёдгор мирзони ўз қароргоҳига келтирди ва ундан Султон Абусаид мирзо қўшинидаги Хуросон амирларини ўз томонига оғдириб олишда фойдаланди. Озиқ овқат етишмовчилигидан қийналаётган темурийлар қўшини сафини бирин кетин Хуросон амирлари бошчилигидаги ҳарбий қисмлар тарк этиб, Ёдгор мирзо қўли остига ўта бошлади. 1469 йилнинг январ ойида Султон Абусаид мирзо қўшини тўлиқ поракандаликка учради. Натижада асир олинган Султон Абусаид мирзо 1469 йилнинг 5 феврал куни Ёдгор мирзо томонидан қатл қилинди. 1468 йили забт этилган Ғарбий ва Марказий Эрон ҳудудлари яна темурийлар давлати таркибидан чиқди.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish