«Сен ҳали кичкинасан»
Қизалоқлар онасининг лаб бўёғи, кийим ва тақинчоқлари, пардоз воситаларига жуда қизиқишади. Айрим ота-оналар
наздида бу яхши эмас, болага янада қаттиқроқ туриш керак.
Она қизалоғини уришади: «Нега помадамга тегдинг?» ёки «Ёш болага қиммат кўйлак кийишни ким қўйибди?» дея. Бола эса нима учун дакки эшитаётганини англолмайди.
Тақиқ
сабаби тушунтирилмаса, у қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида тўғри
ахборот берилмаса, болада жавобсиз саволлар кўпайиб боради. Зотан, «Сен ҳали кичкинасан», дейиш қониқарли изоҳ эмас.
Айниқса, ўғил бола тарбиясида ушбу ибора имкон қадар ишлатилмагани маъқул. Сабаби, у ўғил
боладаги фаоллик, ижобий фикрлаш қобилиятини йўқ қилади. Бола эркин ҳаракат қилишдан, мустақил фикрлашдан чўчиб қолади. Янгилик қила олмайди. Ўзига ишончи паст бўлиб улғаяди.
Болангизга тақиқ қўйманг!
ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА
ЙЎНАЛТИРИШ ВА ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК
РЕСПУБЛИКА ТАШХИС МАРКАЗИ
Болангизга тақиқ қўйманг!
Ота-оналарга маслаҳат
Ташкент 2020
Инсон тақдири аввалдан белгилаб қўйилганми ёки танлов ҳуқуқимиз борми? Психологик нуқтаи назардан ёндашилса, тақдирнинг ёзилгани бор гап. Баъзан эса киши ўз тақдиридан “узоқлашади”.
Сабаби, оилавий муҳит, тарбия, ҳаётий кўникмалар, одатлар, ён-атрофдагилар унга таъсир кўрсатади.
Ота-онанинг болани ҳақоратлаши, унга турли тақиқлар қўйиши, қарғаши, ишонч билдирмаслиги ҳам келажакда уни ўз тақдиридан йироқлаштиради.
Наҳот, ота-онанинг беихтиёр айтган сўзлари бола тақдирини ўзгартира олса, дейсизми? Ҳа, шундай...
Ҳаётий қувват «кесилиши» мумкин
Дейлик, фарзандингиз шўх, шу билан бирга қайсар, ўз билганидан қолмайдиган бола. Уни тартибга чақирасиз, тергайсиз, тўполон қилса, жазолайсиз ва турли сўзлар билан қўрқитишга уринасиз.
Мисол учун, мана бундай: «Айтганимни қилмасанг, ўлдираман!», «Яна бир марта шундай қилсанг, ўзингдан кўр, туғилганингга пушаймон қиламан!».
Тўғри, ҳеч бир она фарзандига ёмонлик тиламайди. Фақат шуниси ҳам ҳақиқатки, беихтиёр айтиб юборилган сўзлар боланинг онг остида «сен
яшамаслигинг керак, мавжуд бўлма» маъносидаги тақиқни келтириб чиқаради. Биласиз, бу сўзлар мия учун ахборотдир. Ва бу ахборот ниҳоятда катта кучга эга. Агар салбий характерда бўлса, фикрни чалғитади. Бола балоғат ёшига етганида турли муаммолар келиб чиқишига замин ҳозирлайди.
Ёдда тутинг, болани ҳақорат қилиш, қарғиш сўзларни айтиш унинг учун руҳий «тепки»дир.
Трансакцион таҳлилда шундай дейилади: «Бола ота-онасидан қанчалик кўп рағбат эшитса, у келажакда шу қадар кам қоқилади.
Аксинча, кўп негатив фикрлар билан улғайганлар кўп йиқилади, адашади».