МАВЗУ: “О” ТОВУШИНИ ТАЛАФФУЗ ҚИЛИШ.
Мақсад:
“О” товуши билан таништириш.
Вазифалар:
- “О” товушини талаффуз қилишга ўргатиш.
- “О” товушининг унли товуш экани ҳақида тушунча бериш, унинг сўз боши, ўртаси ва охирида келишини айтиш, унинг тўғри талаффузини ўргатиш.
- “О” товушли сўзлар билан болалар нутқини бойитиш.
Кутилаётан натижалар.
- “О” товушининг унли товуш эканлигини, унинг сўз боши, ўртаси ва охирида келишини билиб оладилар.
“О” товушли сўзлар айта оладилар.
Керакли жихозлар:
-“О” товуши бор суратлар, кубик: бир томонига лабнинг очиқ ҳолати расми ёпиштирилган, бошқа томонларига унли ҳарфлар ёпиштирилган.
Тарбиячи товушлар ҳақидаги болалар билимини аниқлаш ва мустахкамлаш учун саволлар беради.
Товушларни нима қиламиз?
(товушларни талаффуз қиламиз ва эшитамиз)
|