www.ziyouz.com кутубхонаси
37
хизмат қилгани ҳам у эди. Чунки опалари Зайнаб билан Руқаййа турмушга чиқиб кетишган,
Фотима эса, пайғамбарликнинг илк йилларида ҳали ёш қизча эди. Бу сабабдан Макка даврида
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) доимо ёнларида, доимо бирга шу қизлари Умму Гулсум бўлди, севикли
отанинг ҳамдардҳамкори бўлиш шарафига энг кўп у эришди.
Энди келин бўлди. Опаси қурган уйни давом эттириш вазифаси зиммасига тушди. Бу уйда
ҳар қадамда опасининг бир хотирасига дуч келажак, уйидаги ашёнинг ҳаммаси унга: «Мени бир
вақтлар севгили опанг ҳам ишлатгандир», деяжак эди. Тасалли берадиган бир тарафи шу эдики,
сағир ёшида етим қолган жияни Абдуллоҳга энди бегона аёл эмас, ўзи оналик килади, уни
етимлик изтиробларидан кучи етган қадар узоқ тутади.
Усмон ибн Аффон хушкўринишли, вафокор, такдиртаҳсинга лойиқ бир инсон эди. Акс
ҳолда, Пайғамбар хазратлари (с.а.в.) иккинчи марта уни куёв қилиб танлармидилар?! Умму
Гулсум бўлғуси ёстикдошининг ахлоқи чиройли эканини опаси Руқаййадан кўп эшитган, ўзи
ҳам яқиндан кўрган, таниган эди.
Умму Гулсум ота уйини мана шундай туйғулар остида тарк этди. Усмон ибн Аффоннинг
уйига келиб, жияни Абдуллоҳни бағрига босди, ёноқларидан ўпди ва:
— Бугундан эътиборан онанг мен бўламан, — деди.
Усмоннинг уйида иккинчи нур тарала бошлади. Саодат тожи иккинчи марта бошига
қўнди. Энди буткул битмаса керак деб ўйлаган қалб яраси бундан кейин шифо тонажак, айни
чоқда, кўп вақтлар унга, жаннат боғларида юрибман, деб ўйлатадиган даражада бахт ато этган
Руқаййа ҳам азиз бир хотира ўлароқ яшаяжак эди...
* * *
Макка...
Қурайшийлар тижорат қилмасдан туролмасди. Аммо энди анча чўчиб қолишган, бундай
сафарга чиқишга аввалгидай жасоратлари етишмас эди. Тўпланишди, маслахатлашишди.
Ниҳоят, Асвад ибн Мутталибнинг тавсиясига кўра, Нажид чўли орқали бориб келишга қарор
қилишди. Карвоннинг бу йўлдан ўтиши Муҳаммаднинг ва асхобининг хаёлига ҳам келмайди.
Бир неча шерик ўртада ташкил қилган катта сармояли карвон Сафвон ибн Умаййа амри остида
йўлга тушди.
Мушриклардан Нуайм ибн Масъуд бир иш билан яширинча Мадинага келиб,
яҳудийлардан Кинона ибн Абу Хуқойқнинг мехмони бўлган эди. Кечаси ўтиришди. Қўшнилар,
танишбилишлар тўпланишиб, ича бошлашди. Бу ичкилик дастурхонида мўминлардан Салит
ибн Нўъмон ҳам бор эди.
Ўтирганлар биринкетин бўшатилган қадаҳлардан роса маст бўлгач, тиллардаги тушов
хийла бўшалди. Нуайм Макка ҳақида сўзлади. Сафвон ибн Умаййа етакчилигида йўлга
чиқарилган карвон ҳақида бутун тафсилотлари билан тилидан бол томиздириб сўзлаб берди.
«Маккадан йўлга чиққан карвон» хабари ўтирганлардан Салит ибн Нўъмоннинг ҳушини жойига
келтирди. Қўлидаги қадаҳни қўйиб, диққат билан қулоқ сола бошлади.
Нуайм мастликдан келаётган нашъа ичида чиройли бир суҳбат бўлаётганини билиб турар,
аммо сўзларининг охири қаерга боражагини ҳеч ўйламас эди.
Салит эшитганларини унутиб қўйишдан чўчиб, энди ичкиликдан тийилди. Яна бир оз
суҳбат давом этиб, кейин ўтириш тарқалди. Салит уйига жўнаркан, бир жойга етганида ҳеч
кимга билдирмай йўлни бошқа ёққа солди. Тез орада у Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.)
эшиклари тагида турарди. Эшитганларини оқизмайтомизмай етказди.
Эрта тонгда қилинган биринчи иш Зайд ибн Ҳориса амирлигида тўпланган юз кишини тез
йўлга чиқариш бўлди. Улар қаерга, нима учун кетганини ҳеч ким билмай ҳам қолди. Жумадил
охир ойи тугаб бораётган кунлар эди. «Қорда суви» деб аталадиган жойга қўнган Қурайш
карвонидагилар узоқда кўтарилган чангтўзон нимага далолат этишини олдинига англашмади.
Ким билади кимлигини, дейишдиқўйишди. Кўрингандан қочавери1нса, уйларини тополмай
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |